Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Хуруж пайтида биринчи тез ёрдам қай тарзда амалга



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Хуруж пайтида биринчи тез ёрдам қай тарзда амалга 
оширилади?
Дастлаб беморга жароҳат етказиши мумкин бўлган хавфли нарсалар 
зудлик билан четга олинади. Бемор хавфсиз ва юмшоқ жойга ўтка зи-
лади ва унинг ёқаси очилади. Агар бемор ётган жой хавфсиз бўлса, уни 
бошқа жойга кўчириш шарт эмас. Агар хуруж ёпиқ жойда кузатилса, 
деразаларни очиб, беморга тоза ҳаво келишини таъминлаш зарур. Бе-
морнинг бошини куч ишлатмасдан ён томонга оғдириб ушлаш лозим, 
ана шунда беморнинг тили томоғига тиқилиб қолмайди. Бунинг учун 
беморнинг ёнига ён томондан эмас, балки бош учидан бориш керак. 
Чунки хуруж пайтида бемор сизни қўли билан қаттиқ уриб юбориши 
мумкин. 
Агар тутқаноқ хуружлари беморнинг боши ва танаси чап томонга 
қайрилган бўлса, уни чапга, ўнгга қайрилган бўлса, ўнгга бурган ҳолда 
ушлаш зарур. Бироқ куч ишлатиш мумкин эмас. Бемор тилини тишлаб 
олмаслиги учун шпател ёки қошиқни докага ўраб, ён томондан тиш-
лари орасига қўйиш лозим. Бу беморнинг равон нафас олиб кетишига 
ҳам ёрдам беради. Бироқ беморнинг жағини зўрлаб очиш мумкин эмас. 
Хуруж бўлаётган пайтда беморнинг оёқ-қўлларини зўрлаб ушламас-
лик, юзига сув сепмаслик, новшадил ва пиёз ҳидлатмаслик керак. Ак-
сарият тутқаноқ хуружлари 3–5 дақиқа давом этади ва беморга ёрдам 
кўрсатгунча ўтиб кетади. Кўпинча, тоник-клоник хуружлар билан ке-
чувчи эпилепсияда беморга тез ёрдам кўрсатишга тўғри келади. Чунки 
эпилепсиянинг бу турида жароҳатланишлар кўп кузатилади.
Эпилептолог – неврология, тиббий психология ва электроэнцефало-
графияни мукаммал биладиган мутахассис. Улар орасида ушбу касал-
ликни нейрохирургик усуллар билан даволовчи мутахассислар ҳам бор. 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
42
АБСАНС – БУ КИЧИК ЭПИЛЕПСИЯМИ?
Савол: Абсанс қандай касаллик? У ҳақиқатан ҳам эпилепсиянинг 
кичик турими?
Жавоб: Absеnсe – французчада «йўқ бўлмоқ, йў қолмоқ» деган 
маънони англатади. Гўёки бе морнинг онги қисқа вақтга «ўғирланади», 
«олиб қў йилади ва яна қайтариб берилади». Бу ҳолатни баъзи олимлар 
бошқа сайёраликлар иши деб ҳам ҳисоблашади. Гўёки улар ерликлар 
психологиясини ўрганиш учун одамлар нинг онгини қисқа вақтга 
ўғирлашади. 
Абсанс – ҳушнинг жуда қисқа вақт (2–30 сония) йўқолиши билан 
намоён бўладиган эпилептик хуруж. Абсанслар тутқаноқ хуружларисиз 
намоён бўлади ва жуда қисқа вақт давом этади. Шунинг учун ҳам уни 
докторлар «эпилепсиянинг кичик тури» деб аташган. Бироқ абсанс – 
эпилепсиянинг кичик тури эмас. «Кичик эпилепсия» деган атама 
ҳозирда қўлланилмайди. Абсанс – эпилепсиянинг енгил кечадиган 
алоҳида тури бўлиб, баъзида муттасил даволашни талаб қилмайди.
Савол: Абсанслар фақат болаларда учрайди ми? Мана сиз «абсанслар 
муттасил даволашни талаб қилмайди», деб айтдингиз. Шунга батаф-
силроқ изоҳ берсангиз.
Жавоб: Ҳа! Абсанслар фақат болалар ва ўс мирларда учрайдиган 
касаллик. Катта ёшдагилар да абсанслар кузатилмайди ёки шунга 
ўхшаш ҳолатлар бўлиб туради, холос. Бироқ булар абсанс эмас. 
Абсанслар болалик ва ўсмирлик даврида жу да кўп учраса-да, уларнинг 
деярли ҳаммаси бало ғат ёшига етмасдан ўтиб кетади. Шунинг учун 
ҳам катталарда абсанслар учрамайди. Масалан, «болалар абсанс 
эпилепсияси», «ўсмирлар абсанс эпилепсияси», «ювенил миоклоник 
эпилепсия»да прогноз жуда яхши. Бундай беморларнинг деярли 90 
фоизи тўла тузалиб кетишади.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish