Ўзбек халқ педагогикасининг асосий манбаси
Ўзбек халқ педагогикасининг манбаларини асосан уч турга бўлиб ўрганиш мумкин. Булар қуйидагилар:
Халқимизнинг буюк мутафаккирлари томонидан мерос қилиб қолдирилган насрий ва назмий асарлар, одобнома ва пандномалар;
Халқимиз томонидан яратилган халқ оғзаки ижоди ва фольклори намуналари, халқимизнинг қадриятлари, урф-одатлари ва турли хил маросимлари;
Ислом динининг муқаддас китоби “+уръони карим”, Пайғамбаримиздан мерос қилиб қолдирилган ҳадис намуналари ва буюк исломий таълимотларнинг намуналари.
Энди биз шулар хусусида ўзимизнинг фикр-мулоҳазаларимизни билдириб ўтмоқчимиз. Халқимизнинг буюк мутафаккирлари бўлмиш Имом ал-Бухорий, Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Форобий, Баҳоуддин Нақшбандий, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Мирзо Бобур, Абдурауф Фитрат, Абдулла +одирий, Боту, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва бошқа шу каби кўплаб буюк аждодларимиз томонидан яратилган маънавият сарчашмалари ўзининг тарбиявий аҳамиятга, маърифатни тарғиб этиш хусусиятларига ва ибратлилик хусусиятларига эга эканлиги туфайли ҳозирги кунга қадар ўз қадр-қимматини йўқотмай келмоқда. Булар жумласига Навоийнинг машҳур “Хамса” сини, Имом ал-Бухорийнинг “Ас-саҳиҳ” ҳадислар тўпламини, Абдулла Авлонийнинг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” каби кўплаб юксак қадр-қимматга эга асарларни киритишимиз мумкин. Халқимиз томонидан яратилган қадриятлар ва урф-одатлар ҳамда халқ оғзаки ижоди намуналари бевосита халқимиз руҳияти асосида шаклланган бўлиб, улар маънавий баркамол инсонни тарбиялашда энг муҳим аҳамиятга эгадир. Ушбу қадриятлар ўз навбатида юқорида санаб ўтилган буюк мутафаккирларимизни ҳам тарбиялаб вояга етказгандир. Шундай экан биз буюк халқимиз томонидан яратилган миллий қадриятларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Бизнинг бурчимиз бундай қадриятларни асраб-авайлаш ва уларни изчил равишда такомиллаштириб боришдир.
Маълумки, халқимизнинг салкам минг йиллик тарихи Ислом дини билан чамбарчас боғлангандир. Шунинг учун халқимиз томонидан яратилган миллий қадриятларнинг аксарияти ҳам ва мутафаккирларимиз томонидан яратилган маънавият сарчашмалари ҳам айнан ана шу дин асосида шаклланиб, ривож топиб келган. Шундай экан, биз бу диннинг урф-одатларига оқилона ёндашиб, уларни тўғри англаб олишга ҳаракат қилишимиз керак. Чунки, ислом дини юксак тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, доимо миллатлар ўртасидаги тинчлик-тотувликни ва исониятга нисбатан қилинадиган ҳар қандай зўравонликка қарши ғояларни тарғиб этиб келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |