Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Бош ва танада қандай белгилар пайдо бўлади?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

 Бош ва танада қандай белгилар пайдо бўлади?
Депрессияда бош оғриқ, бош айланиши, энса, бўйин ва юрак соҳа-
сида оғриқлар, нафас етишмаслиги, иштаҳа пасайиши, қабзият, жинсий 
заифлик, ҳайз кўришнинг бузилиши, уму мий ҳолсизлик каби белгилар 
кўп кузатилади. Бош оғриқ – депрессиянинг энг кўп учрайдиган белги-
сидир. Демак, доимий тарзда боши оғрий диган беморда депрессия бор-
йўқлигини текшириб кўриш керак. Бундай бемордаги бош оғриқни 
оғриқ қолдирувчи дорилар эмас, балки депрессияга қарши дорилар 
бартараф этади. Буни врачлар ва психологлар эсда тутишлари лозим.

 Депрессияда хулқ-атвор қандай бузилади?
Депрессияда хулқ-атвор бузилишлари жуда кўп учрайди. Булар – ўз 
жонига қасд қилишга инт и лиш, бирор-бир фаолиятга қизиқмаслик, 
камҳара катлилик, уйдан чиқмай ётавериш, ёлғизликка интилиш, 
одамлар билан мулоқотдан қочиш, ички ликка ёки турли фармакологик 
дориларга ружу қўйиш.

 Депрессияда хотира бузиладими?
Депрессияда хотира ва фикрлаш жараёни бузи лишлари кўп учрайди. 
Паришонхотирлик, хотира пасайиши, айниқса, эслаб қолишнинг 
бузилиши жуда кўп кузатилади. Фикрлар карахтлиги – деп рессиянинг 
асосий белгиларидан бири.

 Кучли одамларда ҳам депрессия кузатила дими?
Депрессия, одатда, кучли, мақсадга интилувчан, бироқ ҳиссиётга 
берилувчан одамларда кўп учрайди. Уларнинг депрессияга тушишдан 
олдин ги ҳаёти ўрганилганда қуйидаги хусусиятлар аниқ ланган: 
ўзига хос дунёқарашга эгалиги, улар атрофдаги воқеа ларни ўз 
дунёқарашидан келиб чиққан ҳолда таҳлил қиладиган ва ҳиссиётга 
берилувчан шахслардир. Улар, кўпинча, ҳаётдан қониқмай яшашади, 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
72
эриш ган ютуқлари қониқтирмайди, ўз фаолиятига танқидий муно-
сабатда бўлишади. Бу одамлар фақат маррани эгаллаш учун яшайдилар. 
Шу билан бирга бошқалар, масалан, ҳамкасбларининг хатоларини 
топиш ва маслаҳат бериб юришни хуш кўришади. Агар унинг хатосини 
кўрсатишса, бундан қаттиқ азият чекади ва шу одамни ёқтирмай 
қолади. 
Улар оилада ҳам, уйда ҳам аниқ бир режа асосида ҳаёт кечиришга 
одатланган, ўта талабчан бўлишади, бола-чақасидан ҳам шундай 
яшашни талаб қилишади. Бу, кўпинча, оилавий можароларга сабабчи 
бўлади. Бундай шахслар оила ва ишдаги муваффақиятсизликлар ва 
мусибатли воқеаларни оғир қабул қилишади, ичкиликка ҳам тез ружу 
қўйишлари мумкин. Баъзан уларнинг турмуши ҳам беқарор бўлади.
Улар ёлғизликни ёқтиришади, бирор бир ишни бошлашса ёки 
раҳбарлардан топшириқ олишса, уни мукаммал бажаришга интили-
шади. Бундай одамлар арзимаган баҳодан жуда хурсанд ва арзимаган 
койишдан қаттиқ хафа бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам уларнинг 
жаҳлини чиқариш ёки кайфиятини тушириш осондир.


Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish