Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули



Download 197,75 Kb.
bet1/42
Sana30.04.2022
Hajmi197,75 Kb.
#599286
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
attachment



УЗБЕКгИ^ТЬн ССР МАОРИФ МИНИСТРЛИГИ НШАШ^Н ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
ТОД1ҚЕН|,


АДҲАМ АБДУЛЛАЕВ


ЎЗБЕК ТИЛИДА ЭКСПРЕССИВЛИК ИФОДАЛАШНИНГ СИНТАКТИК УСУЛИ

тошкент




УЗБЕКИСТОН ССР «ФАН» Н^ШРИЁТЙ

Ҳамма тилларда бўлгани каби ўзбек тилининг ҳам экспрессивлик-эмоциоиалликни юзага келтирувчи усул ва воситалари, ҳўлланиш приёмлари бор. Уларни тил ҳодисалари бўйича группалаб, умумий тарзда «усул» деб атадик. Яъни фонетик ҳодисаларда бўладиган экс- преесив-эмоционалликни фонетик усул, сўз формала- рида ифодаланишини эса морфологик усул деб атадик ва ҳокаао. Шу принцип асосида қаралганда ўзбек тили- да эксирссгив-эмоциопаллик ифодалашнинг фонетик, лекенк-фрааеологик, морфологик ва синтактик усулла- рп белгнлаиди.
Ҳозпрги ўзбск тилида фонетик усул билан маъно- кучайтиришнипг қуйидаги кўринишлари мавжуд: 1) ун- лини кучли талаффуз қилиш (зарб урғуси); тёз келмоқ, валанд бино, аччиқ чой; 2) унлини чўзиш (квантитатив урғу); қато-ор иморат, шири-ин таассурот; 3) ундошни' қаватлаш (геминация): муттаҳам, уччига чиҳҳан каби, Санаб ўтилган фонетик ҳодисаларнинг қўлланишида ўзига хос шарт-шароитлар ва қонун-қоидалар мавжуд. Шунингдек, фонетик усулда экспрессив ифодалашнинг айрим кўринишлари мавжуд бўлиб, кучайтириш, куч- сизлантиришдан ташқари, эркалаш, суйиш каби маъно- ларни ифодалайди. Бу маънолар товуш ўзгариши (кўжим — қўзим), товуш ўзгариши ва унлини чўзиш (серрайе-еб турмоқ), товуш орттириш (Барнош, Шаҳ- лош — кишининг номи) ва сўзни бўғинларга ажратиб, ҳар бир бўғинни кучли талаффуз қилиш (айт-май-ман!) каби усуллар билан юзага келтирилади.
Экспрессивлик ифодаловчи лексик-фразеологик во- ситалар сифатида полисемантизм, троп, стилистик чега- раланган лексика, синонимия ва фразеология каби ҳоди- саларни белгилаши мумкин. Санаб ўтилган тил ҳодиса-

лари экспрессивлик ҳосил қилишда актив ва сермаҳсул воситалардир. Полисемантизмлар бир маъноси (тўғри, номинатив маънолар) билан нейтрал, яна бир маъноси (фигурал — кўчма маъноси) билан эса экспрессив- эмоционал фикр ифодалаш учун хизмат қилади: Дўст- лик офтобининг сўнмас цуёши («Узбекистон адабиёти ва санъати»),
Синонимия стилистиканинг асоси бўлиб, синонимик бирликлар экспрессивликлар яратишда муҳим ўрин эгаллайди. Масалан, юз, бет, афт, башара, чеҳра, ораз синонимик қаторидан афт, башара, чеҳра, ораз сўзлари зкспрессив-стилистик бўёқлидир.
Фразеологизмлар воқеа-ҳодиса, белгиларнинг инсон онгига кучли таъсир қилиши, шу кучли таъсир нати- .жасини нутқда тўлалигича ифодалаш, умуман, фикр- нинг таъсирчанлигига эришиш мақсади заминида яра- тилган тил ҳодисасидир.
Фразеологизмларда мавжуд бўлган градация ҳоди- саси, айниқса, экспрессивликни қай даражада лозим бўлса, шу даражада ифодалаш имконини беради. Маса- лан, сочи тикка бўлмоқ, ибораси экспрессивлик ифода- лаш жиҳатидан энг қуйи даража саналса, у маълум фонетик ёки грамматик воситалар ёрдамида қуйидагича кучайиб боради ва ўзига хос градация ҳосил қилади: сочи тикка бўлмоқсочлари тикка бўлмоқсочи типпа-тик бўлмоқ ■— сочи тикка бўлиб кетмоқсочлари типпсС-тик бўлмоқсочлари типпа-тик бўлиб кетмоқ.
Градация имкониятига эга бўлган тил ҳодисаси ҳамма вақт экспрессивлик ифодалаш имкониятига ҳам эга бўлади. Чунки градациянинг ўзи маънонинг кучи жиҳатидан даражаланиши демакдир.
Экспрессивлик-эмоционаллик ифодалашнинг морфо- логик усули деганда махсус сўз формалари восита- сида, шунингдек, маълум бир грамматик маъно ифода- ловчи формани махсус қўллаш (кўчма маънода) орқа- ли экспрессивлик-эмоционаллик ифодалаш тушунилади. -ча, -чоқ, -чак, -лоқ қўшимчалари махсус экспрессивлик ифодаловчи восита бўлиб, суйиш, эркалаш, ёқтириш, шунингдек, менсимаслик, таҳқирлаш, кесатиш каби маъноларни ифодалайди. Мисоллар: Узиигизни гўллик- ка солманг, отинча. Дўндиқча-ю, дўндиқча, хизмат қи- лай ўлгунча (Ҳамза). Сенга нима, етимча (Сўзлашув).

Download 197,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish