Ўзбек тили давлат тили (эмас)



Download 2,63 Mb.
bet11/28
Sana23.07.2022
Hajmi2,63 Mb.
#845120
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28
Bog'liq
Ўзбек тили давлат тили

Нурбой ЖАББОРОВ,
филология фанлари доктори, профессор:
– “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинганига ҳам қарийб 30 йил бўляпти. Бугунги кунда тараққиётнинг шитоби шу қадар тезки, у билан ҳамқадам юриш осон эмас. Шу боис мазкур қонунни Ватан ва миллат манфаатлари, замон талаблари даражасида таҳрир этиш ҳаётий эҳтиёждир. Бизнингча, қонуннинг 6-моддасига “Ўзбекистон Республикасидаги барча таълим муассасаларида, жумладан, хорижий тилларга ихтисослашган таълим муассасаларида давлат тилини ўқитишга мутахассислик тилидан кам бўлмаган миқдорда дарс юкламалари белгиланади ва замонавий педагогик технологияларни татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилади” тарзидаги қўшимча киритилиши мақсадга мувофиқ. 10-модда “Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида юритилади” тарзида якунланиши зарур. Мазкур моддадаги “… ишловчиларнинг кўпчилиги ўзбек тилини билмайдиган жамоаларда давлат тили билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам амалга оширилиши мумкин” сўзлари қисқартирилиши таклиф қилинади. 20-модда матни: “Бошқа қонун ва қонуности ҳужжатларида ўзгача ҳолатлар кузатилган тақдирда ушбу моддага мувофиқлаштирилиб таҳрир этилиши зарур” тарзида якунланса, давлат тилининг ҳуқуқий мақоми муносиб ҳимоя қилинган бўлар эди. Бундан ташқари, қонунга “Ўзбекистон Республикасида давлат тилини ҳурмат қилиш барча фуқароларнинг бурчи ҳисобланади. Давлат тили меъёрларининг бузилиши, давлат тилига нисбатан ҳурматсизлик қилиниши ҳолатлари аниқланганда, қонун асосида жавобгарлик белгиланади” мазмунидаги янги модда қўшилса, ватандошларимиз қалбида давлат тилига ҳурмат туйғуси янада мустаҳкамланган бўлар эди.
Табиийки, қонун қанчалик мукаммал бўлмасин, унинг ижроси талаб даражасига кўтарилмас экан, бир қадам ҳам олдинга юриб бўлмайди. Бизнингча, давлат тилини жамият ҳаётининг барча жабҳаларида фаол қўлланишини таъминлаш бўйича алоҳида Давлат дастури қабул қилиниши, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши ва унинг ижроси қатъий назоратга олиниши зарур. Юқори даражадаги раҳбар ходимларни тайинлашда давлат тилини мукаммал билиши, унга оғишмай амал қилиши асосий мезонлардан бири ҳисобланишига эришиш бу борадаги ютуқларни кафолатлаган бўлар эди. Негаки, қонунга раҳбарнинг ўзи қатъий амал қилар экан, бу ҳол элнинг руҳиятига ҳам таъсир этмай қолмайди.
Давра суҳбатида кўтарилган мазкур мавзу кўп қиррали, залворли, ўта масъулиятли масала ҳисобланади. Табиийки, уни бир суҳбат доирасида тўла қамраб олиш имконсиз. Бугун суҳбатдошлар томонидан мавзуга оид айрим жиҳатларгина тилга олинди. Ёзувчилар уюшмасида давлат тили, унинг нуфузини оширишга бағишланган тадбирлар, давра суҳбатлари давом этади.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашида Давлат тили масаласи кўтарилгани ҳамда ҳукуматимиз томонидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилгани, бу борада аниқ чора-тадбирлар белгилангани бугунги куннинг энг муҳим ва энг эзгу ишларидан бири бўлди. Чунки миллий тил – миллий дид, миллий тафаккур, миллий савиянинг асоси ва мағзи. Ўз тили учун қайғураётган миллат дунё халқлари сафида ўз ўрнини, чинакам мустақиллигини асрашга, ҳимоя қилишга жидду жаҳд қилаётган миллат саналади. Умид қиламизки, бу борада кўрсатаётган саъй-ҳаракатларимиз келажак авлодлар томонидан фахрланишга арзигулик натижалар беради.
Бахтиёр ҲАЙДАРОВ ёзиб олди.
uzas.uz

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish