* * *
Наҳорги ошни наҳорги ўқишга ўзгартириш ганида, ҳатто профессор-
лар ҳам унга бормай қўяр миди.
* * *
Ҳеч нарса ҳаққонийликдан устун кела олмайди.
* * *
Қандай касалликка чалинишидан қатъи назар, беморни даволаш
психотерапия билан бошланиши ва психотерапия билан тугалланиши
керак.
* * *
– Шифокор учун энг катта азоб нима?
– Ҳаммага ёрдам берса-ю, ўз яқинларига ёрдам бера олмаса. Унинг
учун бундан катта азоб йўқ!
* * *
– Инсон ўз эркини қачон йўқотади?
– Пулга эрк берганида.
* * *
Бу дунёда ҳеч кимга етмайдиган нарса – бу вақт. У бойга ҳам,
камбағалга ҳам етмайди.
ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
218
Шогирдларинг бир кун келиб сени эсидан чиқа ришлари мумкин,
бироқ ёзган асарларинг сени ҳар доим барчага эслатиб туради.
* * *
Агар одам кимгадир бўлса қарам,
Уни бошқарур ғазаб ва алам.
* * *
– Сен нега ёлғизсан? Нима, сенинг дўстинг йўқми?
– Бор! Улар – менинг хаёлларим. Улар мени ҳеч қачон тарк этишмай-
ди!
* * *
– Хато қилмаслик учун нима қилмаслик керак?
– Ҳеч нима қилмаслик.
* * *
Инсоннинг қудрати ҳар нарсага етиши мумкин, бироқ вақти ҳар нар-
сага етавермайди.
* * *
Ўтмишдаги ёқимсиз воқеаларни эслаб сиқила вергандан кўра, кела-
жакка режа тузиб, орзу-умид лар билан яшаган яхши.
* * *
Ўз фарзандларидан меҳрини аяган эди, қари ганида фарзандлар
меҳрига зор бўлиб оламдан ўтди.
* * *
Камбағалнинг худбинлиги тутса, бойникидан ошиб тушади.
* * *
У шогирд тайёрлашда маҳаллийчиликка шу қадар берилиб кетдики,
охир-оқибат шогирдлари яратган илмий ишлар мавқеи маҳалладан на-
рига ўтмади.
* * *
Авваллари муҳаббат сўз билан ифодаланган бўлса, ҳозирда уни тана
билан ифодалашга уринишмоқда.
* * *
Ширин ёлғондан аччиқ ҳақиқат яхши, дейишади. Тўғри! Бироқ ши-
АСАБ ВА РУҲИЯТ
219
рин ёлғон кайфиятни кўтарса, у ҳам яхши.
* * *
Ўн кун даволайман дегани, ўн кунда даволайман дегани эмас.
* * *
Устоз шогирдидан сўради:
– Нима учун илм қиламан деяпсан, олим бўл моқчимисан?
Шогирд деди:
– Йўқ, устоз! Сизга ўхшаган профессор бўл моқчиман.
* * *
Тиббиётда парадокс: Ҳамма даволаш билан овора, ташхис қўйиш би-
лан ҳеч кимнинг иши йўқ.
* * *
Қари билганни пари билмас, дейишади. Тўғри! Ҳақиқатан ҳам пари-
ларнинг ақли кўп нарсага етмайди.
* * *
Телевизор бўлмаганида кўп машҳурларни ҳеч ким танимаган бўлур
эди.
* * *
Дунёни ўзгартириш мумкин, бироқ тақдирни ўзгартириб бўлмайди.
* * *
Ўзига ишонмаган бемор докторга ҳам ишонмайди.
* * *
Илмдан ошадиган ҳеч қандай куч йўқ.
* * *
Кўп ўқиганларнинг ҳаммаси ҳам олим бўла вермайди.
* * *
Бир ялқовнинг дегани: 40 ёшгача отам боқади, 40 ёшдан сўнг болам.
* * *
“Ўнта сиз-биздан, битта жиз-биз яхши”.
Барчага хуш ёқадиган нақадар чуқур фалсафа.
* * *
ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
220
«Эр-хотиннинг уриши – асабларнинг қуриши».
* * *
Суқротга айтишди:
– Нима қиласиз бу ёмон хотинни, ундан воз кечинг.
Суқрот деди:
– Мени Суқрот қилган одамдан қандай қилиб воз кечай.
* * *
Меҳр – кўзда, дейишади. Тўғри! Бироқ оқибат масо фада бўлса керак.
* * *
Эр-хотинлар орасидаги жанжаллар 40 ёшгача асаб ва руҳият бузи-
лиши, 40 ёшдан сўнг инсульт ва инфаркт билан тугалланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |