Ўзбекист онда з амонавий интенсив о



Download 10,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/119
Sana24.02.2022
Hajmi10,36 Mb.
#225900
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   119
Bog'liq
интенсив боглар буйича кулланма

5. гуллаш
Мева қати уруғлар билан биргаликда мевани таш-
кил этади. Агарда уруғли мева дарахтларда барча 
уруғ куртаклар уруғланса, мевада уруғ кўп бўлади 
ва у яхши ривожланади. Агарда уларнинг бир қисми 
уруғланмаган бўлса, унда баъзи навларнинг меваси 
бир ёнлама ривожланади. 
Дарахтларда гуллаган даврда ва ундан кейин 
гуллар, мева тугунчалари, сўнгра эса меваларнинг 
кўп тўкилиши кузатилади. Бу 3 марта такрорланади. 
Биринчи марта гуллаш вақтида бўлади. Дарахтда 
барча гуллар бир хил ривожланмайди. Уларнинг ай-
римлари тўлиқ ривожланмаган чангчи ёки уруғчига 
эга бўлади ва бундай гуллар, одатда, уруғланмайди. 
Гулкуртакларнинг шаклланиш даврида озиқ мод-
далар етишмаслигидан ҳам гуллар яхши ривож-
ланмайди. Натижада чанг наслсиз бўлади. Гулкур-
такларнинг зараркунанда ва касалликлар билан 
зарарланиши ҳам гулларнинг тўлиқ ривожланмасли-
гига сабаб бўлиши мумкин. 
Мева тугунчаларининг икки марта тўкилиши би-
ринчисидан икки ҳафта кейин содир бўлади ва икки 
ҳафтача давом этади. Бу вақтда айрим гуллар гул-
лаш вақтида ёмғир, асалариларнинг ёмон учиб кели-
ши, гармсел, совуқ ва бошқалар таъсирида чанглан-
маган ёки уруғчига чангнинг тушмаслиги туфайли 
уруғланмаган бўлади. 
Учинчи марта тўкилиш гуллагандан кейин бир ой 
ўтгач кузатилади ва адабиётларда 
июнги тўкилиш 
деб аталади. Бу тўкилиш, асосан, озиқ моддаларнинг 
етишмаслигидан ҳамда дарахтлар яхши парвариш 
қилинмаганидан, шунингдек, баҳор пайтида тупроқда 
нам танқислиги содир бўлишидан келиб чиқади. 
Бу вақтда тўлиқ уруғланмаган, уруғ кам миқдорда 
бўлган, пишгунча дарахтда туришга қодир бўлмаган 
мевалар ҳам тўкилади. Меваларнинг тўкилишини ка-
майтириш учун гулкуртаклар сифатини қуёш нурини 
тушиши орқали ошириб, кузда азотли ўғитлар билан 
озиқлантириб (ўсиб кетишга йўл қўймасдан), гуллаш 
даврида ариларни кўпайтириш зарур. 


Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари
12
Мевалар тўкилишини олдини олиш учун ўсишни 
кучайтирувчи моддалардан фойдаланиш мумкин. 
Бу моддалар мева банди билан мева турган шох 
ўртасида пўкак қатлам ҳосил бўлишини кечиктиради. 
Чангнинг униши ва чанг найчасининг ўсиши учун энг 
қулай ҳарорат 15–25°С даража ҳисобланади. Ҳарорат 
12–13°С даражадан паст бўлганда нек тар (гуласал) 
ёмон ажралади, шунинг учун ҳам асаларилар ёмон 
ишлайди. 
Айрим мева дарахтлари (кўпроқ нок, олма, камроқ 
олча, олхўри, ёнғоқ) қайта (иккинчи марта) гуллаш ху-
сусиятига эга. Бу хилда гуллаш баҳорда ва куз бошла-
рида кечади. Дастлабки гуллаш гулкуртакларнинг кеч 
дифференциацияланиши (фарқланиши) ҳамда улар 
ривожланишининг кечикиши туфайли содир бўлади. 
Иккинчи марта гуллаш эса ёзда дарахтлар чанқаганда 
ва куз илиқ келган йилларда боғни кечикиб суғорганда 
рўй беради. Бу даврдаги ҳарорат куртакларнинг тиним 
даврига ўтиши учун етарли бўлмайди. Гулкуртаклар 
бундай вақтда ажралиш даврини тез ўтади ва шак-
лланган йили (ўша йилдаёқ) очилади. 
Иккинчи марта (кузда) гуллаганда мевалар, одат-
да, пишиб улгурмайди ва қийматсиз бўлади. Куздаги 
гуллаш дарахтларни кучсизлантиради, шунинг учун 
ҳам у зарарли ҳисобланади. 
Барглар гулкуртаклар шаклланишида муҳим роль 
ўйнайди. Барглар гулкуртаклар шаклланиши учун 
керакли қувватни етказиб беради. Аксинча, мевалар 
сийраклатилмаганда жуда кўп мевадаги уруғлардан 
гибберрелин ишлаб чиқарилади ва куртакларни ме-
вали эмас, балки ўсувчи куртак сифатида қолиб ке-
тишига сабаб бўлади. Шунинг учун интенсив олма 
боғларида мева ва барг ўртасида доимий мувоза-
натни сақлаш керак. Солкашликка кўп чалинадиган 
Фуджи ва бошқа навларда турли йилларда турли 
миқдорда гул шаклланишига сабаб уруғлар тарки-
бида тўпланган гиббереллин миқдорига эмас, балки 
қанча гиббереллин бу уруғлардан чиқиб, гулкуртаклар 
томон ҳаракатланишига боғлиқ деб ҳисобланади. 

Download 10,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish