Ўзбек халқ педагогикаси фани ва унинг таълим-тарбиядаги ўрни


Ўзбек халқ педагогикасининг асосий манбаси



Download 118 Kb.
bet3/5
Sana23.02.2022
Hajmi118 Kb.
#182134
1   2   3   4   5
Bog'liq
1479818063 66106

Ўзбек халқ педагогикасининг асосий манбаси
Ўзбек халқ педагогикасининг манбаларини асосан уч турга бўлиб ўрганиш мумкин. Булар қуйидагилар:

  • Халқимизнинг буюк мутафаккирлари томонидан мерос қилиб қолдирилган насрий ва назмий асарлар, одобнома ва пандномалар;

  • Халқимиз томонидан яратилган халқ оғзаки ижоди ва фольклори намуналари, халқимизнинг қадриятлари, урф-одатлари ва турли хил маросимлари;

  • Ислом динининг муқаддас китоби “+уръони карим”, Пайғамбаримиздан мерос қилиб қолдирилган ҳадис намуналари ва буюк исломий таълимотларнинг намуналари.

Энди биз шулар хусусида ўзимизнинг фикр-мулоҳазаларимизни билдириб ўтмоқчимиз. Халқимизнинг буюк мутафаккирлари бўлмиш Имом ал-Бухорий, Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Форобий, Баҳоуддин Нақшбандий, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Мирзо Бобур, Абдурауф Фитрат, Абдулла +одирий, Боту, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва бошқа шу каби кўплаб буюк аждодларимиз томонидан яратилган маънавият сарчашмалари ўзининг тарбиявий аҳамиятга, маърифатни тарғиб этиш хусусиятларига ва ибратлилик хусусиятларига эга эканлиги туфайли ҳозирги кунга қадар ўз қадр-қимматини йўқотмай келмоқда. Булар жумласига Навоийнинг машҳур “Хамса” сини, Имом ал-Бухорийнинг “Ас-саҳиҳ” ҳадислар тўпламини, Абдулла Авлонийнинг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” каби кўплаб юксак қадр-қимматга эга асарларни киритишимиз мумкин. Халқимиз томонидан яратилган қадриятлар ва урф-одатлар ҳамда халқ оғзаки ижоди намуналари бевосита халқимиз руҳияти асосида шаклланган бўлиб, улар маънавий баркамол инсонни тарбиялашда энг муҳим аҳамиятга эгадир. Ушбу қадриятлар ўз навбатида юқорида санаб ўтилган буюк мутафаккирларимизни ҳам тарбиялаб вояга етказгандир. Шундай экан биз буюк халқимиз томонидан яратилган миллий қадриятларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Бизнинг бурчимиз бундай қадриятларни асраб-авайлаш ва уларни изчил равишда такомиллаштириб боришдир.
Маълумки, халқимизнинг салкам минг йиллик тарихи Ислом дини билан чамбарчас боғлангандир. Шунинг учун халқимиз томонидан яратилган миллий қадриятларнинг аксарияти ҳам ва мутафаккирларимиз томонидан яратилган маънавият сарчашмалари ҳам айнан ана шу дин асосида шаклланиб, ривож топиб келган. Шундай экан, биз бу диннинг урф-одатларига оқилона ёндашиб, уларни тўғри англаб олишга ҳаракат қилишимиз керак. Чунки, ислом дини юксак тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, доимо миллатлар ўртасидаги тинчлик-тотувликни ва исониятга нисбатан қилинадиган ҳар қандай зўравонликка қарши ғояларни тарғиб этиб келган.



Download 118 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish