Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Савол: Паркинсонизм наслдан наслга ўтадими? Жавоб



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Савол: Паркинсонизм наслдан наслга ўтадими?
Жавоб: Паркинсон касаллигининг ривожланишида наслий омиллар-
га катта урғу берилади. Чунки касаллик наслдан наслга доминант типда 
узатилади. Бу касаллик тўла равишда фарзандларга ўтади дегани эмас. 
Ваҳоланки, Паркинсон касаллигининг ўзи эмас, балки унга мойил-
лик кейинги авлодларга узатилади. Демак, ушбу касалликка мойиллиги 
бор одамларда турли ташқи салбий таъсирларгина Паркинсон касалли-
гини юзага келтириши мумкин. 
Савол: Боксчиларда ҳам паркинсонизм ривожланади дейишади. Шу 
тўғрими? Бокснинг паркинсонизмга нима алоқаси бор?
Жавоб: Албатта, бокснинг паркинсонизмга бе во сита алоқаси йўқ. 
Биз ҳаммамиз машҳур бокс чи Мухаммад Алини яхши биламиз. Унда 
бош мияга теккан зарбалар кейинчалик паркинсонизм ривожланишига 
сабабчи бўлган. Умуман олганда, кўпчилик паркинсонизм касаллигини 
машҳур Муҳаммад Али орқали билади. Чунки унинг паркинсонизм би-
лан касалланганлиги жуда кўп спорт ихлосмандларига маълум. 
Бошга теккан доимий зарбалар миянинг чуқур тузилмалари эзи-
лиши ва уларга нуқтали қон қуйилишларга сабабчи бўлади. Бунинг 
оқибатида инсон ҳаракати учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган дофа-
мин моддасини ишлаб чиқувчи ҳужайралар сони камая боради. Бу эса 
паркинсонизм ривожланишига сабабчи бўлади. 
Мен бокс билан шуғулланаётганларни чўчитиб қўймоқчи эмасман. 
Юқорида айтиб ўтганимдек, паркинсонизмга мойиллиги бор одам-
ларда ташқи таъсирлар ушбу касалликнинг ривожланишига олиб ке-
лади. Фикримча, Муҳаммад Алида паркинсонизмга наслий мойиллик 
бўлган. Чунки машҳур боксчилар жуда кўп. Улар ҳам миясига кўп зар-
балар олган. Бироқ ёши ўтгандан сўнг уларда паркинсонизм ривожлан-
маган. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Демак, бош мия 
жароҳати албатта паркинсонизм ривожланишига олиб келади, деган 
фикр нотўғри. 
Савол: Асаб системаси заҳарланишлари ва инфекциялари ёки ҳар хил 
дориларни кўп истеъмол қилиш ҳам паркинсонизмга олиб келади, деб 
эшитганман. Шу тўғрими?
Жавоб: Ҳақиқатан ҳам турли кимёвий моддалар ва воситалар билан 
сурункали заҳарланиш паркинсонизм ривожланишига сабабчи бўлиши 
мумкин. Масалан, олтингугурт, марганец, қўрғошин, метил ва этил 
спиртлари, фосфорорганик бирикмалар, ис гази, яъни мияда дофамин 
моддаси алмашинувига салбий таъсир кўрсатувчи моддалар паркинсо-
низм ривожланишига сабабчи бўлади. Асаб системаси инфекциялари 
ҳақида айтадиган бўлсам, миянинг ички қисмида жойлашган қора мод-
дани зарарлайдиган вируслар паркинсонизм ривожланишига сабабчи 
бўлади. Масалан, энцефалит касаллигини бунга мисол қилиш мумкин.


АСАБ ВА РУҲИЯТ
63
Дориларнинг ножўя таъсири ҳақида гапирадиган бўлсак, фақат баъ-
зи дориларгина паркинсонизм ривожланишига сабабчи бўла олади. 
Паркинсонизм ривожланишига энг кўп сабабчи бўладиган дорилар – 
булар аминазин, галоперидол ва шу гуруҳга кирувчи дорилар. Бу до-
рилар, асосан, руҳий бузилишларни даволашда ишлатилади. Улар катта 
миқдорда ёки узоқ вақт тавсия қилинса, беморда паркинсонизм бел-
гилари ривожланади. Лекин бемор бу дориларни ичишдан тўхтатса, 
паркинсонизм белгилари дарров орқага қайтади. Шунинг учун ҳам до-
рилар таъсиридан ривожланган паркинсонизм ҳақиқий Паркинсон 
касаллигига қараганда тез тузалади. Паркинсонизмни юзага келтира-
диган дориларнинг ножўя таъсирини пасайтириш учун циклодол бери-
лади. 
Шу ерда алоҳида таъкидлаб ўтмоқчи эдим. Гиёҳванд моддаларни 
истеъмол қиладиганларда паркинсонизм кўп учрайди. Чунки гиёҳванд 
моддалар айнан қора моддада ишлаб чиқариладиган дофамин моддаси-
ни парчалайди.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish