Ўзбекист онда з амонавий интенсив о



Download 10,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/119
Sana24.02.2022
Hajmi10,36 Mb.
#225900
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   119
Bog'liq
интенсив боглар буйича кулланма

1. Ёруғлик
Ёруғлик фотосинтезнинг асосий омили ҳисобланади. 
У ўсимлик аъзоларининг ўсиши ва ҳосил бўлишига ёр-
дам беради. Баргларнинг транспирациясига, ўсувчи 
аъзоларининг йўналишига ва бошқаларга таъсир 
кўрсатади. Сийраклаштирилган шох-шаббанинг бар-
гларига қалин шох-шаббанинг баргларига нисбатан 
ёруғлик кўп тушади. 
Ёруғлик етишмаганда гулкуртаклар шаклланмай-
ди, баргли новдалар юқорига қараб жуда тез ўсади, 
чўзилади ва ингичкалашади. Узоқ вақт ёруғлик етиш-
маганда эса, барг пластинкалари майда ва рангсиз 
бўлади. Бундай новдаларда куртаклар кеч ёзилади, 
кўпинча тўла ривожланмайди ва гулкуртаклар нуқсон 
билан гуллайди. Мевалар ҳажми кичиклашади. Дарахт 
ичкарисидаги мевалар ўзига хос рангга (қизил ёки пуш-
ти) эга бўлмайди. Пастки шохлар ўсувчи шохчалардан 
маҳрум бўлади ва тез қуриб қолади. 
Дарахт ўсган сари катта барг қоплами ҳосил бўлади, 
ёруғлик дарахтнинг кейинги ўсиши ва ривожланишини 
чегараловчи омил бўлиб қолади. Четки ёруғлик дарахт 
ичкарисидаги ёруғликдан 5–15 марта кучлироқ бўлади. 
Шу сабабли, ҳосил шохлар дарахтнинг ички қисмидан 
четки қисмига сурилади ва ёруғлик тегмайдиган шох-
лар қурий бошлайди. 
Дарахтга тушаётган ёруғлик даражаси мева ранги-
га бевосита таъсир кўрсатади. Интенсив қуёш нурла-
ри тўғри тушадиган тоғли шароитларда олма, нок ва 
шафтоли меваларининг ранги яхши ҳамда шакари кўп 
бўлади. Қуёш нурлари мевали дарахтларда бир нечта 
функцияни бажаради. Қуёш нурлари фотосинтез, гул-
куртаклар ривожланиши, мева тугиши, мева ривожла-
ниши ва сифатини яхши бўлишига (ранги ва ҳажми) 
жуда катта таъсир ўтказади. 
Қуёш нурларининг тўғридан-тўғри меваларга туши-
ши олма, нок, шафтоли, нектарин ва ўрикда қизил пиг-
ментларни (ранг) пайдо бўлиши учун жуда зарурдир. 
Бошқа мевалар, гилос, узум ва олхўрида бундай талаб 
йўқ. Қизил рангли олмаларда қизил пигментнинг ҳосил 
бўлиши учун 70–80% тўлиқ қуёш нурлари тушиши за-
рур. Дарахтнинг ички томонидаги фотосинтез яхши 
бўлсада, меваларда ранг пайдо бўлиши учун етарли 
эмас. 
Соянинг кўплиги мева рангини ва шакар миқдорини 
камайтиради. Барг билан тўсилган мева пўстини ранг-
сиз бўлишидан қуёш нурлари ранг пайдо қилишда 

Download 10,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish