Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


-савол. Уйингизда қандай китоблар бўлган? Жавоб



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

2-саволУйингизда қандай китоблар бўлган?
Жавоб. Менинг отам тил ва адабиёт ўқитувчиси эди. Отам жуда 
чиройли мисраларни бир зумда тўқиб ташлардилар, бизларга эсдан 
чиқмайдиган ҳикоялар сўзлаб берардилар. Уйимизда жуда катта ку-
тубхона бўлган. Уйимизга тўпланган журналларнинг ўзи бир хонага 
сиғмасди. Отам Ўзбекистонда чиқадиган деярли барча газета ва жур-
налларга обу на бўларди. Почтачи бизнинг уйга келганидан сўнг хал-
таси бўшаб қоларди. Бизнинг уйда, ҳатто 30–40 йиллик газеталар ҳам 
сақланиб турарди. “Гулхан”, “Фан ва турмуш”, “Шарқ юлдузи” журналла-
рини роса мутолаа қилардим. Менга “Калила ва Димна” асари ёд бўлиб 
кетганди. 
3-савол. Нега тиббиётни танлагансиз? 
Жавоб: Тиббиётга қизиқиб қолишимга онам сабабчи бўлганлар. 
Улар мигрен касаллигидан азият чекарди ва бош оғриқ хуружлари тез-
тез қийнаб турарди. Эсимда, 8-синфда ўқиб юрган кезларим мактаб-
дан уйга келсам, онам бош оғриқ хуружига чидолмай, бувимга суяниб 
ўтирибдилар. Бошларини рўмол билан қаттиқ боғлаб олганлар. Мени 
кўриб бағриларига тортдилар-да: «Болам, бу азобдан қачон қутуламан?», 
деб йиғлаб юбордилар. Юрагим эзилиб кетди. Ўша ондан бошлаб «Мен 
доктор бўлишим керак», деб ўз олдимга қатъий мақсад қўйганман.
4-савол. Устоз, қаҳрамонларингиз ким бўлган?
Жавоб. Менинг қаҳрамонларим ўзгариб турган. Масалан, қурувчи 
бўламан деган пайтларим қаҳрамоним ўша қурувчи қариндошимиз 
эди. Физикага қизиққан пайтларим Резерфорд ва Эйнштейнга маҳлиё 
бўлганман. Уларга ўхшаб кашфиётлар яратишни орзу қилганман. 
Тўғрисини айтсам, мен ўта хаёлпараст эдим. Ўша пайтлари расм ҳам чи-
зардим, кичик шеърлар ҳам ёзардим. Оиламизда акам, мен ва икки укам 
яхши расм чизардик. Мен Эйнштейннинг расмини чизиб, хонамга осиб 
қўйганман. “Калила ва Димна”ни ўқиб, шунга ўхшаш ҳикоялар тўқиб, 
отамга сўзлаб берардим. Отамга ҳар томонлама ҳавасим келарди. Улар 
фикрлаш доираси жуда кенг, бироқ жуда содда одам бўлганлар. Тиббиёт 
институтига кирганимда академиклар Ўктам Орипов, Комилжон Зуфа-
ров, Наби Мажидовга ҳавас қилганман. Улар менинг қаҳрамонларим эди. 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
214

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish