Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Одам сиқилганда боши айланадими?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

 Одам сиқилганда боши айланадими?
Айтиб ўтганимиздек, тез асабийлашадиган одамларда руҳий 
жароҳатлар бош айланишга сабабчи бўлади. Бундай ҳолатлар пси-
хоген бош айланиш деб юритилади. Улар жойлашган вазият бир оз 
ўзгарса-да, бош айланиш кучайиб кетади. Масалан, баланд қаватли 
бинода яшайдиган бир бемор ундан бир қават тепада яшайдиган 
қўшнисиникига чиқиб, балкондан пастга қараганда боши айланиб, ган-
дираклаб кетган, кўнгли айниган, коридорга кирганда эса камайган ва 
бир оздан сўнг тўхтаган. Шуниси эътиборлики, психоген бош айланиш-
да бемор лифтдан кўра зинапоядан кўтарилишни афзал кўради. Аксари-
ят ҳолларда қўрқув ва хавотир кузатилади. 
Бемор фақат баландликдан қараганда эмас, балки автомобиллар 
қатнови тез бўлган катта йўлга қараганда ҳам бош айланиши пайдо 
бўлади ёки кучаяди. Бундай ҳолатларда бемор катта тезликда ўтаётган 
автомобилларга қарамасликка ҳаракат қилади ёки оёқларининг остига 
қараб қадамларини назорат қилиб юради. Ана шунда бош айланиши 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
54
камаяди. Катта залларда олиб бориладиган мажлислар ёки узоқ давом 
этувчи дарсларда ҳам беморда бош айланиши авж олади. Талабаларда 
имтиҳонларга берилиб тайёргарлик кўриш, илмий ходимлар ва ёзувчи-
ларнинг тинмай асарлар ёзиши ёки ҳар қандай соғлом одамда кузати-
лиши мумкин бўлган ортиқча ақлий зўриқишлар ҳам бош айланишига 
туртки бўлади.

 Бош айланганда ҳушдан кетишлар ҳам бўлиб турадими?
Бош айланиши, аксарият ҳолларда қисқа вақтга ҳушдан кетиш (син-
копе) билан кечади. Тез-тез ҳушдан кетиб турадиган беморнинг бош 
мия қон томирлари текширилганда, уларда томирлар тонусининг 
ўта даражада пасайганлиги ёки ўзгарувчанлиги аниқланади. Синкопе 
ҳолатлари чуқур-чуқур нафас олганда, қон босим пасайганда ва юрак 
касалликларида ҳам юз беради. Узоқ пайт ётиб қолган бемор горизон-
тал ҳолатдан вертикал ҳолатга ўтса, бош айланиши юз беради, яъни 
қон босим бирдан тушиб кетади. Бу ҳолат, айниқса, қон босими паст 
юрадиганларда яққол намоён бўлади. Невролог олимлардан бири Оп-
пенгейм (1894) «Ҳар бир киши ўзида бош айланишини юзага келтири-
ши мумкин, агарда у мувозанат ва бош айланиши ҳақида ўйлайверса», 
деган эди.


Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish