Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

* * *
Ота-она боласидан меҳрини аямаган эди, фарзанд улғайгач, бутун 
дунёни меҳрга буркаб ташлади.
* * *
Унинг сўзи буюк, ўзи эмас.
* * *
Исбот қилинмаган фактларни инкор қилавер манг, уларни ўрганинг.
* * *
Жамият қонунлари инсон манфаатларига зид келса, инсон ўз 
қонунлари ила яшай бошлайди.
* * *
Баъзи беморлар заррадек дарддан қўрқиб фил ясашади, баъзилари 
эса филдек дардига заррача ҳам эътибор қилмайди.
* * *
Оламни тушуниш осон, бироқ олимни тушуниш қийин.
* * *
Неврология менга мияни ўргатди, психология эса – ҳаётни, ҳаёт эса 
қандай яшамоқни.
* * *
Инсон бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам “Ҳа” ва “Йўқ”қа тавозедир.
* * *
Фикрингиз авваламбор ўзингизни бошқаради, агар у ёмон бўлса, 
эҳтиёт бўлинг.


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
224
* * *
Бир одам иккинчисига сен шохида юрсанг, мен баргида юраман, 
деди. Шунинг учун ҳам бир жойда тек тура олмай кўп йиқиласан-да, 
деб жавоб қайтарди у.
* * *
Қаерда зиёли хўрланса, ўша ерда жоҳилга жон киради.
* * *
Яхшиям одамлар ўзлари билмаган ҳолда бир-бирига яхшилик қилиб 
қўйишади, акс ҳолда яхшиликлар сони кескин камайиб кетарди.
* * *
Олимлар – жамият кўзгусидир.
* * *
Мени битта савол доим қийнайди: Мен одамларни тушунишга 
ҳаракат қилайми ёки одамлар мени тушунишга ҳаракат қилишсинми?
* * *
Ички дунёингни қалъаси ва дарвозаси бўлсин, уни ҳар кимга ҳам 
очаверма.
* * *
Болалар дунёсига кириш ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди, кирган 
тақдирда ҳам, у ердан кўнгли тусаган нарсага эга бўлиб чиқавермайди. 
* * *
Инсон виртуал ҳаётга қанчалик шўнғимасин, барибир реал ҳаётдан 
қочиб қутула олмайди.
* * *
Фарзанд учун энг яхши тарбия – бу йўқчилик бўлса керак, деб баъ-
зан ўйлаб қоламан. Тўқчилик боланинг кўзига қанчалик ғубор солса, 
йўқчилик унинг кўзини шунчалик очадиган воситага ўхшай ди.
* * *
Илмга тўсқинлик қилишни истамасанг, уни бошқаришга интилма. 
* * *
Психопатга қанча кўп маслаҳат берсанг, у шунча кўп сени ёмон 
кўради.


АСАБ ВА РУҲИЯТ
225
* * *
Психология аллақачон тиббиётнинг ичида юрибди. Негадир уни ши-
фокорлар пайқашмаяпти.
* * *
Инсон қалбини кашф қилишдан кўра, олисдаги юлдузларни кашф 
қилиш осонроққа ўхшайди.
* * *
Стресс худди шамолга ўхшайди, ундан қочиб қутула олмайсан.
* * *
Барчамиз қулмиз, ҳеч бўлмаганда вазиятнинг қули.
* * *
– Доноларнинг дунёга келишига ким сабабчи?
– Нодонлар. Улар бор экан, доноларга зарурат туғилаверади.
* * *
Инсоннинг тинка-мадорини секин-аста қуритув чи восита – бу 
ноаниқлик.
* * *
Одамнинг қанақалигини билмоқчи бўлсанг, авваламбор, унинг оила-
да ўзини қандай тутишини ўрган.
* * *
Кексайганимизда фарзандларимиз бизнинг кўз гумизга айланади. 
Уларда ёшликда берган тарбиямиз аксини кўрамиз.
* * *
– Унвон нима?
– Инсонни ҳам хурсанд қилувчи, ҳам йўлдан урувчи бир восита.
* * *
Юқори лавозимдан урилиб қайтган эски танишим бир куни мендан 
сўраб қолди: “Яхши инсон бўлиб қолиш учун нима қилиш керак?”. Мен 
унга “Таклиф қилинаётган барча лавозимлардан воз кечиш керак”, деб 
жавоб қайтардим. Яна билмадим.
* * *
8–Асаб ва руҳият


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
226
Ҳеч ким билан иши йўқ илмлидан, илми саёз бўлса-да, одамларга 
нафи тегадиган инсон афзал.
* * *
Бировларни хурсанд қилиш қўлингдан келмаса, ҳеч бўлмаганда 
ўзингни ўзинг хурсанд қилиб юр.
* * *
– Машҳур бўлиш учун нима қилиш керак?
– Ҳаёт зарбаларини кўп ейиш керак.
* * *
Агар кимдир юрак хуружидан вафот этса, авваламбор, унинг сабаби-
ни оиласидан изланг.
* * *
Яхши одамнинг ҳам характери ёмон бўлиши мумкин.
* * *
Меҳнатга қўлини урмай ота-она ҳисобига яшаган бола улғайган сай-
ин худбин бўлиб бораверади ва бундай фарзанддан умидвор бўлманг.
* * *
Ҳаёт зарбалари ҳар қандай таёқдан оғриқли.
* * *
Яхши фарзанд тарбиялаш учун яхши ота-она бўлишнинг ўзи етарли 
эмас.
* * *
Инсон қалби қанчалик пок бўлса, унга тушган доғ шунчалик яққол 
кўзга ташланади.
* * *
Бўш лойни ҳар хил шаклга солиш осон бўлгани каби содда одамни 
ҳам ҳар кўйга солиш мумкин.
* * *
Инсонни меҳнат тарбиялайди, китоб эса уни илмли қилади.
* * *
Жамият доноларга Суқрот даврида ҳам муҳтож бўлган, ҳозир ҳам 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
227
муҳтож, бундан кейин ҳам муҳтож бўлиб қолаверади.
* * *
Парадокс: Ёш педагог илм ва маҳорат етишмаганидан талабаларга 
маърузани тўғри ўқий олмади, профессор эса илми ошиб-тошиб кетга-
нидан фикрини тўғри баён қила олмади. Бечора талабага қийин.
* * *
Баъзан ўйлаб қоламан: “Кўп китоб ёзган одам доно бўладими ёки 
кўп китоб ўқиган?”
* * *
Инсон ўз хатосини англаб етгандан кейингина ўзгаларни тушуна 
бошлайди.
* * *
Файласуф фильм кўриб ҳузур топмайди, ҳар бир эпизодни таҳлил 
қилавериб, азоб топади, холос.
* * *
Ички дунёси гўзаллар қанчалик кўп бўлса, ташқи дунё ҳам шунчалик 
гўзал бўлади.
* * *
Бир мансабдорнинг дегани: “Мансабда узоқ қолишимнинг боиси 
шуки, мен ҳар доим ўзимдан устун турганларга тавозе қилиб яшадим, 
уларнинг айтганларини сўзсиз бажардим, қўл остимдагиларга эса қиё 
ҳам боқмадим”.
* * *
Инсоннинг хотираси ўзига тааллуқли нарсаларга кучли бўлади.
* * *
Одамлар бор миллионлаб инсонлар тақдирини ҳал қила олади, одам-
лар бор ўз тақдирини ўзи ҳал қила олмайди.
* * *
– Нега буюкларнинг фарзандлари, аксарият ҳол ларда, нўноқ 
бўлишади? 
– Менимча, ота-онадаги талант гени тепароқдан сакраб ўтса керак. 
Хафа бўлманг! Бу генлар барибир сизнинг авлоддан ҳеч қаёққа қочиб 
кетмайди. Буюклик генлари бориб-бориб невара, эвара ёки чеварада 
намоён бўлади.


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
228
* * *
Коррупция худди ёввойи ўтга ўхшайди, уни юлиб ташлаганинг би-
лан яна ва яна ўсиб чиқа веради. Ахир унинг илдизи узоқларга бориб 
тақал ган.
* * *
Ҳақиқатга тик қараб тўғри сўзлаган бош ҳар доим эгри қиличга муте 
бўлган. Афсус...
* * *
Бир олимни ҳеч ким тушунмади, у ҳам ўзига ҳақиқий дўст тополмай 
дунёда ёлғиз яшаб ўтди. 
* * *
Меҳнат нималигини билмайдиган одам бошқа биров меҳнатининг 
қадрига умуман етмайди.
* * *
– Бу дунёда ҳақиқат борми ўзи?!
– Албатта бор! Бироқ унинг қаердалигини ҳеч ким билмайди.
* * *
– Маънили одамлар нега бемаънилик қилиб қўйишади?
– Маънили ҳаёт жонига текканидан бўлса керак.
* * *
Икки профессор ўз мавқеи устида баҳслашиб қолишди. Ахийри, бу 
иккала профессорни яхши биладиган учинчи олим баҳсга аралашиб, 
шундай деди: «У ўзини-ўзи яратди, сизни эса таниш-билишлар яратди. 
Сизларнинг асосий фарқингиз ана шунда».
* * *
Бир буюк зот нопок «инсон» туҳматларига қолиб, бу оламдан бевақт 
кўзини юмди. Орадан кўп ўтмай ул зотга хиёбон ташкил этилиб, ҳайкал 
ўрнатилди, номи улуғланди. Ўшал «инсон» ҳайкал пойига гулчамбар 
қўйиб, митингда узундан-узоқ маъруза қилди ва ул зотни кўкларга 
кўтариб, олқишлади. Орадан кўп ўтмай унинг мансаби яна кўтарилди...


АСАБ ВА РУҲИЯТ
229

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish