экспрессивликнинг НОЛИНГВИСТИК ВОСИТАЛАР
ЕРДАМИДА ИФОДАЛАНИШИ
«Тил кишиларнинг энг муҳим алоқа восита- си»,— деганда В. И. Лениннинг тилдан ташқари ҳам алоқа воситалари борлигига ишора қилганлиги маълум бўлади. Ҳақиқатан ҳам, кишиларнинг фикр-туйғуларини ифодалашга хизмат қилувчи имо-ишора (мимика) ва турли гавда ҳаракатлари (жест) каби ёрдамчи восита- лар ҳам бор.
Жест ва мимикалар сўзлашув нутқида, айниқса, диа- логик нутқ жараёнида қўлланилади. Уни ёзма нутқда реал равишда акс эттириб бўлмайди. Шунга кўра унинг нусхаси (талаб қилинган пайтда) тил воситалари орқа- ли ёзма нутққа кўчирилади. Масалан, диалогик нутқ жараёнида суҳбатдошнинг «бош чайқаши» (горизонтал) инкор маъносини билдиради. Езма нутқда эса суҳбат- дошнинг «бошини чайқатиб» бўлмайди. Бинобарин, мана шу ҳаракатничг нусхаси сўзлар воситасида («бош чай- қади» деб) акс эттирилади. Демак, жест ва мимика аслида нолингвистик ҳодиса бўлиб, нутқдан ташқарида ҳам, нутқ жараёнида унга ёрдамчи восита сифатидаҳам қўлланиши мумкин. Лекин у ҳамма вақт объектив бор- лиқпинг ёки суҳбатдошнинг сўзловчи онгига таъсири натижасида содир бўлади. Бинобарин, у тил билан бе- воскта ёки билвосита боғлиқ ҳолда ифода этилади.
Жест ва мимика ёрдамчи алоқа воситаси сифатида асосан оғзаки нутқ жараёнида воқе бўлади. Нутқнинг барча кўринишларида алоҳида тил воситалари орқали экспрессивлик, эмоционаллик ифодаланганлиги каби жест ва мимика ёрдамида ҳам шу хил маънолар ифо- даланиши мумкин. Масалан, тасдиқ ва инкорни ифода- ловчи бош ҳаракати (вертикал ёки горизонтал) диало- гик нутқда (товуш «утқидан холи ҳолда) асосан интел- лектуал муносабатлар билдиради. Чунончи, инкор бил- дирувчи жест товуш нутқи билан бирга бажарилса, экс- прессив муносабат билдириши мумкин (унда бош чай- қалади ва алоҳида интонация билан «йўқ», дейилади).. Шу ҳаракат (жест) товушсиз бажарилиб, ситуацияга кўра турли хил, ҳатто ундов сўзлар билдирадиган маъ- ноларни ифодалаши мумкин. Мисоллар:—Бизнинг эигон мана шунақа... Лекин иккита айби бор: худо бўйдан, жуссадан берган эмас, хотини билан подручка қилиб кетаётганда орқасидан киши эшонни Кифоятхонга осиб қўйибди, дейди. Эшон «жуда ўткир гап бўлди» деган маънода «бош чайқаб» қотиб-қотиб кулди (А. Қаҳҳор). ...Эсимга солма деган маънода «бош чайқаб», қани, ду- торни ол!— деди (А. Қаҳҳор). Латофат ҳа, деган маъ- нода бош ирғади (Тоҳир Малик). Бу — жиддий иш де- ган каби маъноли бош чайқади (Тоҳир Малик).— Чў- киб ўлган?!— Шундай йигит-а! Директор бошини сарак-сарак қилиб, ўрнидан туриб кетди (Тоҳир Малик). Бутаев, маъқул, дегандек бош ирғади-да ўрнидан турди (Тоҳир Малик). Бу мисолларда «бош чайқамоқ» (ир- ғамоқ)нинг турли хил маънолари акс этган. «Бу ишларга сен айбдорсан», деган гапда сўзловчи кўрсат- кич бармоғини тингловчига қарата ниқтаса (ўқталса) таъкид, таъсирчанлик ортади: Анорага навбат келганда унга қўлини бигиз қилиб:— барибир, ўқийсан!— деди (У. Усмонов).
Луғавий бирликларда бўлганидек, мимика айниқса жестикуляцияда ҳам омосемик, синосемик, антосемик, моносемик, полисемик хусусиятларнинг борлиги кузати- лади. Лекин бу ўринда уларнинг нутқда экспрессивлик ифодалаши учун ёрдамчи восита сифатидаги хизматла- рини кўрсатиш билан кифояланмоқчимиз.
Жест ва мимикада сўзловчининг воқеликка, суҳбат- дошга бўлган турлича психо-физиологик муносабатлари акс этади. Мисоллар: У ғолибона бир ғурур билан эн- лик камарини ушлаб, бир елкасини кўтарди ва тишла- рининг орасидан бир томонга чирт этиб тупурди. (А. Қаҳ- ҳор). Бу ўринда персонажнинг ғурурли психик ҳолати унинг хатти-ҳаракатлари ёрдамида берилган. Яна ми- соллар: Саиданинг бу гапи ҳазил тариқасида айтилма- гани Қаландаровга малол келди. У ўрта бармоғи билан пешонасини тез-тез ишқаб, худди тиши билан данак чаққандай бош силкиб: Зулфиқоров яхши бригадир,— деди (А. Қаҳҳор). Рўпарамизда биттаси бор,— мана бундай!— Ҳакимжон бош бармоғини ҳавога ниқтади (У. Усмонов). Эшон Қаландаров узатгйн коньякни «фа- қат берганингиз меники, давлатингиз ўзингизга буюр- син», деган маънода чинчалоғи билан унинг билагига секин уриб, яъни стаканни «кесиб» олди-да, битта кў- тарди (А. Қаҳҳор). Вой, шуни айтдингизми-я? Уят!— Маҳбуба бошини чангаллади, бармоғини тишлади (У. Усмонов). Сиз уни яхши билмайсиз. У бошқа одам!!! Маҳбуба Икромовга шарт юзини бурди (У. Усмонов). Муштумини қисди, титради чол, оловланди хира кўзла- ри... Бари бир пахтани терамиз! (Уйғун).
Мимика, айниқса, жест ўз маъноси билан турғунла- шиб қолиши натижасида фразеологизмнинг туғилишига асос бўлади: кўзлари косасидан чиқиб кетмоқ, бармо- ғини тишлаб қолмоқ каби.
Жест ва мимика сўзлашув нутқи жараёнида реал равишда бажарилса, ёзма нутқда у асосан кўчирма гап- ли конструкцияларнинг автор гапи қисмида ва саҳна асарларининг ремарка қисмида изоҳланади. Мисол- лар:—Жуда соз!— Сергей Николаевич кафтларини бир- бирига ишқаб шод гапирди (Ҳ. Ғулом). Тўғри қил- дим!— Номозов қаддини сал кўтариб креслода ўнгланиб ўтириб олди.— Ҳаққим бор! Ахир мен ректорман! Но- зимжоннинг митти кўзлари ола-кула бўлиб, важоҳати ўзгараётганини кўрган Жукова:— Безовта қилганим
учун кечирасиз,— деди-да, кабинетдан чиқиб кетди... Бари бир охиригача кутиш керак эди!—Афзйловнинг зардаси қўзиб, ўтирган ерида бир силкиниб олди...— Хўш, кейин нима бўлди?...— Афзалов асабий бир ҳолат- да бармоқларини чалиштириб қарсиллатди.— Ахир ни- ма жавоб қилди, «борамиз», дедими?...—■ Латтасиз!— Афзалов тоқатсизланиб ўрнидан туриб кетди...— Ҳа-ҳа! Афзалов ёқасини ушлаб, катта думалоқ бошини сарак- сарак қилди...— Хўш, сиз шу билан нима демоқчисиз?— Афзалов Абдуллаевга ўқрайиб тикилди... (Ҳ. Ғулом). Тошкентда имтиҳондан йиқилдик,— йигит ўнг қўлининг катта кифтини чап кўкрагига уриб, бошини эгди.— Ил- тимос! (Ҳ. Ғулом). Афзалов стулга ўтирди-ю, нечундир кенг елкаларини беўхшов қимирлатиб қўйди (Ҳ. Ғулом).
, Жест ва мимика элементлари кўп вақт бирга қўлла- нади ва мазмуиига уйғун ҳолда унинг таъсир кучини оширади. Улар амалиётда жуда кўп ва хилма-хилдир. Яна мисоллар: Яҳё оғзини очганча бақрайиб қолди
(«ёшлик»), Қип-қизил аҳмоқсан. Одамга калла керак, калла! Шундай деб кўрсаткич бармоғи билан бошига нуқиб қўйди («Ёшлик). Нозима шундай деб елкасини қисди («Ёшлик»):—Э-э,— Қомил қўл силтади,—мешчан- ликнинг ўзгинаси-ку, бу! («Ёшлик»): Яна бошлаяпсиз- ми, деб шарт орқасига ўгирилди («Ёшлик»), Одилов қўлида ўйнаб турган қаламни жаҳл билан стол устига ташлади («Ешлик»), Омонтурдиевнинг кўзларидан олов
сачраб кетди («ёшлик») . У Тўхтамиш Омонтурдиевга тагдор қараш қилди («ёшлик»). Афзалов кенг елкала- рини беўхшов қимирлатиб қўйди (Ҳ. Ғулом). Узоқов машинасига ўтириб эшикни зарда билан ёпди (Ҳ. Ғулом).
Жест ва мимиканинг социал характери, миллий ху- сусияти, ўзига хос «семантика»сини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ҳодисанинг атрофлича ўрганишга молик эканлиги ойдин бўлади. Бу ўринда мазкур масала (ҳо- диса) китобхон диққатига ҳавола тарзидагина берилди.
Маълумки, гапнинг ифода мақсади ифода формаси- ни белгилайди ва аксинча, ифода формаси унинг маз- мунини. тасвирлайди. Гапнинг форма ва мазмун муно- сабати унинг функциясини белгиланди. Мазмун ва фор- малар мослиги, одатдагича қўлланиш коммуникатив функцияда, «ғайри одатий» қўлланишлари эса стилис- тик функцияда намоён бўлади. Масалан, тасдиқ фор- манинг тасдиқ мазмунини ифодалаши одатдаги, айни пайтда нейтрал муносабатни билдирса, унинг инкор мазмунида қўлланиши («ғайри одатий») зкспрессив му- носабат ҳосил қилади.
Гапда инкор формалар қўша қўлланганда икки хил ҳолат кузатилади: 1. Тартиб бўйича биринчи инкор иккинчи инкорни инкор этса (инкорни инкор), кучли тасдиқ келиб чиқади. 2. Иккинчи инкор биринчисига алоқадор бўлмаса, инкор мазмуни сақланади. Кесимда- ги инкор гап учун умумий бўлиб, бошқа бўлакдаги ин- кор кўпинча хусусий характерда бўлади.
Сиқиқ конструкцияли гаплар асосан бадиий услубга хос бўлиб, кўп вақт экспрессивлик ифодалаш учун хиз- мат қилади. Улар қисқа, лекин лўнда, сермазмун нутқ формаси эканлиги билан характерланади.
Ундалмалар айтилмоқчи бўлган фикр қаратилган шахснинг (кенг маънода) диққатини тортиш, ҳатто уни олдиндан огоҳлантириш каби мақсадлар учун қўлла- нади. Шунинг учун унда ўзига хос таъкид, ундан келиб чиқадиган эмоционал туйғулар мавжуд. Шунинг учун ундалма кўп вақт нутқни таъсирчан қилади, сўзловчи- нинг тиигловчига бўлган эмоционал муносабатини бил- диради.
Экспрессивлик ифодалаш ва унинг даражасини белги- лашда қиёс объектига олинган нарсалар ва уларнинг белгилари орасидаги тафовут, масофа, оралиқ қанча узоқ, катта бўлса экспрессивлик даражаси шунча куч- ли бўлади.
Қиёс объектига бир жинс, бир турдаги предметлар олинса, экспрессивлик бўлмайди. Турли тур, жинсдаги предметлар (масалан, одам ва ҳайвон ёки парранда) қиёсланилса экспрессивлик бўлади ва унинг қай дара- жада акс этиши бошқа шарт-шароитлар билан боғлиқ.
Қиёслаш реал ҳарактерда бўлса (масалан, чақалоқ- нинг мудрашини тўйган қўзичоққа ўхшатиш) экспрес- сивлик кучсиз даражада бўлади. Нореал характердаги ўхшатишда эса (масалан, инсон қалбини қайнар булоқ- қа қиёслаш) экспрессивлик кучли бўлади.
Қиёслашнинг замонавийлик бўёғи ҳам экспрессивлик даражасини белгилашга хизмат қилади. Масалан, «оёғи куйган товуқдай» ибораси анча эски ва нутқда кўп қўлланади. Шунга кўра, унда экспрессивлик даражаси кучсизланган (сийқалашган).
Экспрессивлик ифодалашда синтактик синонимия ҳодисаси ҳам алоҳида ўрин тутади. Синонимия бор жой- да танлаш, саралаш ва муносибини ишлатиш имкония- ти бор. У бор жойда градация бор. Грададия бор жойда эса экспрессивлик бор. Синонимиянинг синтактик бир- ликлар орасида ҳам мавжудлиги, айниқса, стилистика учун жуда қимматли материал саналади.
Махсус стилистик фигуралар ҳам (ирония, кесатиш, қочирим каби) нутқнинг экспрессивлигини таъминлаш, тўғрироғи, шу мақсад заминида яратилган нутқ ҳоди- саларидир.
ео 54
Синтактик синонимия 61
Қесатиш 71
Do'stlaringiz bilan baham: |