Ўзбек тили давлат тили (эмас)



Download 2,63 Mb.
bet15/28
Sana23.07.2022
Hajmi2,63 Mb.
#845120
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28
Bog'liq
Ўзбек тили давлат тили

Ҳозирча кеч эмас...
Август ойида юртимизда ўтказилган халқаро медиа-ҳафталик доирасида кореялик профессор Энг Юнг О, япониялик мусиқачи Мацуо Кавасаки, венгриялик шарқшунос Бенедек Пери сингари меҳмонларнинг ўзбек тилида равон гапирганини кўриб, ғурурланиб кетгандим.
Бир пайтлар буюк озар шоири Халил Ризо Улутурк ҳам тилимизнинг гўзаллиги ва нафосатидан илҳомланиб, шундай жўшқин мисраларни битган эди:
Қай бир кунда учиб келдинг, самолардан, ўзбек тили?
Қанот олдинг энг муқаддас садолардан, ўзбек тили!
Бешик тутган келинларнинг аллаларин тинглабмидинг?
Яралгансан шу илоҳий нидолардан, ўзбек тили!
Энди ўзингиз ўйланг, бошқа миллат вакиллари бизнинг тилимизга шу қадар меҳр қўйишган, уни астойдил ўрганаётган экан, нега биз ўзимизнинг бебаҳо бойлигимиз бўлган она тилимизга етарлича эътибор қарата олмаймиз?! Ахир, дунёда бир неча минг одам сўзлашадиган тилини ҳам бошига кўтариб, унинг довруғини оламга ёйган шоиру фозиллар камми?!
Доғистон халқининг буюк фарзанди Расул Ҳамзатов туфайли бутун дунё дунёнинг бир чеккасида авар деган халқ борлиги, унинг гўзал тили ҳақида тасаввурга эга бўлмадими?!
Бугун ҳам дунёда ўз тили, ўз миллати учун жонини бера оладиган фидойилар, олим ва зиёлилар кўп. Ўтган ойда Россиянинг Ижевск шаҳрида удмурт олими Альберт Разин ўз миллати, ўз тили йўқолиб бораётганига чидай олмай, ўзига ўзи ўт қўйгани жуда катта шов-шувга сабаб бўлди. Чиндан ҳам, удмурт тили бугунги кунда тобора ўз мавқеини йўқотиб, йўқолиб бораётган тиллар тоифасига киради. Расман бу тилда сўзлашувчилар сони 300 мингдан ортиқ кўрсатилса-да, удмуртлар тобора руслашиб бормоқда. Ёшлар ўз она тилини унутиб, бошқа тилларда таълим олмоқда, мулоқот қилмоқда.
Бизнинг тилимиз-ку, ҳозирча хавф остидаги, йўқолиб бораётган тиллар гуруҳига кирмайди. Аммо ўзимиз аждодларимиздан мерос бўлиб келган она тилимизни асрамас эканмиз, миллатимиз ва маънавиятимиз келажагини улкан хавф остида қолдирамиз. Зотан, ўзбек тили – бу бизнинг бойлигимиз, ор-номусимиз, шаънимиз демак. Уни, энг аввало, ўзимиз асрашимиз, ҳурматлашимиз керак.

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish