Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули


БУЛАКЛАРГА АЖРАТИЛМАИДИГАН ГАПЛАР



Download 197,75 Kb.
bet34/42
Sana30.04.2022
Hajmi197,75 Kb.
#599286
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   42
Bog'liq
attachment

БУЛАКЛАРГА АЖРАТИЛМАИДИГАН ГАПЛАР
Бўлакларга ажратилмайдиган гаплар ҳақида тур- ли қарашлар мавжуд. Бундай гаплар дастлаб ундов билан ифодаланган гапга нисбатан ундов гап номи би- лан юритилган ва унга ундовдан ташкил топган гаплар киритилган. Кейинчалик унинг мазмуни тушунча сифа- тида кенгайиб борган. Шунинг учун бўлса керак, бун- дай гаплар турлича ном билан юритилиб келинди: Ундош гап (А. Ғуломов) ундов-гап (С. Усмонов). Бў- лакларга ажратилмайдиган гаплар (И. Расулов). Бун- дан ташқари, бу хил гаплар сўз-гап деб ҳам юрити- лади.
Ҳозирги кунда бу тип гаплар бўлакларга ажратил- майдиган гап деб юритилмоқда. Уларнинг сўз-гап дейи- лиши ҳам (бир сўз билан шаклланади), бўлакларга ажратилмайдиган деб аталиши ҳам (улар ё эга, ё кесим, ёки иккинчи даражали бўлак ҳам эмас) тўғри. Биз их- чамликка эришиш мақсадида сўз-гап терминини танла- дик. Бирор тил бирлигини, масалан, сўзни гап бўла олиши ёки бўла олмаслигини эътироф этиш гапни қандай тушунишдан келиб чиқадиган масаладир. Гай реал борлиқни ва унга бўлган муносабатни — модал-1 ликни ифодалайди. В. В. Виноградовнинг фикрича, гап-| нинг характерли икки асосий белгиси бўлиб, бири хабар интонация, иккинчиси эса предикативликдир.
Сўз-гапларнинг ташкил топишида, айниқса, инто- нациянинг роли бениҳоя каттадир. Интонация компо- нентларидан урғу ва мелодика сўз-гапларни, аввало, гап сифатида шакллантиради. Шу билан бирга, унинг характерини, мазмунини белгилайди.
Сўз-гаплар ўзига хос хусусиятлари билан икки составли гапдан ҳам, бир составли гапдан ҳам фарқ қилади. Бу хилдаги гаплар бошқа бўлаклар ҳисобига кенгаймаслиги билан сиқиқ конструкцияли гапнинг бошқа турларидан ажралиб туради.
Сўз-гаплар ҳамма вақт сўзловчининг эмоциоиал!: ҳолатини ифодалайди. Сўз-гаплар. хилма-хил маъно- ларда қўлланади. Лекин ҳар қандай маъно унда экс- прессивлик, эмоционаллик билан боғлиқ бўлади. Сўз- гапнинг маъноси ҳам, экспрессивлиги, эмоционаллиги у билан ёнма-ён қўлланадиган гапнинг характери билан боғлиқ ҳолда юзага келади. Масалан: Эҳ! гапининг маз- муни шу якка ҳолида абстракт характерда. У афсусла- нишними, шодликними ифода этаётгани аниқ эмас. Агар ундан кейин тегишли гап келтирилса, унинг мазмуни: шу билан бирга эмоционал хусусияти ойдинлашади: Эҳ!\ Аттанг, кечикибмиз (афсусланиш). Эҳ! қандай гўзал манзара (завқланиш) каби. Бундан экспрессивлик,1
эмоционаллик сўз-гапларда мавжуд эмас, деган маъ- но келиб чиқмайди. Сўз-гапнинг иштирокисиз кузатил- ган мақсадга (экспрессивлик, эмоционалликка) эришиб бўлмайди. Бу маънолар сўз-гапда фақат мавҳум бўлиб, сўзловчининг субъектив муносабати ундан кейинги’ гапдан сўнг конкретлашади.
Сўз-гапларни маъносига кўра қуйидаги турларга бўлиш мумкин:

  1. Турли хил кечинмаларни, эмоционал муносабат- ларни ифодаловчи сўз-гаплар: Э, аттанг!, дебди овчи

ачиниб.— Пешонам шўр экан (Эртакдан). Войдод! Сен ўзинг кимсан!—деб қицқирибди (Эртакдан). Эҳ! Қани энди қишлоқда мактаб бўлса эди (М. Исмоилий). Ҳай, ҳай, ҳай! Ака ўйлаб иш тутинг (Эртакдан).

  1. Расм-одатни ифодаловчи сўз-гаплар: Тўғонбек да- рахтлар орасидаги қатор уйлардан бирини очди:— Мар- ҳамат! (Ойбек).— Ассалом...

  • Нима истасанг айт, Марҳабо!... (Эртакдан).

  1. Таҳсин, ҳурматлаш: Қуллуқ! кам бўлманг опа

(Яшин). Қойил! Тушгача 100 килограмм! Баракалла! (Сўзлашув). Қойил! Мана буни хушхабар деса бўлади («Уқитувчилар газетаси»),

  1. Буйруқни: Бас, Бас, Бас! Этларимни наштар би- лан тилсинлар... (Ҳ. Ҳ. Ниёзий). Хўш, тезроқ гапир. (И, Султон).

  2. Тасдиқ, инкорни: Йўқ, мўқ, йўқ! Ҳамзанинг тег- манг жонига (Яшин) .Майли. Қўйиб берайлик-чи, нима қиларкан? (Сўзлашув).

Буйруқ, инкорни билдирувчи ҳа, йўқ сўзлари доим сўз-гап функциясида келавермайди, шунингдек, эмоцио- наллик ифодалайвермайди. Айрим адабиётларда бунинг фарқига бормаслик ҳоллари кўзга ташланади. Масалан, «Ҳозирги ўзбек адабий тили»да қуйидаги мисол сўз-гап сифатида берилади:

  • Онанг борми?— Онам мени ноиложликдан ташлаб кетган.

  • Отангчи?Йўқ.— Тоғангчи?Холанг-чи? Йўқ. Бу мисоллардаги йўқ сўзлари аввало, сўз-гап эмас, бал- ки тўлиқсиз гаплардир. Қолаверса, унда экспрессивлик ҳам йўқ, оддий нейтрал информациянинг ўзидир.

Синтактик синонимия
Синонимия ҳодисаси тилнинг бойлигини белгилов- чи омиллардан саналади. Синонимия айниқса стилисти- ка учуи, унинг энг муҳим категорияси бўлган экспрес- сивлик, эмоционаллик учун аҳамиятли. Синонимия бор жойда танлаш, саралаш имконияти бор. Синонимия бор жойда фикрни аниқ, ифодали, образли рангба-ранг ифо- далаш мумкин.
Синонимия ҳодисаси луғавий бирликлар орасида ҳам, морфемаларда ҳам, синтактик бирликлар орасида ҳам мавжуд. Бу эса тилнинг коммуникатив функцияси учун ҳам, эстетик ва стилистик функцияси учун ҳам ғоят муҳим имкониятдир.
Синтактик синонимия ҳам анча кенг кўламда иш кўрувчи алоҳида стилистик восита сифатида хизмат қи- лади. Масалан, «Тилига қилич боғлаб бориб ҳам тар- вузи қўлтиғидан тушди» (Ф. Насриддинов) гапини
«Аямай аИчиқ ва кескин гапиришга тайёрланиб бориб ҳам мақсадига эришолмади» тарзида тушуниш мумкин. Бу гаплар орасида қандай фарқлар бор? Аввало, бирин- чиси—экспрессив характерда, иккинчиси эса нейтрал муносабат ифодаси. Иккинчи гапдаги равишдош оборо- ти формасидаги ҳол биринчи гапда атайлаб образли ибора билан берилган, гапнингкейинги қисми (мақсад- га эришолмади) эса шу маънодаги фразеологизм билан берилган. Натижада гапнинг экспрессивликка бой фор- маси юзага келган. Демак, бу гапда сўз бирикмалари орасида синонимик муносабат ҳосил қилинган «...Қоқ- қанда қозиқ, илганда хурмача қилиб юриш учун тезроқ фарзанд кўриб олишга ошиқди» (Ф. Насриддинов) гапи- да ҳам шу ҳолни кўриш мумкин.

Download 197,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish