МБ ташкиллаштириш усуллари
МБ асосида маълумотларни жадвал кўринишида ифодалаш ётади. МББТ асосий тушунчалари бўлиб майдон ҳамда ёзув ҳисобланади. Майдонда маълумотлар жойлашади. Майдон узунлиги билан тавсифланади. Сатрдаги барча майдонлар тўплами ёзув деб аталади.
Оддий МБ тузилишини устун ҳамда сатрлардан иборат жадвал кўринишида қараш мумкин. Устунлар - майдон, сатрлар - ёзувлардир. Сақланаётган ахборотнинг бирлиги бўлиб, ахборот сақланаётган сатр-ёзув ҳисобланади. Ҳар бир ёзув майдонлар тўпламини ифодалайди.
МБ Жадвалларини яратиш ҳамда таҳрирлаш
Micrоsоft Аccess да МБ жадвалини яратишнинг икки усули мавжуд. МБ ни яратишнинг оддий усули – барча зарурий жадвал, форма ҳамда ҳисоботларни МБ устаси орқали яратишдир. Шу билан бирга бўш МБ ни яратиб, кейин унга жадваллар, формалар, ҳисоботлар ҳамда бошқа объектларни қўшиш мумкин – бу энг қулай усул, бироқ у МБ нинг алоҳида аниқланган объектини талаб этади. Иккала ҳолда ҳам яратилган МБ ни ўзгартириш ҳамда кенгайтириш имконияти мавжуд.
Янги МБ яратиш учун Файл меньюсидан Создать, Новая база данных, кейин Создать. буйруқларини танланади.
Расм. 2а. МБ ойнаси
Кейин экранда МБ ни яратиш ойнаси ҳосил бўлади. Имя поля устунида майдонлар номи киритилади ҳамда мос турлари танланади, кейин жадвални сақлаб жадвал режимига ўтилади.
Расм. 2б. МБ ойнаси
Кейин ҳосил бўлган ойнада жадвал қийматларини киритиш керак, бунда майдон турига эътибор қилиш керак. Маълумотларнинг фақат мос турларини киритиш керак.
Расм. 2в. МБ ойнаси
Ихтиёрий объект ойнаси билан жадвал ёки уста (конструктор) режимида ишлаш мумкин.
Типы полей данных.
Аccess дастурида маълумотларнинг Основные типы, Числовой, Дата/время, Да/Нет ҳамда Быстрое начало турлари мавжуд. МБ яратишда маълумотларнинг турига эътибор бериш ҳамда киритишда мос маълумотларни киритиш зарур.
Мавжуд МБ билан ишлаш: маълумотларни киритиш, таҳрирлаш ҳамда ўчириш
Аccess дастурида жадвал майдонлари ҳамда ёзувларини таҳрирлаш имконияти мавжуд. Майдонларни ўзгартириш, қўшиш ҳамда ўчириш уста(конструктор) ҳамда жадвал режимида ҳам қўллаш мумкин. Жадвалга маълумотларни киритиш ҳамда таҳрирлаш жадвал режимида бажарилади.
Янги ёзувни қўшиш учун олдин жадвал ёки форма очилади. Охирги сатрда янги ходим маълумотлари киритилади.
Маълумотларни таҳрирлаш оддий жадвал каби амалга оширилади.
Ёзувларни ўчириш учун тегишли ёзув танланади, сичқончанинг ўнг тугмасини босиб Удалить запись буйруғи танланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |