Халқ оғзаки ижодининг жанрлари
Халк оғзаки ижоди - бу ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш ва тарбия усуллари, инсоний қадриятлар ва юртсеварлик тарбияси бўлиб, дўст-биродарлик, аҳиллик, меҳнатсеварлик, касб-ҳунарга муҳаббат; яхшилик ва ёмонликнинг оқибати; ҳалоллик, тўғрилик, олижаноблик тарбияси; адолат инсоф ва инсофсизлик, дўст-биродарлик, оға-иничилик ва қон-қардошчиликнинг аҳамияти; ботирлик ва қўрқоқлик, одоб ва одобсизлик, меҳмон ва меҳмондўстлик, сахийлик, бахиллик ва камтарлик, сабр-қаноат ва сабрсизликнинг оқибати; қадр ва қадрсизлик, муҳаббат, вафо ва бевафолик, тажрибакорлик, калтабинлик ва ишончсизлик, ор-номус ва номуссизлик, самимийлик ва носамимийлик, андиша ва андишасизлик, фаросат ва фаросатсизлик, тежамкорлик ва исрофгарчилик, режа ва режасизлик, меъёр ва меъёрсизлик, маъсулият ва маъсулятсизлик, вақт ва фурсат, фойда ва зарар, табиатни эъзозлаш, деҳқончилик ва чорвачилик қадриятлари: каттага ҳурмат, ёшга меҳр шафқат, йўл ва йўлдош, севинч ва ғам, тўй ва мотам, фарзанд ва фарзандсизлик, кийиниш, сўзлаш, юриш-туриш, саломлашиш, кўча одоби, овқатланиш маданияти каби удумлар, расм-русмлар, одатлар, маросимлар, анъаналардан иборатдир.
Халқ педагогикасининг асосини ташкил этадиган Халқ оғзаки ижоди бир қанча жанрларни ўз ичига олади.
1. Эпик ижод намунаси - Бу қаҳрамонлик, ишқий-романтик, тарихий достонлар бўлиб, улар ишқ-муҳаббат вафо қандай бўлишлиги, ўзлигини таниш, ор-номус, бурчни англаш, иймон-эътиқодли бўлиш, инсон ва ҳайвонот дунёси, қийинчиликлар ва мушкул аҳволларни мардона енга олиш, қатъиятлик, ирода, матонат каби хислатлардан иборатдир.
2. +ўшиқлар - Лирик, маросим, мавсум қўшиқлари; “Ёр-ёрлар”; “Аллалар”, йиғи-йўқловлар; ўлим, янчиқ, байрам-сайллар қўшиқлари; тарбияланувчилар фольклорлари намуналари ва бошқалардан иборат бўлиб, улар гўзаллик, самимият, меҳр-шавқат, орзу-умид, қувонч-шодлик, ғам-ғусса каби туйғуларини тараннум этиш орқали кишиларда чуқур инсоний туйғуларини ўстиради. Инсонларда ҳаётга, табиатга, инсонга чексиз муҳаббатни камол топтиради.
3. Эртак - Бу орқали кишилар сирли-сеҳрли олам билан танишади ҳамда унга оид билими, тушунчалари бойийди, яхши одамлардаги яхши хислатлар, ёмонлардаги бадхулқлар билан хабардор бўлиб, яхшиликка меҳри тобланади, ёмонликка нафрати ортади.
4. Мақоллар, маталлар, ҳикматлар, қайроқи сўзлар, афористик
иборалар- Булар Халқ донишмадчилигининг юксак бадиий тимсоли бўлиб, улар қисқа, содда аммо, хар бирининг маънолари жуда кенг бўлади.
5. Асотирлар, афсона ва ривоятлар- Булар донолар донолиги, ибратли, табиатни асраб-авайлаш, қадрига етиш, сақлаш, чиройига чирой қўшишга бўлган иштиёқни ўстириш, экологик тарбияни тўғри йўлга қўйиш ва камол топтиришда муҳим роль ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |