Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

* * *
Ҳаммага яхши кўринишга интиладиган одамдан дўст чиқмайди.
* * *
Дўстлар қанча кам учрашса, шунча оқибатли бўлишса керак.
* * *
Илм бор жойда зулмга ўрин йўқ.
* * *
“Яхши ошини ейди, ёмон бошини” дейишади. Тўғри! Бироқ кимнинг 
ошини-ю, кимнинг бошини? 
* * *
Бутун дунё бойлиги болага тенг бўлолмас!
* * *
– Уйланган оға-инилар орасида меҳр-оқибатни йўқотиш учун нима 
қилиш керак? 
– Улар бир ҳовлида яшашлари керак. 
* * *
Одам қачон ёлғон сўзлай бошлайди. Ҳақиқатни сўзлаш жонига 
теккандан кейин. 
* * *
Бойнинг пули кўп бўлади, камбағалнинг эса орзуси...


АСАБ ВА РУҲИЯТ
221
* * *
Кеча аён бўлган илмий янгиликни эртага яна янги иш деб эълон 
қилиш, кеча пиширилган овқат ни қозонда яна иситиб еган билан 
баробар.
* * *
Бутун дунёни забт этган Искандар Зулқарнайн Спитаменнинг боши-
ни ололмади, бироқ бу ишни Спитаменнинг хотини бир кечада амалга 
оширди.
* * *
– Олимлар кимлар?
– Бир-бирини тан олмайдиган одамлар. 
* * *
Бу дунёда ҳамма учун баробар нарса – вақт.
* * *
Руҳий жароҳатни дори билан даволаб бўл майди.
* * *
Она меҳри ота меҳридан ўн чандон кучлироқ таъсирга эга бўлса 
керак...
* * *
Врач хатога йўл қўймаслигининг ягона гарови бу – маслаҳат!
Маслаҳатлашиб ташхис қўйиш якка илм асосида қўйилган ҳар қандай 
ташхисдан ишонарлидир. Тиббиётда маслаҳат – тенги йўқ феномен. 
* * *
Тиббиёт қаерда қолоқ бўлса, фармакологик бизнес ўша ерда 
гуркираб ривожланаверади. 
* * *
Кечиккан англов: Буюкларнинг буюклигини уларнинг вафотидан 
сўнг англаб қоламиз.
* * *
Ортиқча бахт ҳам ташвиш келтиради.
* * *
Сон-саноқсиз сохта шогирдлар тайёрлаган олим дан битта кашфиёт 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
222
яратган олим афзал! 
* * *
Империяни эркаклар яратади, аёллар қулатади.
* * *
Психологик нуқсонни аёл киши ўзига ортиқча зеб бериш билан, 
эркак киши эса уйига оро бериш билан йўқотишга уринади. Шунинг 
учун бўлса керак, шаҳарда антиқа аёллар ва антиқа иморатлар кўпайиб 
бормоқда. 
* * *
Илм қилиш, албатта, инсонга завқ бағишлайди, бироқ ҳар доим ҳам 
қоринни тўйғизавермайди.
* * *
Инсон руҳияти ўзи бир дунё! Унда нималар рўй бермайди дейсиз?!
* * *
Вақт даволайдими? Бир беморни шифокор узоқ вақт даволади. 
Ахийри у тузалиб кетди. Шифокор хурсанд. Бироқ беморни вақт давола-
гани унинг хаё лига ҳам келмади.
* * *
Агар инсонлар ва давлатлар ўзаро адоватда бўлишмаганида эди, 
биз тараққиётнинг учинчи минг йиллигини бошдан кечираётган бўлур 
эдик.
* * *
Одамларнинг ўзаро муносабатлари худди об-ҳавога ўхшайди, тин-
май ўзгариб туради.
* * *
– Нодонликка биринчи қадам қачон қўйилади?
– Ўзини доно ҳисоблаган кундан бошлаб.
* * *
– Ўзга сайёраликлар бизларни нега йўқ қилиб юборишмаяпти? 
– Улар ўзимизни ўзимиз қачон йўқ қилиши мизни кутишаяпти.
* * *
Ҳеч нарсаси йўқ одам ҳеч нимадан қўрқмайди.


АСАБ ВА РУҲИЯТ
223
* * *
Ўзгадан келган буйруқдан кўра, юракдан чиққан истак афзал.
* * *
Ҳамманинг борар манзили бир, бироқ у ерга ҳар ким ҳар хил йўллар 
билан боради.
* * *
Бу дунёда энг осон ва дарров топиладиган нар са – баҳона.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish