Мақол ва маталларда менталитет аломатлари. Миллий тийнат (халқ табиати) ёки менталитет тилда қандай кўриниш беряпти? Энди шу ҳақда баҳслашамиз.
Ҳар бир тилда шу тилда сўзлашувчи миллатнинг менталитети акс этиши исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Ўзбек халқ мақол ва маталларида бу ҳодиса аниқроқ кўринади.
Мақол ва маталлар халқ оғзаки ижодиётидаги кенг тарқалган жанр. Уларнинг қачон пайдо бўлганлиги ҳақида бирор маълумот йўқ. Лекин шуниси аниқки, мақол ҳам, матал ҳам минглаб йиллик тарихга эга ва ўша кўҳна мозийдан инсоният оғзидан тушмай келади. Ҳозиргача одамлар миллати, ирқи, келиб чиқишидан қатъи назар ўз фикрини лўнда ва тушунарли ифодалашга ҳаракат қилади. Чунки тил доим қисқаликка интилади. Бунда сўзлар ва улар ифодалаган маъно қанчалик таъсирчан бўлса, уларнинг самараси шунчалик юқори бўлади.
Академик Ш.Шоабдураҳмоновнинг таърифича, у – “оддийгина, аммо жуда улкан ва мураккаб сўз. Унинг яратилиши ва сайқал топишида авлодларнинг жуда катта бадиий меҳнати, иқтидори сарф бўлган. Халқ донолигининг ёрқин ифодаси бўлган бу образли иборалар жамият ва табиат ҳодисаларига инсон муносабатининг поэтик образи сифатида халқ томонидан асрлар мобайнида сайқалланган...
Тарихан мақоллар матал, масал, зарбулмасал, ҳикмат, оталар сўзи, ҳикматли сўз каби бир қанча шаклларда учраса ҳам ҳозирги замон ўзбек тилида мақол шаклида мустаҳкамланган”.
Меҳнаткашлик ва ялқовлик, аҳиллик ва худбинлик, илм ва илмсизлик, яхшилик ва ёмонлик, камтарлик ва манманлик, тўғрилик ва эгрилик, сахийлик ва таъмагирлик, инсоф ва инсофсизлик, вафо ва бевафолик, умид ва умидсизлик каби мавзудаги мақол ва маталлар дунёдаги барча халқлари тилларида мавжуд. Лекин улар моҳиятан бир хил фикрни турли воситалар ёрдамида, фақат образли тарзда ифодалайдилар. Масалан, ўзбеклар етти ўлчаб бир кес деса, инглизлар уч ўлчаб бир кесадилар. Ўзимиз ҳам ҳечқачон деган жайдари маънони образли қилиб туянинг думи ерга текканда десак, инглизлар when pigs can fly (чўчқа учганда), руслар когда рак свистнет (қисқичбақа хуштак чалганда ) дейишади.
Мақоллар халқ ижодиётининг мустақил жанри сифатида ўзига хос хусусиятларга ҳам эга. Уларнинг тили содда, ифодали ва кўркам. Улар кўплаб лексик ва синтактик поэтик йўсинлар билан, анъанавий фольклорга хос турли мажозлар – ўхшатиш, сифатлаш, жонлантириш, муболаға каби бадиий воситалари билан диққатга сазовор. Бу поэтик воситалар мақолларнинг мазмунини чуқурлаштиради, уларга фавқулодда аниқлик, образлилик беради, шу билан бирга ишончли ва таъсирчан қилади.
Ер юзида биринчи давлат, биринчи империя, биринчи ёзув ва адабиёт юзага келган қадимги Мисрда шундай ҳикматомиз иборалар ишлатиларди. Ҳозир биз йиқилганни урмайдилар (ёки ўлганни устига тепган) мазмунидаги русча лежачего не бьют иборасини ишлатмоқчи бўлсак, эгилган бошни қилич кесмас деб қўшимча қилиб қўямиз. Қадимги мисрликлар эса шундай вазиятда боши кесилган одамнинг бошини кесма дейишган. Рус тилида бу ибора не отрубай голову тому, у кого она уже отрублена тарзида ўзлашиб кетган.
Биз уйланмаган, бола-чақаси йўқ кишини бир сўз билан сўққабош десак, ўша энг дастлабки маданият ўчоғи ҳисобланган қадимги Мисрда одамлар хотини ҳам, фарзанди ҳам йўқ кишининг бурнида сирғаси ҳам йўқ дейишган (рус тилида у того, у кого нет ни жены, ни ребенка, нет и кольца в носу). Ҳеч нарсадан камчилиги йўқ, оилапарвар кишилар бурнига сирға таққанлар. Худди шунингдек, менинг буқам сенга сут беради. Рус тилида мой бык тебе молоко принесет дейилса, бу иборатинг така сут бермаганидай, ундан ҳам ҳеч қандай нафъ йўқ деган маънони ифодаловчи така бўлсин-у сут берсин ёки русчада он него толку, как он козла молока деган матал ишлатилади.
5000 йил аввал ҳам аждодларимиз ўзини уддабурон, тадбиркор, қўлидан ҳар иш келадиганларни қадрлаганлар. Фиравнларга қурилган эҳромлар, уларнинг суюкли хотинларга бағишлаб қурдирган Эрам боғлари, Артемида қасри ва дунёнинг бошқа мўъжизалари (Форос маёғи, Зевс мақбараси, Қуёш худосининг ҳайкали, Мавзол мақбараси) 20-30 йиллаб, сурункасига, кечаю кундуз қурилган. Ана шунда иш бошқарувчилар ялқов, дангаса, кўзбўямачи, ўзини катта одам қилиб кўрсатувчилар ҳақида бундай қарасанг туппа-тузук одам-у, лекин иш десанг соя-салқиндан топ қабилидаги русча взглянешь мимоходом – он муж, рукою коснешься – сырая глина маталидан фойдаланадилар.
Қадимги мисрликлар бошлиқсиз қўшин – деҳқонсиз дала, яъни воин без командира – поле без пахаря деб ҳикмат тўқиганлар. Нима учун мақол ва маталлар яхши эсда қолади? Қандай ифода воситалари ўзига диққат талаб қилади? Ана шундай воситалардан бири сифатида аниқ ёки ассонанс қофияни кўрсатиш маъқул. Масалан, инглизлар томчи томиб тош тешар деган маънони ифода қилмоқчи бўлсалар, Little strokes fell great oaks, руслар эса капля по капле и камень долбит дейишади. Қофиядош сўзлар, бир хил унли ва ундош товушларнинг ўзаро уйғунлашиб келиши ёки “жарангоси” уларнинг таъсирчанлигини оширади.
Кўрингки, халқлар қаерда яшамасин, қандай миллатга мансуб бўлмасин – дунёнинг у бурчагида ҳам, бу бурчагида ҳам бир хил фикрлаганлар.. Мақол ва маталларнинг тузилишида уларнинг ижодкорлари ўзакдош, умумий ва тур маъноларни ифодаловчи сўзлардан мўл фойдаланганлар. Бу усул деярли барча тилларга хос. Масалан, инглизларнинг more haste, less speed мақоли сирғалувчи [ссс] товушларга бой бўлса, унинг русча ва ўзбекча шаклларида шипиллайдиган [шшш] товушлар мўл. Инглизлар машина ҳайдовчиларга эҳтиёткор бўлишни тавсия қилганларида юқоридаги мақолни ишлатадилар. Руслар тише едешь, дальше будешь дейишади. Биз эса ҳайдовчиларга шошмасанг, тез етасан, шошгандай ўзиб кетасан, деб маслаҳат берамиз. Шунингдек, easy come, easy go – легко нажито, легко и прожито – тез келган давлатнинг баҳоси бўлмас. Инглиз тилидаги like father, like son ибораси рус тили яблоко он яблони далеко не падает тарзидаги муқобилига эга. Ўзбек тилида бу матал маъноси бир неча хил кўринишда ифодаланади: отнинг ичи қартадир, асл зотига тортадир; қазисан, қартасан – асл зотингга тортасан; илон боласи – илон, чиён боласи – чиён.
Мақол ва маталларнинг бош хусусияти – уларнинг қисқа ва лўндалигида. Айрим ибораларнинг кўп сўзлилиги истисно тариқасида олинса, асосан улар уч-тўрт сўздан ташкил топади. Мақол ва маталлар қанчалик қисқа ва содда таркибли бўлса, уларнинг таъсирчанлиги шунча кўп, “мўлжалга” тегиши шунчалик самарали бўлади. Масалан,
Habit cures habit ↔ аччиқни аччиқ кесади ↔ клин клином вышибается.
One man, no man ↔ ёлғиз отнинг чанги чиқмас ↔ один в поле не воин.
Better late than never ↔ ҳечдан кўра кеч ↔ лучше поздно, чем никогда.
To come out dry ↔ сувдан қуруқ чиқмоқ ↔ выйти сухим из воды.
A drop in the bucket ↔ денгиздан томчи ↔ капля в ведре (в море)
A fly in the ointment ↔ ошга пашша тушди ↔Муха в бальзаме.
An idle brain is the devil's workshop ↔ ҳардам хаёл ↔Праздный мозг(вариантлари: мастерская дьявола. Қиёс.: Безделье – мать всех пороков. На безделье всякая дурь в голову лезен.
Тўғри гап – рост гап ↔ An honest tale speeds best, being plainly told ↔ Самое лучшее – прямо и просто сказанное слово. Қиёс.: Не долго думано, да хорошо сказано.
Тилшуносликда мақол ва маталларни битта сўз билан паремия деб аташади. Мақол ва маталлар жамланган луғат паремиологик луғат дейилади. Тилшунослик фанида ҳалигача бу луғат қатлами ҳақида ягона фикр шаклланган эмас. Лекин уларни тузилиши, таркибига кўра фарқлаш мумкин. Одатда мақол грамматик ва матниқий жиҳатдан тугал маъноли ҳикматли ибора бўлиб, маълум ритмик шаклга эга, Одатда улар кўпроқ бир таркибли шахси умумлашган гапдан иборат бўлади. Масалан, сўйламасдан ўйлаб ол ёки эга-кесими билан – сўз чумчуқ эмас, оғиздан чиқса, тутиб бўлмас ва ҳоказо. Маталлар ҳам, мақол каби, маълум ҳаётий воқеа-ҳодисаларни аниқ, лўнда ва тўғри белгилаб берадиган образли ифодалардир. Лекин уларда умумлаштирувчи ва ибратомиз маъно бўлмайди, масалан, ўйида бору бўйида йўқ; илм кўп, умр оз; ота касби – давлат касби ва ҳоказо. Бу ердаги биринчи иккита ҳикмат антитеза – бир маънони иккинчисига қарши қўйиш (бор – йўқ, кўп – оз ва ҳоказо) асосига қурилган. Бунга мисол қилиб қуйидаги мақол ва маталларни ҳам келтириш мумкин:
1
|
A saint abroad, and devil at home (English Through Proverbs, p. 55).
|
Кўчада гули ҳандон, уйда дили ҳуфтон.
|
За границей – святой, дома – дьявол.
|
2
|
No pain, no gain (English Through Proverbs, p. 15).
|
Жон чекмасанг жонона қайда, тоққа чиқмасанг дўлона қайда.
Меҳнат – меҳнатнинг таги роҳат.
Ишламаган тишламайди.
|
Без труда, не вытащишь и рыбки из пруда.
Без труда нет плода.
|
3
|
Better to reign in hell than serve in heaven (А.Кунин. Англо-русский фразеологический словарь, стр. 61).
|
Ўзга юртда шоҳ бўлгунча, ўз юртингда гадо бўл.
|
Лучше царствовать в аду, чем быть рабом в раю
|
4
|
Youth is lovely, age is lonely (I.Galperin. Stylistics, p. 222).
|
Ёшлик – ғўрлик.
Ёшлик – бебошлик.
Ёшлик – гўзаллик, кексалик – ёлғизлик.
|
Все бывает в молодости.
Чего только не бывает в молодости.
Молодость прекрасна, старость одинока.
Старость – не радость.
|
5
|
Hope is a good breakfast but a bad supper (А.Кунин. стр. 90).
|
Умид – яхши нонушта, бироқ ёмон кечки овқатдир.
Эрталаб ўй сурасан, натижасини кечқурун кўрасан.
|
Надежда – хороший завтрак, но плохой ужин.
|
6
|
Art is long, life is short (А.Кунин. стр. 48).
|
Санъат боқий, ҳаёт қисқадир.
|
Искусство вечно, жизнь преходяща
|
7
|
Great boast, small roast (А.Кунин. стр. 100).
|
Мақтов кўпу, фойда кам.
Кўп гап эшакка юк.
Гап деса қоп-қоп, иш деса Самарқанддан топ.
|
Похвальбы много, толку мало.
|
8
|
Better a glorious death than a shameful life (А.Кунин. стр. 238).
|
Шармандаларча ҳаётдан, мардларча ўлим яхши.
Тиз чўкиб яшагандан кўра, тик туриб ўлган афзалроқ.
|
Лучше славная смерть, чем позорная жизнь
|
9
|
A wise man changes his mind, a fool never will (А.Кунин. стр. 341).
|
Ақлли фикрни ўзгартириб туради, аҳмоқ эса – ҳеч қачон.
|
Умный меняет своё мнение, дурак же – никогда.
|
Бадиий нутқда, таркибига кўра, мақол ва маталларни эслатиб турувчи хиазм деб аталувчи стилистик фигуралар ҳам бўлади. Бу ҳама тилларга, жумладан, ўзбек тилига ҳам хос хусусият. Улар маъно жиҳатидан ўзаро боғлиқ икки гап, жумла ёки сўзлар бирикмасида синтактик параллеллик ҳосил қилади. Бунда ўша стилистик унсур гапда хоч тарзли “сурат”да жойлашади. Шунинг учун у юнон тилидаги χ (хи) ҳарфи номи билан айтилади. Бизнингча, барча тиллардаги антитеза – қарама-қаршиликка асосланган мақол ва маталларнинг манбаси ҳам шу хиазмли иборалар бўлиши мумкин. Масалан:
1. This strange, but true, for truth is always strange (I.Galperin. Stilistics, p.210).
Бу ғалати бўлса-да тўғри, чунки тўғри ўзи доимо ғалати.
Эно странно, но правда, а правда всегда странна.
2. True, this a pity, this, this true (I.Galperin. Stilistics, p.210)
Бу аччиқ ҳақиқат, ҳақиқат эса доимо аччиқ.
Это горькая правда, а правда всегда горька.
3. Pleasure’s a sin, and sometimes sin’s a pleasure (I.Galperin. Stilistics, p.210)
Роҳат – бу гуноҳ, гуноҳ эса баъзан роҳат.
Удовольствие – это грех, а иногда грех – это удовольствие.
4. The bear is lusky not to have been shot by the hunter, and the hunter is lucky not to have been caught by the bear (Mc.Millan. p.138).
Айиқнинг бахти-ки, овчи қўлига тушмади, овчининг бахти-ки, айиқнинг қўлига тушмади.
Счастлив медведь, что не попался охотнику, счастлив охотник, что не попался медведю.
5. I love my love, and my love loves me (Mc.Millan. p.270).
Мен севгилимни севаман, севгилим мени севади.
Я люблю свою любимую, а любимая меня любит.
6. No sorrows, without happiness, and no happiness without sorrows (Morning Star, 1987, № 19, p. 4).
Хурсандчиликсиз ғам йўқ, ғамсиз – хурсандчилик.
Ни печали без радости, ни радости без печали.
7. Where there’s happiness, there’s a sorrow, where there’s sorrows, there’s happiness (Mc.Millan. p. 384).
Қаерда хурсандчилик бўлса, у ерда ғам бор, ташвиш бор, ғам-ташвиш бор жойда хурсандчилик бор.
Где радость, тут и горе, где горе, тут и радость.
8. The sword doesn’t make the feather blunt, neither the feather does blunt the sword (Galsworthy, p. 76).
Қилич патни ўтмаслаштирмайди, пат эса қилични.
Меч не тупит пера, перо не тупит меча.
9. Today the press is fighting against the terrorists and the terrorists against the press (Morning Star, 1998, № 6, p. 2).
Бугун матбуот террорчиларга қарши курашмоқда, террорчилар эса – матбуотга қарши.
Сегодня пресса борется против террористов, а террористы – против прессы.
Ва ҳоказо.
Мақол ва маталлар халқлар ижтимоий ҳаёти, иқтисодий турмуш тарзи инъикоси сифатида пайдо бўлади. Уларнинг яратилишида таржималарнинг ҳам аҳамияти катта. Китоб – билим манбаи (Горький), бешикдан қабргача ўқи (Муҳаммад с.а.в.), аввал сўз бўлган (Инжил), оғиз қопқоғи сўз, сўз қопқоғи оғиз (Станислав Лец) каби ҳикматли сўзлар таржима туфайли бошқа халқлар маънавий хазинасини бойитади.
Эрнст Хемингуэй “Фиеста” романида доим қилич кўтариб юрган ёки ундан ҳеч ажралмайдиган одам бир кун эмас бир кун ўша қиличдан ҳалок бўлишини англатувчи by the sword shall perish by the sword ҳикматли сўзини ишлатган (унинг То treat somebody with a dose of his own medicine шаклидаги варианти ҳам бор-ки, у “бирор кишини ўзининг дориси билан сийлаш”ни билдиради. Бу ҳикматнинг асосида Хемингуэй кўп асарларида мадҳ этган матадор ва пикадорларнинг ўлимга тик боқиб, кўзига қон тўлган жангари буқалар билан юзма-юз туриб уларга ҳалокатли зарба бериб, ўзларининг омон қолишлари ёки, аксинча, омад чопмай, ўзини ўзи даҳшатли ўлимга маҳкум этишлари ҳикоя қилинади. Романни рус тилига ўгирган В. Топер бу иборани взявший меч от меча и погибнет (4 томликнинг биринчи китоби, 499-бет) деб таржима қилган. Алексей Толстой ҳам ”Пётр Биринчи” романида буюк император номидан “Ким бизга қарши қилич кўтариб келса, ўзи ўша қиличдан ҳалок бўлади” деган. Иккинчи Жаҳон уруши натижасида немис-фашистлари устидан қозонилган ғалаба ҳам бу ҳикматнинг қанчалик тўғри эканлигини кўрсатган: бизга қарши қўл кўтарган ёв ўзи мағлуб бўлди, яъни by the sword shall perish by the sword.
Мактаб ўқувчилари, талабалар ва ишбилармон кишилар уйида ёки чет элга чиққанларида оддий, жайдари сўзлар ўрнига мақол, матал ва бошқа турғун бирикмаларни ишлатганлари маъқул, чунки бундай иборалар нутқни безайди ва унинг таъсирчанлигини оширади.
Президентимиз Ислом Каримовнинг 17 томдан иборат асарлари тўламида 100 дан ортиқ мақол, матал ва турли ҳикматли иборалар қўлланилган-ки, уларни таҳлил қилиш ҳам алоҳида илмий-маърифий мавзу бўла олади. Масалан, асарларнинг 1-жилдидаги 7 ўлчаб 1 кес, 2-жилдидаги қўшнинг тинч – сен тинч; 1000 ишчига 1 бошлиқ; ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма; девор бузилса, пойдевор қолар,беклар кетса, халқ қолар;яхши одамга биргина ишора кифоя; 3-жилдда отанг боласи бўлма, одам боласи бўл; 5-жилдда 1 марта кўрган афзал, одамларнинг сўзига эмас, ишига боқ (америка мақоли); 6-жилдда ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда; куч – адолатда; дил ба ёру даст ба кор мақоллари, “Халқларимиз дўстлигининг рамзи” мақоласида Юртбошимиз Маҳтумқулининг ҳикматларга бой
Саҳар тур, Худога ёлвор,
Ислом уйинг обод қолсин.
Ёмонни қўй, яхшилик қил,
Шайтон иши барбод қолсин.
Яхши сўзга қулоқ солгин,
Саҳар вақти бедор бўлгин,
Яхшилардан олқиш олгин,
Умринг ортсин, зиёд қолсин,
шеърини келтирадики, унинг ҳар сатри мақолдай ҳикматга бой. Бундан ташқари «етти қиш, етти ёзни омон ўтказган иморат асрлар бўйи салобат тўкиб туради», «кимки бизнинг шон-шуҳратимизни кўрмоқчи бўлса, биз барпо этган иморатларга назар солсин», “янги уйни қурмай туриб, эскисини бузма” каби ўнлаб оҳори тўкилмаган, соф халқона ҳикматлар қўлланилган.
Миллат ўз тили орқали барча кечинмаларини ифодалайди, миллий маданиятини зоҳир қилади. Бошқача айтганда, тилга экстралингвистик факторларнинг таъсири кучли бўлади. Ҳар бир миллат муайян турмуш шароитларида, муайян географик муҳитда яшар экан, бу ҳолат унинг тафаккурида ва у орқали сўзлашаётган тилида зоҳир этмай қолмайди. Масалан, ўзбек тилидаги бозор, йилқичилик, чорвачилик, полизчилик билан боғлиқ ибораларни олиб кўрайлик: от тепкисини от кўтаради, бозори ўтмади, бозори чаққон, бозор кўрган эчки, подачининг оши, пўстагини қоқмоқ, шохини қайирмоқ, туянинг думи ерга текканда, қоққан қозиқдек, палаги тоза, палаги ўлган, кўкрагига шамол тегмоқ, ва ҳоказолар
Тил тараққиёти жараёнида шундай мантиқий тизим вужудга келади:
миллий турмуш тарзи, яъни миллий тарих, санъат, урф-одатлар, анъаналар, географик ва иқлим шароити, ўраб турган муҳит, буларнинг барчаси – миллий менталитет белгиси;
кўрсатилган белгилар миллий тилнинг кўринишини билдиради;
улар миллатнинг ўзига хос турмуш тарзи, унинг фикрлаш, идрок этиш жараёнига ҳам ўзига хосликни, миллийликни беради.
Буларнинг барчаси, ўз навбатида, миллатнинг тилида акс этади.
Айни бир маънонинг турли тилларда турлича ифода қилиниши фикримизнинг далилидир.
Масалан, бахтли бўлиб туғилмоқ иборасининг маъноси рус тилида родиться в рубашке тарзида, инглиз тилида эса to born with silver spoon in mouth, яъни оғзида кумуш қошиқча билан туғилмоқ тарзида ифода этилади. Ҳеч қачон иборасининг маъноси ўзбек тилида туянинг думи ерга текканда ёки ҳўкиз туққанда иборалари билан образли ифодаланади, чунки улардаги ўқпоя (стержневое слово) саналган туя ва ҳўкиз ўзбек географик-ҳудудий муҳитига мос келадиган уй ҳайвонларини ифодалайди. Рус тилида бу ҳикмат ўрнида когда рак на горе свистнет (қисқичбақа тоғда ҳуштак чалганда) тарзида қўлланилади. Бу ерда ҳам туя ва ҳўкизнинг думи табиатан калта бўлганидай, рак (қисқичбақа) ҳам сувда яшайдиган жонзод, униг оёғи йўқ – тоққа чиқиш учун юра олмайди, ўпкаси йўқ – ҳуштак чала олмайди. Бу балиқ қўшиқ айтганда, ёки русларда ҳайит, ўзбекларда пасха бўлганда, янаги йили шайтон ўлганда, шайтон чўқинганда, товуқ ҳўроздай қичқирганда; французларда товуқнинг тиши чиққанда; инглизларда ой кўмкўк пишлоққа айланганда, чўчқалар парвоз қилганда, ой қўкарганда (кўк тус олганда);немисларда ит думи билан хурганда; қирғизларда эшакнинг думи ерга текканда дейишади.
Шу турғун бирикмалар ифодалаган ҳечқачон маъноси бериш учун руслар образли қилиб после дождичка в четверг (пайшанба куни ёмғирдан сўнг) дейишади. Нима учун фақат пайшанба, ҳафтанинг бошқа кунлари эмас? Эмишки, русларнинг қадимги аждодлари момақалдироқ ва яшин худоси Перунга сиғинганлар. Ҳафтанинг бир куни – пайшанба (қадимги римликларда ҳам Перуннинг лотинча номи Юпитерга) куни ибодат қилганлар. Бу халқлар Перун-Юпитер фақат унга аталган худди шу пайшанба кунигина одамларни тинглайди ва уларнинг истак-хоҳишларини рўёбга чиқаради дейишган ва қурғоқчилик бўлганда пайшанба куни худоларига илтижо қилганлар. Аммо одамларнинг илтижолари бесамар қолаверган.
Шундай мисоллардан яна бир нечасини келтирамиз.
Ўзбеклар билмай бирор ишни қилиб қўйиб, муваффақиятсизликка учраса, иши ўнгидан келмаса, иккинчи сафар эҳтиёткор бўлиб қолади. Шунда улар Оғзи куйган қатиқни (сувни) пуфлаб ичади, дейишади.
Руслар – Обжегшись на молоке, будешь дуть и на воду. Обжегшееся дитя огня боится. Яъни қайноқ сутдан оғзи куйса, сувни ҳам пуфлаб ичадилар, Куйиб қолган бола эса ўтдан қўрқадиган бўлади.
Инглизлар – The scalded dog fears cold water (Ошпаренный пес холодной воды боится – Оёғи куйган ит совуқ сувдан қўрқади). A burnt child dreads the fire (Обжегшееся дитя огня боится) дейишади.
Немислар – An Milch gekocht hat der Hund Angst vor Wasser.
Ўзбек тилидаги чумчуқдан қўрққан тариқ экмайди мақолидаги ахборот бошқа тилларда, паремиолог Кууси айтганидай, турли образлар воситасида ифодаланади. Масалан, инглизларда Не that fears every bush must never go a-birding, яъни шох-шаббадан қўрққан қуш овига чиқмайди деб таъкидланади. Шундай вазиятда руслар Не ходи в лес, коли зайца боишься. Треску бояться – в лес не ходить. Волков бояться – в лес не ходить мақолларини ишлатишади.
Демак, таркиби ёки мақолнинг тузилиши бўйича таҳлилда Эътиборни нимага қаратиш, нимани, уч қиррасидан қайси бирини таҳлил қилиш лозимлиги муҳим ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |