Ўзбек халқ педагогикаси фани ва унинг таълим-тарбиядаги ўрни



Download 118 Kb.
bet1/5
Sana23.02.2022
Hajmi118 Kb.
#182134
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1479818063 66106


Ўзбек халқ педагогикаси фани ва унинг таълим-тарбияда тутган ўрни
Режа:



  1. Ўзбек халқ педагогикаси ҳақида маълумот

  2. Ўзбек халқ педагогикаси фани ва унинг таълим-тарбиядаги ўрни

  3. Миллий қадриятларнинг баркамол инсонни

  4. тарбиялашдаги роли

  5. Ўзбек халқ педагогикасининг асосий манбаси

  6. Халқ оғзаки ижодининг жанрлари

Ўзбек халқ педагогикаси ҳақида маълумот
Халқ педагогикаси қадим замонлардан тортиб, то ҳозирги кунгача бўлган турли тарихий даврларда тарбия, мактаб ва педагогика назарияларининг тараққиётини даврлар талаби асосида ўрганиб келди. Ҳар бир ижтимоий тузум, унинг келажаги, инсоният истиқболи, кишиларнинг ҳаёт ва турмуш даражаси фан ва маданият тараққиёти билан бевосита боғлиқдир.
Бинобарин, Мустақиллик туфайли, кўҳна Туркистон диёрида истиқомат қилиб келган барча халқлар миллий қадриятларининг қайта тикланиши ва ривожланишига шарт-шароитлар вужудга келди. Айни пайтда ўзбек ва бошқа қардош халқларнинг миллий шаклланиши ва ривожланишини замон талабларига мос келадиган таълим-тарбия тизимисиз тасаввур қилиш мумкин эмас.
Илк бор яратилаётган «Ўзбек халқ педагогикаси»да доно халқимизнинг таълим-тарбия, ахлоқ, одоб, инсон қадриятлари ва унинг маънавий устуворлиги, иймон-эътиқоди бутунлиги соҳасидаги дунёқараши, амалий фаолияти, усуллари, анъаналари табаррук исломнинг одоб-ахлоқ, илму-фан ҳақидаги таълимотига боғлиқ ҳолда, муқаддас +уръони Карим ва пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳнинг муборак ҳадиси шарифларига суянган ҳолда ёритиш мўлжалланган. Тадқиқотларда Оллоҳнинг илоҳий мўъжизаси – ҳаёт сарвари Инсоннинг она қорнида пайдо бўлишидан тортиб, то туғилганига қадар, ёшини яшаб то омонатни топширгунгача бўлган ахлоқий, ақлий, эстетик, меҳнат, экологик тарбияси, шунингдек жисмоний чиниқиш билан боғлиқ ўйинлар, халқ педагогик анъаналарининг ҳозирги замон ёш авлод таълим-тарбиясида тутган ўрни ҳамда аҳамияти ҳақида сўз юритилади. Шу билан бирга ўзбек анъанавий, оммавий байрам-сайллари, расм-русумлари, одатлари ва удумларида акс этган ахлоқий қарашлар, уларнинг ўзига хос одобномаси, ибратномаси каби долзарб мавзуларни ёритишга ҳам ҳаракат қилинади.
«Ўзбек халқ педагогикасининг таркибий қисми қуйидаги чизмада кўрсатилган.

чизма. «Ўзбек халқ педагогикаси»нинг таркибий қисмлари

Ўзбек халқ педагогикаси

Мутафаккирлар томонидан мерос бўлиб қолдирилган насрий асарлар, одобнома ва пандномалар

«Қуръони Карим», Ҳадислар ва исломий таълимот намуналари

Халқ оғзаки ижоди ва фольклорлари, хал³имизнинг ³адриятлари урф-одатлари, маросимлари

«Ўзбек халқ педагогика»си туркий халқлар – ота-боболаримиз узоқ мозийда яратган ва кўз қорачиғидай асраб-авайлаб, сақлаб келган ота мерос, Шарқ халқларининг бой ва бетакрор одобнома ва одатномаси, халқ педагогикасидаги энг яхши намуналар, алломалару, адабиёт ва фольклор ижодкорлари – ижрочиларининг бу борадаги саъй-ҳаракатлари, яратган асарлари билан қўшилган ҳолда шаклланганлиги, ривожланганлиги ва бойиб борганлигини эътироф этиш бирдан-бир тўғри йўлдир.


Кези келганда шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, халқ педагогикаси бамисоли жонли организм, қайнар булоқ, ўлмас, ўчмас, доимо бойиб, кўпайиб борувчи илоҳий, мўъжизавий тарбия соҳасидир. Халқ бор экан, эл яшар экан, бу соҳа ҳам яшайверади, ўзининг авлод-аждодларига беминнат хизматини ўтайверади. Зеро, халқ орзу-умиди, қувонч-ташвишлари, ғам-ғуссаси-ю, армонлари, шодлик, бахтиёрлик онлари-ю, қадр-қимматлари, маънавий-маърифий, бадиий-эстетик қарашлари, дунёқараши, таълим-тарбиявий хулосалари халқ педагогикасида зуҳр этилади. Ўзбек халқ педагогикаси ўзининг йўналиши, ибратли хулосаларга бойлиги, бебаҳо асарлари, маъно-мантиқ жиҳатдан мукаммаллиги, теранлиги, услуби, одобномаси, одатномаси, ибратномаси билан ҳар қандай миллат, эл ҳавас қилса арзийдиган буюк меросдир.
Мустақилликка эришиб, ўзимизнинг ёрқин миллий истиқлолимизга эга бўлгач, умуминсоний ва ўзбекона қадриятларни ҳар томонлама чуқурроқ англай бошладик. Мустақил Ватанга ҳар томонлама етук, мукаммал, ахлоқий пок, маънавий баркамол, иймон-эътиқоди бутун, ўз халқи, ўз она-Ватанига фидойи, жисмоний баркамол кишилар етказиш учун уларнинг ахлоқий-жисмоний тарбиясига алоҳида аҳамият бера бошладик.
Ҳар қандай бойликнинг ниҳояси бўлади, олтин, зар, зардобга ўралишнинг умри қисқа. Осмонўпар бинолар қулаши, сулолалар келиб-кетиши, авлодлар кетидан янгилари келиши табиий, аммо халқ педагогикаси ҳайқириб оқувчи дарёдай уйғоқ, мусаффо чашмадай бетиним, қуёш тафтидай иссиқ, ой нуридай нурафшон, ҳаётнинг ўзидай гўзалдир. Инсон одоби, хулқи, камолоти борасидаги хизматини ўтайверади, ҳеч қачон толиқмайди ва чарчамайди.
Халқ педагогикаси мазкур халқ пайдо бўлган кундан бошланиб, бу ниҳоятда кенг қамровли ва сержило, серқирра бўлади.
Маълумки, халқнинг педагогик қарашлари узоқ асрлар давомида шаклланган ва улар бизга асосан халқ оғзаки ижодига кирувчи турли жанрлардаги асарларда ва +уръони Карим ҳамда пайғамбаримизнинг ҳадисларида ўз ифодасини топган. Демак, Халқ педагогикаси ҳозиргача яшовчанлиги асосан оғзаки тарзда бўлиб, у ҳар бир авлод унга ўз тажрибасини, қарашларини, фазилатларини қўшган ҳолда бизгача етиб келган.
Ўзбек халқ педагогикасини ишонтириш, исботлаш, таъсир, ибрат намунаси, тажриба натижалари, тасдиқлаш кабилар тарбияда муҳим ўрин тутади. Масалан, дов-дарахт, тоғ-тош, парранда-даррандаларга бағишланган фольклор намуналари буларнинг заминида экологик тарбия ётади1.
Шунингдек, халқ бисотидаги энг яхши табаррук сўзлар дуо олқишлар ҳам тарбияга қаратилган бўлиб, улардан асосан дуо-олқишларнинг таъсир кучи, тарбиявий аҳамияти, инсон маънавий устуворлиги, имон-эътиқод бутунлиги каби инсонни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашнинг роли ва ўрнига эътибор қаратилган. Халқимизнинг халқ педагогикаси ғояларига таяниб, уни ўрганиб, тўла амал қилган барча фарзандлари доим эл-юрт назарига тушган ва олқишига сазовор бўлган.
Халқ педагогикасининг бунчалик даражада таъсир кучи унинг яшовчанлиги, бойиб бориши, ватан тақдирида ҳал қилувчи роль ўйнашига асосий сабаблар қуйидагилардан иборат:

  • Халқ педагогикасининг беқиёслиги, таъсирчанлиги серқирра, сермаънолигидир.

  • Халқ педагогикасининг бевосита халқ томонидан мавжуд ҳаёт давомида жонли анъаналарида яратилиши, яшаши, ҳаёт, инсон муаммоларини ўз ичига қамраб олишидир.

  • Халқ педагогикаси умуминсоний, йўналишича ва умумбашарий ғоя-мақсадларга қаратилганлиги.

Шу боис Халқ педагогикаси тарих туфонлари-ю, ур-йиқитларига, тўс-тўполонларига бардош бериб, тажриба синовларидан муваффаққиятли ўтиб, тобланиб, сийқаллашиб, ҳеч бир пайт, ҳеч бир даврда у қанчалик оғир, мураккаб қийин бўлмасин барибир фаол хизмат қилиб, авлодлар камолоти борасида ҳал қилувчи роль ўйнаб келмоқда.


Ўзбек халқ педагогикаси фани ва унинг таълим-тарбиядаги ўрни
Инсонни ҳар томонлама тарбиялаш инсониятнинг азалий орзуси бўлиб, аждодларимиз маърифат ва маданиятни қандай қилиб ёш авлодга ўргатиш, уларни комилликка етаклаш йўллари, қонун-қоидаларини излаганлар. Маърифатли ва маънавий комил инсонни тарбиялаш “Ўзбек халқ педагогикаси” фанининг аосий мақсадидир ҳамда унинг бош масаласи ва мавзуси тарбиядир. Тарбиядан кенг маъно таълим ривожланиши, маълумот билан боғланган ҳолда баркамол инсонни вояга етказишдир. Бу ўз навбатида инсоният яратган илмий-маънавий бойликларга, инсоннинг ўзига янгича муносабат, ёндашувни юзага келтирди. Президент И.А.Каримов айтганларидек: “Фуқаролар энди ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг иштирокчиси, бажарувчисигина эмас, балки бунёдкори ва ташкилотчиси ҳамдир”1. Бундай янгича ёндашишлар “Ўзбек халқ педагогикаси” фанининг объекти ва мавзуини кенгайтиради.
Халқ педагогикасининг ажралмас қисми бўлган “Ўзбек халқ педагогикаси” Ўзбек халқи пайдо бўлган ва яшаб келаётган бутун даврни ўз ичига олади. Жумладан, ижтимоий ва маиший-ахлоқни, ҳаётнинг барча томонларини, Халқ оғзаки ижоди, қадршунослик, удумшунослик ва маросимшуносликнинг етакчи йўналишларини, диний ахлоқий таълимотни ўз ичига олади. Демак, “Ўзбек халқ педагогикаси” - бу доно халқимизнинг таълим-тарбия, аҳлоқ, одоб, инсоний қадриятлар ва унинг маънавий устуворлиги, имон- эътиқоди, бутунлиги соҳасидаги дунёқараши, оммавий фаолияти, усуллари, анъаналари, тажриба хулосаларининг лўнда, бағоят теран, донишманднома тарзда ифодаланишидир.

чизма «Ўзбек халқ педагогикаси» фанининг бошқа фанлар билан алоқаси



Психология

Педагогик маµорат

Педагогика



¤збек µал³ педагогикаси


Педагогик этика



Этнопедагогика

Касбий маµорат

Эстетика

Тарбиявий иш-лар услубияти



Педагогика тарихи


Умуман, “Ўзбек халқ педагогикаси” халқимизнинг асрлар оша ўз ҳаётий тажрибалари, фарзандлар камолоти борасида тутган удумлари, саъй-ҳаракатлари, йўл-йўриқлари, ақл-заковатлари натижасида яратилган мерослар мажмуасидир.
чизма. «Ўзбек халқ педагогикаси» фанининг таълим-тарбияда
тутган ўрни

Ёш авлодни миллий одоб аµло³ тарбиясида фольклор, ³адимий ³адриятларимизда ифодаланган миллий ва умумбашарий фазилатлар асосида тарбиялашга эришиш

Таълим тизимини мукаммаллаштириш






¥ал³ о²заки ижодининг барча шаклларидан таълим тизимининг барча ³´ши³ларида унумли фойдаланиш


ЎКув топшириКлар


Ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири таълим тизимига “Ўзбек халқ педагогикаси” анъаналарини киритишдир. Чунки бу миллий истиқлол мафкурасини яратишда асос бўлиб хизмат қилади. Бунга эришиш учун:

  • Ёш авлодни миллий одоб-аҳлоқ тарбиясида фольклор, шунингдек, қадимий қадриятларимизда ифодаланган миллий ва умумбашарий хислат, фазилатлар асосида тарбиялашга эришиш;

  • Таълим тизимини мукаммаллаштириш;

  • Халқ оғзаки ижодининг барча шаклларидан таълим тизимининг барча бўғинларидан унумли фойдаланиш;

  • Ўзбек халқ педагогикасининг халқ анъанавий спорти, жисмоний тарбия ва фольклор ўйинларининг, жумладан байрам-сайлларининг, ёшлар жисмоний, ақлий, ахлоқий тарбияси, бақувватлиги, чаққонлиги, эпчиллигини таъминлаш учун хизмат қиладиган анъаналардан тўғри ва оқилона фойдалана билишдир.

Ҳозирги кунда таълим тизимида “Ўзбек халқ педагогикаси” намуналаридан кенг фойдаланиш инсонни ҳар томонлама камол топтириш, маънавиятимизнинг устуворлиги, иймон-эътиқодларимизнинг бутун бўлиши қадрли қадриятларимизнинг гаровидир.



Download 118 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish