Маълумотлар базасининг турлари ҳамда жараёнларни автоматлаштиришдаги уларнинг ўрни.
МБ даги маълумотлар аниқ мантиқий тузилишли бўлади, яъни МББТ таъминлайдиган қандайдир модел кўринишида ифодаланади.
МБ қуйидаги турларга бўлинади:
• иерархик.
• тармоқли.
• реляцион.
• объектга йўналтирилган.
Иерархик моделда маълумотлар иерархик тузилишда ифодаланади. Бу усул иерархик тартибланган ахборотлар билан ишлаш учун қулайдир.
Тармоқ моделида маълумотлар ихтиёрий график кўринишида акс эттирилади. Тармоқ ҳамда иерархик моделларнинг афзаллиги тезкорлик харажатлари ҳамда хотира кўрсаткичлари бўйича самарали тадбиқининг мавжудлиги сабаблидир. Тармоқ моделининг камчилиги унинг асосида қурилган МБ схемаларининг мураккаблигидир.
Маълумотларнинг Реляцион модели инглизча relаtiоn — алоқа, боғланиш сўзидан олинган. Бунда маълумотлар жадвал кўринишда ифодаланади. ШЭҲМ лардаги учун кўпчилик замонавий МБ лари реляцион кўринишдадир.
Реляцион моделнинг афзаллиги унинг соддалиги, ЭҲМ да қўллаш қулайлиги, назарий асослари мавжудлиги ҳамда сўровларни шакллантиришда МБ силлиқ схемаларини шакллантириш имконияти мавжудлигидир.
Маълумотларнинг реляцион модели асосан ўртача ҳажмдаги МБ лар учун қўлланилади. МБ да Жадвалларнинг кўпайиши билан унда ишлаш тезлиги сезиларли пасаяди. Маълумотларнинг реляцион моделини қўллаб мураккаб тузилишли тизимлар(лойиҳалашни автоматлаштириш тизимлари)ни яратишда муаммолар вужудга келади.
Обектга – йўналтирилган МБ реляцион ва тармоқ моделли маълумотларни ўзида бирлаштиради шу билан бирга мураккаб тузилишли МБ яратишда қўлланилади.
МБ нинг асосий объектлари.
МБ нинг асосий элементлари бўлиб жадваллар, сўровлар, маълумотлар схемалари, формалар, ҳисоботлар, макрослар ҳамда модуллар ҳисобланади.
Жадваллар фойдаланувчи томонидан берилган соҳа объекти ҳақидаги маълумотларни сақлаш учун яратилади. Жадвал майдон(устун)лар ҳамда ёзув(сатр)лардан ташкил топади. Ҳар бир майдон соҳа объектининг бир катталигини ўз ичига олади. Ёзувда бир ахборот объекти ҳақидаги маълумотлар сақланади.
Сўровлар. Сўровлар бир ёки бир неча жадваллардан керакли маълумотларни танлаш учун қўланилади. Сўров натижаси бўлиб маълумотларни қайта ишлашда МБ нинг бошқа жадваллари қатори фойдаланиладиган жадвал ҳисобланади. Сўровда белгиланган жадвалларнинг қайси майдонларини танлашни, улар асосида ёзувларни қандай шакллантиришни курсатиш мумкин. Сўровлар жадвалдаги маълумотларни янгилаш, ўчириш, янги маълумотларни қўшиш ҳамда бор жадваллар асосида янгиларини яратиш имконини беради.
Маълумотлар схемаси жадвалларни қайси майдонлар орқали бир-бири билан боғланишини, бу жадваллар маълумотларнинг бирлаштирилиши қандай бажарилашини, ёзувларни қўшганда ёки ўчирганда боғланишнинг бутунлигини, жадвал калитларининг ўзгаришини аниқлайди. Маълумотлар схемасини фақат Аccess лойиҳаларининг МБ ойнаси объектлар панелида кўриш мумкин. Уларни кўриш учун Сервис/Схема данных буйруғидан фойдаланилади.
Формалар фойдаланувчи иловалари диалогли мулоқот ойнасини яратишда асосий восита ҳисобланади. Форма фойдаланувчига қулай кўринишда МБ нинг ўзаро боғланган маълумотларини киритиш ҳамда кўриш учун яратилади. Тугмачали формалар иловаларда бошқариш панелларини яратишда фойдаланилади. Формаларга расмлар, диаграммалар, товуш фрагментлари ҳамда видео маълумотларни қўйиш мумкин. Форма қисм формаларни ўз ичига олиш мумкин. Формаларга маълумотларни киритиш, кўриб чиқиш ҳамда тўғрилаш жараёнларини бошқариш имконини берадиган ҳодисаларни қайта ишлаш жараёнларини киритилиши мумкин.
Ҳисоботлар фойдаланувчи масаласининг ечими натижаларини ўз ичига оладиган чиқувчи ҳужжатларни форматлаш ҳамда босмага чиқаришга мўлжалланган. График объектлардан фойдаланиш маълумотлар ҳисоботини иллюстрациялар билан тўлдириш имконини беради.
Макрослар фойдаланувчи иловаларидаги баъзи ҳаракатларни автоматлаштириш имконини беради. Макрос илова ёки бошқарув объектида қандайдир ҳодиса рўй берганда бажариладиган программалардир. Макросларни яратиш бажарилишда фойдаланиладиган керакли макробуйруқлар шу билан бирга кўрсаткичлар топшириқларини танлаш орқали диалог режимида амалга оширилади.
Модуллар Visuаl Bаsic fоr Аpplicаtiоns тилидаги процедураларни ўз ичида қамраб олади. Фойдаланувчи иловаларида ностандарт функцияларни ҳамда ҳодисаларни қайта ишлаш процедураларини амалга оширадиган қисм программа процедуралари, функция процедуралари синтезланади. Процедуралардан фойдаланиш илованинг барча функциялари бажарилишини сўраш имконини берадиган ўзининг график интерфейсига эга тугалланган илова яратиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |