Савол: Абсанс болаларда кўп учрайди деб айт дингиз. Абсанслар қайси
ёшда кўп учрайди ва бир кунда неча марта рўй беради?
Жавоб: Абсанслар энг кўп бошланадиган давр – бу 4–6 ёшлардир.
Бироқ абсанслар жуда эрта, яъни 2 ёшда ёки бир оз кечроқ, яъни 12–
14 ёшда ҳам бошланаверади. Абсанс хуружлари, яъни абсанслар бир
кунда 20–40 маротаба кузатилади. Баъзи болаларда абсанслар сони
бир кунда 100 тага етади. Уларнинг сонини тўғри санаб айтиб бериш
жуда қийин. Бунинг учун 24 соат боланинг ёнида кузатиб ўтиришингиз
ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
44
керак. Абсансларнинг бир кунда неча маротаба бўлишини билиш учун
ЭЭГ видеомониторинг текшируви ўтказилади. Бунинг учун беморнинг
бошига 16 ёки 24 та электрод тақиб қўйилади ва 24 соат мобайнида
компьютерга ЭЭГ ёзуви туширилади. Махсус видеокамера эса абсанс
хуружларини ёзиб боради.
Савол: Абсансларнинг мураккаб турлари ҳам бор деб айтдингиз. Улар
қандай кечади?
Жавоб: Мураккаб абсанслар оддий абсансларга қараганда бир
оз мураккаб кечади, ҳушни йўқотиш узоқроқ (20–30 сония) давом
этади, йиқилиб тушишлар кўп кузатилади. Ҳеч қандай аурасиз намоён
бўлувчи бундай хуружлар сабабли бемор кўп тан жароҳатлари олади.
Мураккаб абсансларда ҳушнинг йўқолиши бош ва танада турли хил
ҳара катлар билан намоён бўлади. Бемор ўзича нима ларнидир гапиради,
мимик мускуллари билан қан дайдир имо-ишоралар қилади, қўл-
оёқлари билан шарт бўлмаган турли хил ҳаракатларни бажаради ёки
кимнидир ҳайдайди. Бу пайтда беморнинг ҳуши карахт ҳолатда бўлади,
нималар қилаётганини ўзи билмайди, эслаб ҳам қолмайди.
Мураккаб абсансларнинг қисқача таърифи шуки, мускуллар
титраши билан кечувчи абсансларга миоклоник абсанслар деб айти-
лади. Бунда бир неча сония давом этувчи ҳушнинг йўқолиши мускуллар
титра ши билан намоён бўлади. Кичик-кичик титрашлар асосан юз,
бош, елка ва қўлларда, кам ҳолларда оёқ ва гавда мускулларида рўй
беради. Бу титрашлар худди гиперкинезларни (беихтиёрий ҳаракатлар)
эслатади, бироқ улардан фарқли ўлароқ ҳушнинг йўқолиши билан
намоён бўлади. Миоклоник абсанслар ўсмирларда кўп учрайди.
Мураккаб абсансларнинг энг оғир тури бу – мускуллар тонусининг
йўқолиши билан кечувчи тури. Бу ҳолат атоник абсанслар деб
айтилади. Атоник абсансларда ҳушнинг йўқолиши мускуллар тонуси-
нинг кескин пасайиши ёки йўқолиши билан намоён бўлади. Мускуллар
атонияси бўйин мускулларида кузатилса, беморнинг боши бир неча
сонияга осилиб қолади, қўлларда кузатилса, қўли қимирламай қолади
ёки қўлидаги нарса тушиб кетади, оёқларда кузатилса, йиқилиб
тушади. Ато ник хуружлар сабабли йиқилиб тушган бемор яна ўрнидан
туриб юриб кетади. Атоник абсанс ларда тан жароҳати кўп кузатилади.
Бу ҳолат 20–30 сония давом этади. Атоник абсанслар эпи лепсиянинг
оғир тури бўлмиш Леннокс-Гасто синдромида кўп учрайди.
Тоник абсансларда кўз олмаси юқорига ёки ён томонларга кетиб
қолади, бош орқага ёки ён томонларга қайрилиб кетади, қўл-оёқ
мускуллари нинг тоник қисқариши кузатилади. Мускулларнинг
қисқариши енгил тарзда ҳам, оғир кўринишда ҳам намоён бўлади.
Баъзи беморларда гавдани олдинга букиб оладиган хуружлар ҳам
кузатилади.
АСАБ ВА РУҲИЯТ
45
Do'stlaringiz bilan baham: |