Миллий қадриятларнинг баркамол инсонни
тарбиялашдаги роли
“Ўзбек халқ педагогикаси» анъаналарида фарзандларнинг эстетик идроки, ҳиссиёти ва тасаввурларини ривожлантириш ҳамда мукаммаллаштириш; тарбияланувчиларнинг бадиий-ижодий қобилиятларини шакллантириш ва камол топтириш, эстетик дид асосларини шакллантириш ва такомиллаштириш; эстетик тарбияда тарбияланувчилар ўйин фольклорининг ўрни ва аҳамияти, тарбияланувчилар фольклор-этнографик дасталари-эстетик тарбия маркази эканлиги, ворислик, устоз-шогирдлик анъаналарининг педагогик, ахлоқий-эстетик аҳамияти, ёшларни шахс сифатида шакллантириш ҳамда бадиий-эстетик тарбиялашда халқ оммавий томоша санъати-цирк, дорбозлик, аския, бахши-шоирчилик, достончилик, эртакчилик, қизиқчилик, тақлидгўйлик, маддоҳлик, қираотхонлик, қиссахонлик, отунлик, воизлик, бўзахўрлик алёрлари каби санъатларининг тутган ўрни ва педагогик-тарбиявий аҳамияти, халқ анъанавий спорти, физкультураси-фарзандлар жисмоний бақувватлиги ва етуклигининг гарови эканлиги, чаққонлик, эпчиллик ва ҳар томонлама гармоник ривожланишнинг синалган воситаси эканлиги, тарбияланувчилар ўйин фолклорининг педагогик тарбиявий аҳамияти, халқ педагогик тарбиясида туризм ва саёҳатнинг, савдо-сотиқ ва тижоратнинг ўрни, жисмоний тарбия ва спорт кўникмаларида халқ қизиқарли томоша санъати, аҳлоқ-одоб ва таълимнинг уйғунлиги ва ўзига хослиги, халқ спорт ва жисмоний тарбиясида жинсий тафовутларга аҳамият беришнинг ахлоқий-ақлий аҳамияти; халқ анъанавий педагогикасида табиат ва инсон уйғунлашуви муаммолари, табиат ва тарихни эъзозлаш, сақлаш ва қадрлашнинг аҳамияти, ҳайвонлар дунёси, қушлар олами ҳамда дов-дарахтлар, ўсимликлар ва гиёҳларга; рухсат, сув, борлиқ-атрофга инсоний муносабат-халқ педагогикасининг экологик тарбияси асосларидан бири эканлиги, одатлар, удумлар, расм-русумлар, маросимлар, ирим-сиримлар, қарғиш ва олқиш-дуолар, табиат, диний байрамларнинг таълим-тарбиявий аҳамияти, халқ оммавий байрам-сайллари “Наврўз”, “Меҳржон”, “Ҳайит-рўза”, “Ҳайит байрами” ва бошқаларнинг, тарбияланувчининг дунёга келиши, қулоғига азон айтиш, тиш чиқиши, илк қадами, бешикка солиш, биринчи кийим-бош кийдириш, беш, етти кун, ўн бир кунлиги, бир йиллиги, уч, тўрт, беш йиллигининг алоҳида байрам қилиниши, ўқув муассасасига бориши, суннат қилиниши, кокил қўйиш, кокил олдириш, мўйлов оши, уйланиш-никоҳ тўйи, биринчи фарзанд кўриш, қирқ, эллик, олтмиш ёшлар тантаналари, пайғамбар ёши, етмиш, саксон, тўқсон йиллик юбилейлари, кумуш тўй, олтин тўй, марварид тўй ва бошқа байрам-сайллар, тўй-томошалар, одатлар, удумлар, маросимлар ва анъаналарнинг таълим-тарбиявий, педагогик йўналиши, аҳамияти ва шу кабилар.
+уръони карим, ҳадис ҳамда Шарқ мутафаккирларининг ахлоқ-одобга оид қарашларига доир парчалар ҳам мазкур қўлланманинг саҳифаларини безаши табиийдир. “Ўзбек халқ педагогикаси”га оид материалларни бамисоли уммонга қиёс қилиш мумкин.
Биз ушбу қўлланмани фақат дебоча деб билиб, шу уммондан олинган қатралар орқали халқимизни, унинг айрим саҳифалари билан таништиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.
чизма. Миллий қадриятлар.
Эстетик тарбия
Т´й томоша удумлар
¥ал³ анъанавий спорти
Эстетик идрок
Бадиий ижодий ³обилият
Аµло³ одоб
Устоз шогирд
Табиат ва инсон уй²унлашуви
¥айит р´за
Байрам сайллари
Навр´з
Меµржон
Фольклор
Достончилик
¥ал³ оммавий томоша саънати
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, халқ наздида, инсон она қорнидан яхши ё ёмон бўлиб туғилмайди – у бирдай туғилади. Яхши-ёмонга айланиши тарбиядан, даставвал ота-она, оила, маҳалла-куй, қишлоқ-овул, қолаверса, жамият, тузумдандир. Бунда аждодлар қолдирган ота мерос-оилавий педагогика, халқ педагогикаси, шунингдек удумшунослик, қадршунослик, элшунослик анъаналари, жамиятнинг бу соҳадаги саъй-ҳаракатлари ҳал қилувчи ўрин тутади. Халқ таъкидлашича, бола бошдан тўғри, ҳаққоний тарбияланса – у келгусида яхши инсон бўлиб етишади, эгри йўлда тарбияланса – ёмон кишига айланади. Зеро, “кўчат бошдан, бола ёшдан” мақолига амал қилиш халқ анъанавий педагогикасининг бош йўналишидир.
Эл-юрт учун ҳар томонлама мукаммал инсонни тарбиялашга қаратилган “Ўзбек халқ педагогикаси” ҳам айрим шахслар ёхуд бир-икки жамоа – улар қанчалик иқтидорли-истеъдодли бўлишмасин, уни халқимиз асрлар билан ўлчанувчи ҳаётида ўзининг бой ҳаётий тажрибалари, фарзандлар камолоти борасида тутган тутимлари, саъй-ҳаракатлари, йўл-йўриқлари, ақл-заковатлари билан яратилган.
Ҳамиша сафарларда бўлиб, ўзга юрт кишилари билан мулоқотларда бўлиш, изланишлар олиб боришдан толиқмаслик каби хислатлар ўзбек халқи характерига хос фазилатлардандир. Инсонпарварлик, байналмилаллик, ҳушёрлик, зукколик, топқирлик, билимдонлик, уқувликни ўзига эътиқод қилиб олган ўзбек халқ педагогикаси айни чоқда Шарқ одобномаси, ибратномасидан доимий равишда баҳраманд бўлган, шарқона халқ педагогикаси бойликларидан озиқланган ва унинг энг гўзал намуналарини ўзига қабул қилиб олган.
Do'stlaringiz bilan baham: |