ГЕРОНТОЛОГИК БЕМОРЛАРНИ КЛИНИК ТЕКШИРИШНИИГ УЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Ёши қайтган ва қари одамлар текширилганда, улар организмида патологиянинг турли-туманлиги кузатилади: атеросклероз, эецефалопатиялар, гипертония, сурункали упка касалликлари, остеохондроз, онкологик касалликлар ва бошқалар. Шунинг учун тиббиёт ходимларидан катта ёшдаги одамларни текширишда, даволашда, парваришлашда алохида куникмаларни билиш талаб килинади.
Касалликларнинг турли-туман кўринишларини ўрганиш ва ташхисни аниқлаш беморларни текширишнинг хар хил методлари: сўраб-суриштириш ва кўздан кечи-риш, тана хароратини ўлчашдан тортиб, лаборатория текширишлари, функционал текширишлар ўтказиш йўллари билан аниқланади.
Геронтологик беморларни текшириш субъектив ва объектив текширишдан таркиб топади.
Субъектив текшириш, яъни сўраб-суруштириш қари беморнинг касаллик муносабати билан сезадиган хис туйгулари мазкур касаллик тарихи, ҳаёт йули, бошидан кечирган касалликлари, оиласи, турмуши тугрисидаги маълумотлар, ирсият тугрисидаги маьлумотларни уз ичига олади.
Беморларни сураб-суриштириш, анамнез туплаш, уларнинг хотираларига тааллукди булиб, куйидаги тартибда олиб борилади:
Орган ва системалар буйича сураб суриштириш.
Тиббий анамнез (бошдан кечирган касалликлари, операциялари).
Оилавий хаёт анамнези.
Ижтимоий анамнез.
Овқатланиш тартиби.
Ўтказилган даволаш турлари ва унинг натижалари.
Рухий ва жинсий хаёт анамнези.
Гериатрик бемордан анамнез тўплаш тиббиёт ходимидан усталикни талаб қилади, чунки бундай беморларда эшитиш, кўришнинг пасайиши, ўз ахволидан норозилиги, инжиклиги ва эзмалиги анамнез туплаш вактини узайтириб юборади Гериатрик беморни сўраб суруштириш пайтида беморларга бемалол эшитиш ап-паратидан фойдаланишларини таклиф килиш керак. Бунда беморнинг кулогига бакириб гапириш, жеркиш ярамайди. Аксинча, секинрок, равон гапириш ва хам-шира юзида гамхурлик ва унга кизикиш аломатлари акс этиши керак, шундагина бемор билан хамшира уртасида бир-бирларига ишонч уйгонади.
Агар бемор касалхонага кариндошлари билан кел-ган булса, унда хамшира аввал улар билан алохида сух-батлашиб олиши керак.
Беморнинг шикоятлари турли-туман булади. Бемор-лар касалликнинг асосий белгиларига унча эътибор бермай, карилик сабабли деб тушунтиришга уринадилар. Сийдик ва ахлатни тутиб туролмаслик ёки кабзият, , камкувватлик, бош айланиши каби белгилар огир патологик холатнинг белгиси булиши мумкин. Ижтимоий анамнез туплашда геронтологик беморнинг хаёти, турмуши сураб-суруштирилади, унинг турар-жой маиший шароитлари, санитария шароитлари билиб олинади.
Беморнинг оилавий муносабатлари, ким билан яшайди, тиббий ёки ижтимоий ёрдамга мурожаат килганми ва унинг натижалари кандай булганлиги урганилади. Жуда эхтиёткорлик билан эр ёки хотиннинг улимини кандай кабул килганлиги суралади.
Гериатрик беморнинг овкатланиш тартиби сураб суриштирилганда улар тугри ва рационал овкатланадими, ёглар ва углеводлар чекланганми, оксилга бой овкатларни (гўшт, балик, тухум, сут махсулотлари) мунтазам истеъмол киладими ва овкатни чайнашда тиш протезларидан фойдаланадими, деган саволларга жавоб топиш керак. Илгари бошидан кечирилган касалликлар ва утказилган даволаш муолажалари, кабул килган дори-дармонлар ва унинг натижаси сураб урганилади. Бемордан рухий анамнез йигишдан мак.сад, унда хавотирли деп-рессив холатлар, уз жонига касд килиш, рухий тушкун-ликка тушиш холатлари кузатиладими ва бу холатларни бемор нима билан боглашлигини билиб олишдир. Бемордан жинсий анамнез йигилганда, жинсий даёт билан яшаш-яшамаслиги, фарзандлари бор-йукдиги, климакс ва унга алокадор касаллик куринишлари (бошга дув этиб кон куйилиб келиши, бош огрикдари, кузга-лувчанлик) качон пайдо булганлиги тутрисида сураб курилади. Геронтологик беморларни объектив текширилганда, айрим органларнинг зарарланиши бутун организм фаолиятини бузилишига сабаб булишини эсда тутиши за-рур. Беморларни объектив текшириш куйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
1. Беморларни куздан кечириш.
2. Пальпация.
3. Перкуссия.
4. Аускультация.
5. Асбоблар билан ва лаборатория текшириш усуллари.
Дунё аҳолиси сонининг кариялар хисобига ошиши иктисодий сиёсатга таъсир этади ва согликни сакдаш тизимига мураккаб масъулиятни юклайди. Бу эса участка терапевтлари ва хамшираларидан алохида билим-лар ва куникмаларни талаб этади.Тиббиёт ходимлари кекса ёшдаги беморларни алохида парвариш килишла-ри, этика, деонтология, коммуникация коидаларига виждонан амал килишлари, кекса ёшдаги беморлар рухий холатини тушуна билишлари зарур.
Қари ёшдаги беморлар тиббий ёрдамга мурожаат килишганда, уларни жамиятнинг тенг хукукли аъзоси деб билиш ва уларга алохида хурмат ва эхтиром курсатиш зарур.
Бундай беморларни даволашда уларнинг касаллик тарихи билан бир каторда ижтимоий, психологик ахволи билан хам танишиш керак. Участка хакими ёки хамшираси кари беморлар ахволи билан якиндан танишиб чикиб, тез-тез уйларига бориб, улардан хабар олишлари зарур. Айниқса,елгиз яшайдиган карияларнинг ижтимоий, рухий ва жисмоний ахволини билиш гери-атрик ёрдамнинг асосий вазифаларидан биридир.
Касалхона шароитларида карияларга кенг шароитлар яратиш, улар билан купрок. сухбатлашиш, хаётга кизикишларини орттириш керак. Хамшира бундай беморларни нафакат овқатлантириши, ювинтириши ва кийинтириши керак, балки бундай беморлар билан психологик алокани урнатиб,унинг согайишига, узига ишончини орттириши керак. Гериатрик беморлар уз утмишлари х.акида фахрланиб гапирадилар, уларни купрок. утмиш ва утмиш вок.еалари, ютукдари қизиқтиради. Улар келажак хакида уйлаш ва гапиришдан, улимдан қўркадилар.
Шундай пайтларда хамшира беморларга хаётлари сермазмун, фойдшш ўтганлигини, ўз ота-оналик бурчларини яхши адо этканликларини, жамият учун катта фонда келтирганликларини англатиб, уларни кўллаб-кувватлаши керак. Бу карияларнинг согайишига ёрдам беради. Бундай беморларни касалхона ички тартиб кридаларига риоя к.илишларига мажбур килмаслик керак.
Участка терапевтлари эса карияларни бўш вақтларида рухан тетиклаштирувчи ва согломлаштирувчи тадбирлар, сухбатлар ташкил этишлари, фаол харакатланувчи тартибни жорий этишлари, рационал овкатланишларида антисклеротик ва энергетик сарф-ни камайтирувчи пархез тайинлашлари керак. Бундай беморларни парваришлашда уларнинг уйкуси бетартиб булишини эсда тутиш зарур, яъни кундузи куп ухлаб, кечаси сергак юрадилар. Бундай холатларда уйкусиз-ликнинг олдини олиш учун ухлатувчи дорилар тайинлаш, кечкурун тоза хавода сайр килиш, оёк ва белларини енгил уқалаш, оёқларни иссик кўрпага ўраб ётишни тавсия килиш зарур. Кундузи уйкуни эса бирор кизикарли машгулот билан алмаштириш керак, масалан, китоб, журнал ва газеталар укиш билан. Карилик окиба-тида буйрак ва сийдик ажратиш аппарата фаолияти хам узгаради, уларнинг туплаш хусусияти камайиб, тунги диурез купаяди, кариликда уйку пайтида сийдик хрсил булишининг физиологик камайиши кузатилмайди. Эркакларда купрок простата безининг аденомаси пайдо булади.
Тунги диурезнинг ортиши хам кексалар уйкусининг бузилишига олиб келади. Шунинг учун кечки овкатда суюкликларни, чойни куп истеъмол килиш чекланади, иложи борича сийдик учун хоналарда идиш берилади, чунки кариялар кечкурун йикилиб тушишлари мумкин. Йикилиш ва бахтсиз ходисалар кариялар хаётида тез-тез учраб туради, бунга куриш ва эшитишнинг пасайи-ши, мувозанатнинг бузилиши, бош айланиши, камкувватлик, оёк мушакларининг бушашганлиги са-баб булади. Кариликда суякларда буладиган остеопо-роз х.олатлари эса суякларнинг синишини осонлаштиради. Шунинг учун хоналарда, коридорлар-да, ванналарда кексаларнинг юришига х.алакит беради-ган ортикча нарсалар булмаслиги керак. Ваннахонада уларни ёлгиз колдириб булмайди, пол сирпанчик булмаслиги лозим. Сувнинг харорати 35С° дан ошмас-лиги керак. Ваннахонада таянч мосламалари булиши шарт. Коридорларда девор буйлаб ушлаб юриш учун махсус мосламалар булиши кексаларнинг юришларини осонлаштиради, йикилиб тушиш хавфини камайтиради, замонавии даволаш муассасаларида барча хоналарда сигнализация, икки ёклама телефон алокаларининг булиши максадга мувофик. Бемор урин-жойи 60 см. дан паст булмаслиги ва функционал жихатдан кулай булиши керак. Ёстиклари, курпалари юмшок, иссик булиши зарур. Хона ёруг, шинам, овкатланиш столи ва алохида лампа хам булиши керак. Хона харорати 20-23С0 булади. Кекса ёшда бадан терисининг юпкалашиши сабабли терининг химоя вазифаси бузил ади, шунинг учун карияларни хафтада 1-2 марта чумилтириш зарур. Терининг курукдашган жойларига кремлар суртилади. Оёк тирноклари мурт, каттик булиши сабабли уларни иссик ёгли сувда буглаб, кадокларни кана-кунжут мойи билан юмшатиб, кейин олиб ташланади.
Беморларнинг ташки киёфасига ва кийинишига эъти-бор бериш, сочларини турмаклашга, тараб куйишга ёр-дамлашиш уларнинг кайфиятини кутаради ва согайишига ёрдам беради. у
Do'stlaringiz bilan baham: |