Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Қандай дориларни эпилепсияда бериб бўлмай ди? Витаминлар



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Қандай дориларни эпилепсияда бериб бўлмай ди? Витаминлар 
тутқаноқ хуружларини кучай тирадими?
Тутқаноқ хуружларини кучайтириш мумкин бўлган дорилар бир 
қанча бўлиб, уларнинг баъзилари ҳақида маълумот бериб ўтаман. 
Охирги пайтларда баъзи беморлар ёки уларнинг қариндошлари ин-
тернет орқали ёки бошқа бир беморнинг тавсия сига кўра дори танлай-
диган бўлиб қолишган. Бу ўта хавфли! Фақат врач тавсиясига кўра иш 
қилиш керак. Таркибида кофеин сақловчи дориларни (кофеин бензоат 
натрий), психостимуляторлар, антихолинэстеразлар (прозерин, нива-
лин, нейромидин), биостимуляторлар, церебрал метаболиклар ва тарки-
бида женшен миқдори кўп бўлган дорилар эпилепсия касаллигида тав-
сия этилмайди. Витаминлардан В
1
витамини хуружларни кучайтириши 
мумкин, қолган витаминларнинг хавфи йўқ. Масалан, В
6
витамини (пи-
ридоксин) эпилепсияда жуда фойдалидир. Айниқса, эрта ёшдаги бола-
ларда кузатиладиган эпилепсиянинг баъзи турлари пиридоксин, яъни 
В
6
витамини етишмаслиги сабабли рўй беради. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, поливитаминларнинг ҳам зиёни 
йўқ. Уларни беморлар врач белгилаган миқдорда қабул қилишлари мум-
кин. Шунингдек, баъзи аминокислоталар, яъни лецитин, метионин, глу-
тамин кислотаси, фолат кислотаси тутқаноқ хуружларини тўхтатишга 
ёрдам беради. Чунки ҳар бир хуружда мия тўқималарида уларнинг 
миқдори камая боради. Эпилепсия билан касалланган беморларни, 
айниқса, болаларни даволашда ушбу аминокислоталарни режали тарзда 
бир неча ойлаб бериб туришларини тавсия қилган бўлардим. Бу дорилар 
эпилепсияга қарши бериладиган дориларнинг жигарга зарарли таъси-
рини камайтиради.

Беморни даволаш учун 2–3 хил дорини бирга ликда берса 
бўладими?
Эпилепсия тури аниқлангандан сўнг касалликнинг айнан ўша тури-
га самарали таъсир кўрсатувчи дориларнинг биттаси танлаб олинади. 
Дори кам дозада бериб бошланади ва секин-аста ошириб борилади. Ҳар 
бир дорининг дозаси ва унинг қай тарзда берилиши беморнинг ёши, ху-
ружлар сони, касаллик сабаби, йўлдош касалликлар бор-йўқлиги, моне-


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
38
лик қилувчи ҳолатлар ва шу каби бошқа вазиятларга қараб врач томо-
нидан белгиланади. Агар дори кўрсатилган муддатгача тавсия қилинган 
тақдирда ҳам фойда бермаса, врач уни бошқа дорига ўзгартиради. Одатда, 
дорининг таъсир қилиш-қилмаслиги 1 ҳафтадан сўнг билинади. Агар ху-
ружлар сони камайса-ю, бутунлай тўхтамаса, қўшимча равишда иккинчи 
дори тавсия қилинади. Лекин иккинчи дорини тавсия қилишга ҳеч вақт 
шошмаслик керак. 
Баъзида врачлар «Мен ҳаммасини тўғри ёзганман, бироқ бемор дори 
ичиш режимини доимо бузиб юради», деб бемордан арз қилишади. Бунга 
нима дейиш мумкин?
Ҳатто Европа мамлакатларида ҳам деярли 30% бемор дори ичиш 
режимига амал қилмайди. Бунинг асл сабабини ўрганиш учун бемор-
лар орасида сўровнома ҳам ўтказилган. Сўровномада биттагина са-
вол қўйилган. «Сиз дори ичиш режимини нега бузаяпсиз?». Жавоблар 
қуйидагича бўлган. «Дори ножўя таъсир кўрсатгани учун (масалан, 
бош айланиш, ҳолсизлик)», «Тузалиб кетишимга ишонмаяпман», «Дори 
ичиш тез-тез эсимдан чиқаяпти», «Дори ичавериш жонимга тегди» ва 
ҳ.к. Дори ичиш режими бузилишининг асосий сабабларидан бири –
бу эпилепсиянинг сурункали кечиши ва дорини йиллаб ичиш керакли-
гидир. Беморнинг тузалиши ундан сабр-тоқатни, даволовчи врачдан 
эса иродани талаб қилади. 
Дори ичиш режимини бузмаслик учун уни 2 маҳал, яъни эрталаб ва 
кечқурун тавсия қилган маъқул. 
Чунки эрталаб ҳам, кечаси ҳам беморнинг дори ичаётганлигини на-
зорат қилувчилар ёки дори ичишни эслатиб турувчилар кўп бўлади 
(масалан, эрталабки нонушта ва кечқурунги овқатланиш пайти). Бу-
нинг учун таъсири 12 соат давом этувчи дориларни танлаб олиш за-
рур. Кундуз куни эса бемор дори ичишни унутиб қўйиши ёки ичмаслиги 
мумкин. Бироқ хуружлар тез-тез бўладиган ҳолатларда кунига 4 маҳал 
дори ичишга тўғри келади. Бундай бемор, албатта, кимнингдир назора-
тида дори ичиши лозим!


Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish