Иккинчи боб юзасидан қисқа хулосалар
Усмон Азим шеърларидаги айрим товушлар такрорини кўздан кечириш қуйидаги хулосаларга келишга имкон берди:
ижодкорлар фоника элементларига бадиий шакл ёки ифоданинг ҳал қилувчи воситаси сифатида қарамаслиги мумкин. Шундай бўлганда ҳам нутқнинг фонетик тузилиши умумэстетик жарангдорлик талабларига мос келиши талаб этилади.
стилистик фигуралар тизимидаги аллитерация ижодкор услубини белгиловчи поэтик воситалардан биридир.
товушларнинг поэтик нутқда атайлаб такрорланиши тасвирийлик характерига эга. Товуш такрорландими, демак бунда қандайдир стилистик мақсад кўзда тутилади. Ҳатто атайлаб эмас, тасодифий такрорланганда ҳам қандайдир тасвирийлик англашилиб туради.
фақат ундош товушлар аллитерацияси билан оҳангдошликни юзага келтириш мумкин деган хулоса янглиш хулосадир. Муайян ундош товушнинг ёнида унли товуш ҳам бирга келсагина бу оҳангдошлик рўёбга чиқиши мумкин.
товушлар такрорига ҳамма вақт ҳам ижобий ҳодиса сифатида қараш тўғри эмас. Ўринсиз содир бўлган аллитерация оқибатида баъзан тасвир хира, нотабиий бўлиб чиқиши, сунъийликка йўл қўйилиши, мазмунга путур етиши ҳам мумкин.
шеърий матнларда экспрессивлик биргина аллитерация йўли билан ҳосил қилинмайди. Бу жараёнда бир неча фоник воситалар иштирок этиши ва ўзаро уйғунликни ташкил этади. Шу боис аллитерацияга шеъриятнинг асосий талабларидан бири сифатида қараш керак эмас. Баёнда зўр бериб бирон бир товушни такрорлаш бадиийликка хизмат қилади, дейиш ҳақиқатга тўғри келмайди.
Усмон Азим шеъриятида аллитерация шоир услубини яққол кўрсатиб берадиган, унинг баён усулидаги халқчиллик ва мардонаворлик, жасорат ва қатъият сингари жиҳатларни намоён этувчи муҳим лингвистик ва экстралингвистик омил сифатида намоён бўлади.
Шакл ва мазмун диалектикасида мазмуннинг бирламчилиги тамойили Усмон Азим шеъриятида ҳам етакчилик қилиши, жумладан, параллелизм матн мазмунини бутунлай ўзгартириб юбора олмаслиги ва конструктив вазифаси нуқтаи назаридан ёрдамчи принцип сифатида майдонга чиқишини унутмаган ҳолда таъкидлаш жоизки, матнда қўлланган ва симметрия принципига асосланган параллелизмлар, улар тилнинг қайси сатҳига дахлдор бўлишидан қатъи назар, муҳим бир поэтик вазифага – экспрессивликка хизмат қилган. Синтагматик бирликларнинг контакт, баъзан эса дистант ҳолатда жойлашуви; нутқий парчалардаги кўп марта қайтариғи, матнга функционал-стилистик жиҳатдан дахлдорлиги параллелизмларнинг экспрессивлигини белгиловчи омиллар сифатида намоён бўлган. Параллелизмларнинг экспрессивлик имкониятларини чуқур ҳис этган шоир Армонлар айланиб осмон бўлдилар, Осмонлар айланиб армон бўлдилар... каби фавқулодда оригинал мисралар кашф этган.
Усмон Азим шеърий матнларининг асосий қисми ифода механизмининг меъёрийлигини таъмин этувчи муҳим поэтик восита сифатида иштирок этган ва моҳиятан параллел тузилмалардир.
Таҳлиллар Усмон Азим параллелизмларига поэтик синтаксиснинг етакчи фигураларидан ва ташкил этувчи принципларидан бири сифатида қараш имконини берди ва шоирнинг ўз ижодий манераси борлигини исботлади.
Параллелизм матнда ўрни билан Усмон Азим табиатига Шунингдек, таҳлиллардан яна синтактик параллелизмлар синтактик қурилмаларнинг ва айрим стилистик фигураларнинг конструктив принципи эканлиги; синтактик параллелизм принципи доимийлик ёки факультативлик характерига эгалиги; параллелизм принципига асосланган стилистик фигуралар алоҳида микросистемани ташкил этиши; параллелизм поэзия учун бирламчи аҳамият касб этиши маълум бўлди.
мос келадиган қатъият ва шиддатни, донишмандлик ва ҳур фикрлиликни ифодалаш воситасига айланган. Баъзан ифодада гўзаллик ва жозибадорлик, аниқлик ва тежамкорлик, соддалик ва равонликни намойиш этишда, инсон руҳиятининг кўтаринкилик ва тантанаворлик, ҳазинлик ва маҳзунлик сингари нозик қирраларини очишда, уларнинг муҳим ҳисобланган фикрга алоҳида урғу беришида чинакам стилистик восита бўлган.
Учинчи боб
Do'stlaringiz bilan baham: |