Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Белгилари ва кечиши. Касаллик аксар ҳоллар да ўткир бошлана-
ди. Бирор-бир вирусли инфекциядан сўнг беморнинг тана ҳарорати 
кўтарилиб, ҳуши йўқола бошлайди. Оёқ-қўллардаги фалажликлар, нутқ 
ва эшитишнинг бузилиши, тутқаноқ хуружлари, кўз ҳаракатлари чега-
раланиши ушбу касалликнинг асосий белгилари ҳисобланади. 
Давоси. Менингоэнцефалит билан беморлар реа нимация ва невро-
логия бўлимларида даволанишади. Даволаш интенсив тарзда олиб бо-
рилади.
Асорати. Менингоэнцефалит ўтказган болаларда ақлий ва жисмо-
ний ривожланишдан орқада қолиш, турли хил фалажликлар, тутқаноқ 
хуружлари ва эшитиш бузилишлари каби асоратлар қолади. Бундай бо-
лалар невропатолог назоратида бўлишлари лозим. 
Прогноз. Тез ва малакали кўрсатилган тиббий ёрдам асоратсиз туза-
лиш гаровидир. Ҳар бир ота-она тана ҳарорати кўтарилган болага зуд-
лик билан шифокор чақириши лозим. Баъзи ота-оналар иссиғи ошган 
болага шифокор чақирмасдан эртанги кунни кутишади, болага фақат 
суюқлик ичириб ўтиришади ёки тана ҳароратини туширувчи укол би-
лан чегараланиб қолишади. Бундай бефарқлик бир неча соат ичида ме-
нингит ва менингоэнцефалит ривожланиши билан тугалланади. Бир 
кунлик бефарқлик сабабли болангиз бир умрга ногирон бўлиб қолиши 
мумкин. 
Нима қилиш керак? Ҳар кимнинг уйида термометр бўлиши ло-
зим. Ҳолсиз ётган, кўп ухлаётган ва иштаҳаси йўқолган болада тана 
ҳарорати ошган бўлиши мумкин. Бундай пайтда термометр қўйишга 
эринманг. Бир ёшгача бўлган болаларда баъзан буни аниқлаш қийин 
бўлади. Тана ҳарорати ошдими, дарров уйга врач чақиринг!
АСАБДАН ҲАМ ТАНА ҲАРОРАТИ КЎТАРИЛАДИМИ?
Тана ҳароратимиз ошса, шамолладим шекилли деб ўйлаймиз. Тўғри! 
Шамоллаш – тана ҳарорати кўтарилишининг асосий сабабчиси. Бу 
ҳолатга деярли барча тушган ва одамнинг иссиғи кўтарилса, қандай 
аломатлар пайдо бўлишини яхши биламиз. Бироқ кўпчилик беморлар 
руҳий сиқилишдан ҳам тана ҳарорати кўтарилишини билишмайди. 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
52
Шу ҳақда тўхталиб ўтсак.
Кучли стресс ёки доимий сиқилишлар натижа сида одамда тана 
ҳарорати кўтарилади. Бу ҳолат жуда кам учрагани учун баъзида 
врачлар ҳам аросатда қолишади. 
Белгилари қандай? Тана ҳарорати 38°С га кўта ри лади-ю, нормал 
ҳолатга қайтмай туради. Кам ҳолларда бу кўрсаткич 39°–40°С га етади. 
Бундай беморлар қонида яллиғланиш белгилари аниқлан май ди, 
ҳолсизланиб ётиб қолишмайди, врач қабули га бемалол ўзлари қатнаб 
юришади. Яллиғланишга қарши дорилар, аспирин ва антибиотиклар 
таъсири жуда паст бўлади ёки умуман таъсир қилмайди. Кўпинча 
ушбу ҳолат кучли стрессдан сўнг ву жуд га келади. Демак, асабдан тана 
ҳарорати кўта рилишини ва бу ҳолат бир неча ойлаб давом этишини 
эсда тутинг. 
Бундай беморга тана ҳароратини туширув чи дорилар билан 
муолажа қилавериш ёмон асорат ларга олиб келиши мумкин. Бемор, 
авваламбор, тинч ланиши лозим. Тинчлантирувчи дорилар ич ган да 
ҳам тана ҳарорати нормага тушиши мумкин. Баъзида эса ҳеч қандай 
дори-дармон наф бермайди. Беморни ҳадеб самарасиз даволашга 
уринавериш уни шифокорлардан бездириб қўяди. Аксарият ҳолларда 
беморни режали тарзда куза тувга олиш ва унга психотерапевтик 
ёрдам кўрса тишнинг ўзи кифоя. Вақт ўтиб, тана ҳарорати яна нормага 
қайтади.
Эсда тутинг! Тана ҳарорати ошса, врачни уйга чақиринг. Врач сизга 
зарур текширувларни ўтказиб, тана ҳарорати нимадан ошганлигини 
аниқлаб беради. Агар тана ҳарорати стресс сабабли ошганлиги маъ лум 
бўлса, сизни тиббий психолог даволайди.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish