И §. Педагогик диагностиканинг предмети, мақсади ва тарихий ривожи
Педагогик диагностиканинг шаклланиши ва ривожланиш тарихи.
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий сиёсатида миллий узликни англаш, миллий ва умумбашарий қадриятларни узлаштириш орқали шахс билан жамият ўртасида уйгунликни вужудга келтириш, еҳтиёжларнинг хусусийликдан умумийликка усиб утишининг қондирилиши таҳсил олувчиларнинг қобилиятлари, истеъдодлари, ички имкониятлари, узига хос индивидуал-психологик хусусиятларини ҳар жиҳатдан тадқиқ етишни, шунингдек, ривожлантиришни талаб етади. Педагогик жараёнда ушбу масалаларни ҳал қилишга педагогик диагностика хизмат қилади.
Диагностика — (юнон тилида: «диа» — «шаффоф», «гнозифи»—«билим» деган маънони билдиради) ўрганилаётган объект ёки жараен тўғрисида аниқ маълумот олишнинг умумий воситаси бўлиб хизмат қилади.
«Педагогик диагностика» атамаси илк бор 1968 йилда немис олими Карлхайнс Ингенкамп томонидан фанга киритилди.
Педагогик диагностика ёрдамида жамиятдаги маънавий-маърифий жараён таҳлил қилинади ва таълим-тарбиянинг кафолатланган натижалари аниқланади.
Ташхислашда нафақат таълим-тарбия натижаларини сарҳисоб қилиш, балки уларнинг узгариш динамикаси ҳам кузатилади, мавжуд камчиликлар бартараф етилади.
Ўқув—тарбиявий жараённи оптималлаштиришга хизмат қилувчи педагогик диагностика ҳар бир режали ўқув жараёнининг ажралмас қисми ҳисобланиб, теҳсил олувчининг ўқув материални қандай ўзлаштираётганини доимо кузатиб боришга, тарбиявий жараёндаги муаммоларнинг ечимини топишга хизмат қилади. Педагогик диагностика ёрдамида ўқув - тарбиявий жараёнида пайдо бўладиган қийинчиликлар урганилади, уларни бартараф етиш йуллари ташкил етилади.
Агар диагностика (ташхис)нинг аҳамиятини тиббиёт соҳаси нуқтаи назаридан қарасак, касаллик, унинг белгилари ва уни келиб чиқиш сабаблари тугри аниқланса, даволаниш натижасида беморнинг тузалиб кетишига имкон яратилади. Хато диагноз еса фақат шифокорламинг ҳаракатини йўққа. чиқариб қолмай, касалнинг тузалиш имкониятини ҳам сусайтириши мумкин. Тана саломатлиги тўғрисида айтилган шу фикрлар руҳий соғлиққа ҳам худди шундай алоқадордир. Шунинг учун диагностика юксак малака ва жавобгарликни талаб қилувчи фаолиятдир.
Инсоннинг жисмоний ривожланишини ташхис қилиш анча осон. Бунинг учун бир қатор машқлар бажарилгач, унинг натижасига қараб хулоса чиқариш мумкин.
Лекин руҳий, маънавий, интеллектуал, ижтимоий ривожланишни диагноз қилиш анча машаққатли. Бу мақсадда қўлланаётган методикалар ҳали анча мураккаб бўлиб, ҳар доим ҳам тўғри натижа беради, деб бўлмайди. Педагогик амалиётда ўқув масканлари педагог-психологлари ва ўқитувчилар шахснинг алоҳида сифатларини ўрганадилар, лекин бу натижаларга қараб, ривожланишнинг барча компонентларига умумий баҳо беришга ҳар доим ҳам мушарраф бўлаолганларича йўқ.
Педагогик диагностика ўқитувчи томонидан таълим-тарбия жараёнини оптималлаштириш, қулайлаштиришга хизмат қилувчи фаолиятдир
Do'stlaringiz bilan baham: |