Ўзбекистан темир йўллари


«Буйруқ №___, вақт (соат, минут)»



Download 1,73 Mb.
bet20/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   103
Bog'liq
ИДП узб

«Буйруқ №___, вақт (соат, минут)».
«№ ____ поездга _____ йўлдан _____ асосий йўл бўйлаб жўнашга ва _________ станцияси (блок-пости) гача ҳаракатланишга рухсат бераман. Перегон бўш. ДСП ____».


Перегон бўшлигида чиқиш светофорини такроран очишга имкон берувчи қурилмалар мавжуд станцияларда поездлар қайтадан очилган чиқиш светофори бўйича жўнатилади. Станция навбатчиси фақат поезд диспетчерининг розилиги билан чиқиш светофорини қайтадан очиш қурилмаларидан фойдаланиши мумкин.


81. Бир йўллик перегонни чегараловчи станцияда чиқиш свето­фори очилгандан сўнг поездни тўхтатиш ва ушбу перегонга қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган поездни жўнатиш зарурати туғилса, ярим автоматик блокировкадан фойдаланиш тўхтатилади ва поездлар ҳаракати телефон алоқаси орқали ўрнатилади. Бундай ҳолатда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган поездларга перегонни банд этиш хуқуқини берувчи йўл хатлари (қоғозлари) берилади.
Кейинчалик перегонга аввал ушлаб қолинган ёки шу йўналишда ҳаракатланаётган бошқа поезд жўнатилганда ярим автоматик блокировканинг ҳаракати тикланади, бу ҳолатда поезд ушбу Йўриқноманинг 80 бандиида кўрсатилган рухсатномалардан бирига асосан жўнатилади.


82. Гуруҳ чиқиш светофорлари мавжудлигида поездлар чиқиш светофорининг рухсат кўрсатмаси ва ундаги поезд жўнашига рухсат берилган йўлнинг рақами яшил сонлар билан акс этган маршрут кўрсаткич бўйича жўнатилади.
Гуруҳ светофорларининг маршрут кўрсаткичлари носозлигида поездлар станциядан очиқ гуруҳ светофорида, ушбу Йўрикноманинг 23 бандида кўрсатилган шаклдаги станция навбатчисининг қайд этилувчи буйруғини машинистга бериб ёки локомотив машинистига иккинчи пункти тўлдирилган яшил бланкдаги рухсатнома (ДУ-52 шаклидаги бланк)
тақдим этилиб, жўнатилади.
Чиқиш светофорида йўналишнинг (оқ рангли) маршрут кўрсаткичи носозлигида поездлар ушбу Йўриқноманинг 36 бандида белгиланган тартибда жўнатилади.


83. Агар жўнашга тайёр поезднинг етакчи локомотиви рухсат кўрсатмали чиқиш светофоридан ташқарида бўлиб, унинг кўрсатмаси машинистга кўринмаса, поезд ушбу Йўрикноманинг 24 бандида кўрсатилган шаклдаги станция навбатчисининг локомотив машинистига узатиладиган қайд этилувчи буйруғи ёки II пункти тўлдирилган яшил бланкдаги рухсатнома (ДУ-52 шаклидаги бланк) бўйича жўнатилади.
Бунда ажратилган стрелкали участка носозлигида ёки жўнатилаётган поезднинг боши банд этганда, чиқиш светофорини очиш учун "Жўнатиш маршрутларида ажратилган стрелкали участкалар бўшлиги назоратини ўчириш" кнопкасидан фойдаланиш мумкин.
Агар жўнатилаётган поезднинг боши чиқиш светофоридан ташқарида бўлиб, светофорни очишнинг иложи бўлмаса, блокировка амал қилиши тўхтатилади; машинистга йўл хати (коғози) берилиб, поезд телефон алоқа воситалари орқали жўнатилади. Белгиланган жўнатиш маршрутлари бўлмаган йўллардан ҳам поездлар шу каби тартибда жўнатилади.


84. Бир йўллик ва (тўғри йўл бўйлаб) икки йўллик перегонларда жўнатилган станцияга перегондан қайтадиган поездлар ёпиқ чиқиш светофорида, машинистга ёпиқ чиқиш светофоридан ўтиш ва орқага қайтиш хуқуқини берувчи жезл-калит тақдим этилиб, жўнатилади.
Бунда бир йўллик перегонларда орқага қайтувчи поездни перегонга жўнатишдан аввал қўшни станциядан белгиланган тартибда блок-аппарат бўйича поездни жўнатишга розилик олиниши ёки блок-тизим тегишли ҳаракат йўналишига ўтказилиши лозим.
Икки ва ундан ортиқ ўзи юрар ҳаракат таркиби бирлигини қўшилган ҳолда, қачонки уларни перегонда ажратилиш кўзда тутилган бўлса, жезл-калит бўйича жўнатиш тақиқланади.


85. Агар поезд борадиган жой биринчи (ҳаракат йўналиши бўйлаб) йўл постидан (блок-постидан) ташқарида бўлса, ушбу пост навбатчиси олдиндаги перегон бўш бўлганда, машинистга ёпиқ ўтиш светофорини босиб ўтиш ва орқага қайтиш хуқуқини берувчи 1 пункти тўлдирилган яшил бланкдаги рухсатнома (ДУ-52 шаклидаги бланк) беради. Пoeзд ҳаракатланиш йўлида жойлашган бошқа блок-постлар навбатчилари ҳам шундай қиладилар.
Жўнатилган станцияга қайтаётганда поезд кўрсатилган барча блок- постлардан тўхтамасдан ўтади ва станцияга очиқ кириш светофори ёки кириш светофорининг тақиқ кўрсатмасида станцияга кириш хуқуқини берувчи белгиланган рухсатнома бўйича қабул қилинади.
Йўл постлари (блок-постлар) навбатчилари барча ҳолатларда қўшни алоҳида пунктлар навбатчиларига хақиқатда поезднинг ўтгани тўғрисида телефон орқали хабар қиладилар.
Поезд станцияга келганидан сўнг жезл-калит станция навбатчисига қайтарилади. Станция навбатчиси жезл-калитни аппаратга жойлаб, қўшни алоҳида пункт навбатчисига поезд қайтганлгини телефон орқали етказади.


86. Жезл-калит носозлигида, шунингдек, блок-аппарат жезл- калит билан жиҳозланмаган ҳолатларда, жўнатилган станцияга қайтадиган поезд, блокировка ҳаракати тўхтатилиб, телефон алоқаси бўйича жўнатилади.
Бундай ҳолатда поездлар чиқиш светофорининг тақиқ кўрсатмасида машинистга йўл хати (қоғози) (ДУ-50 шаклидаги бланк __-бетда келтирилган) берилиб жўнатилади.
Агар икки йўллик перегонда поезд борадиган манзил олдиндаги блок-постдан кейин жойлашган бўлса, жўнатиш станцияси блок-постгача йўл хати (қоғози) беради, блок-пост навбатчиси эса постлараро перегоннинг бўшлигида ҳаракатни давом эттиришга йўл хати (қоғози) беради. Поезд ушбу Йўриқноманинг 85 бандида кўрсатилган тартибда орқага қайтади.
Поездлар вазиятига боғлиқ равишда блокировка амал қилиши поезд ўтиши керак бўлган постлараро перегонларда бир пайтнинг ўзида барчасида ёки аввал перегон станциясига туташган биринчи, сўнгра ҳар бир кейинги бўш перегонда тўхтатилади.
Поезд перегондан қайтгандан сўнг блокировка ҳаракати тикланади.


87. Қўшни станциягача борадиган сурувчи локомотивли поезд блокировкаси бўйича одатдаги тартибда, ушбу станцияни сурувчи локомотивли поезд жўнатилганлиги хақида телефон орқали огоҳлантириб, жўнатилади.
Перегондан жўнатилган станцияга қайтадиган сурувчи локомотивли поезд блокировка бўйича (очиқ чиқиш светофорида) жўнатилади. Сурувчи локомотив машинистига жўнатилган станцияда орқага қайтиш хуқуқини берувчи жезл-калит тақдим этилади.


88. Жезл-калит носозлигида, шунингдек, блок-аппарат сурувчи локомотив учун жезл-калит билан жиҳозланмаган ҳолатларда, жўнатилган станцияга қайтувчи сурувчи локомотивли поезд блокировка ҳаракати тўхтатилиб, телефон алоқаси бўйича жўнатилади. Етакчи ва сурувчи локомотивларнинг машинистларига йўл хатлари (қоғозлари) берилади.
Перегонда блок-постлар мавжуд бўлганда рухсатномалар бериш ва сурувчи локомотивни жўнатилган станцияга қайтиши ушбу Йўриқноманинг 85 бандида кўрсатилган тартибда амалга оширилади. Поезд қарши станцияга келганлиги тўғрисида хабар олиниб, сурувчи локомотив қайтганидан сўнг, блокировка ҳаракати тикланади.


89. Махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби перегонга (шу жумладан, орқага қайтадиган бўлиб) одатдаги тартибда поездлар сингари жўнатилади.



Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish