Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Нодир Нурметов, шогирди: Устоз Ибн Сино мавзесида жойлаш-
ган хусусий клиникага ҳафтада икки маротаба беморларни кўргани 
келадилар. Беморга тўғри ташхис қўйилмагунча бепул текширув 
ўтказаверадилар. Бемор келмай қолса, телефон қилиб чақиринг, дей-
дилар. Бошқа профессорларга юбориб, уларнинг фикри билан албат-
та қизиқадилар. Катта шифохоналарда ёки бошқа давлатларда даво-
ланиб келган беморларни албатта синчиклаб ўрганадилар. Ўзлари 
бошқараётган хусусий клиникада касаллиги жиддий беморлар сони ка-
майиб кетганидан, ҳатто газетада “Мураккаб ташхисли беморлар бепул 
кўрилади”, деб эълон берганлар. Устоз невроз ва депрессияга қарши 
ҳамда хотирани яхшиловчи дори яратиш устида ишламоқда. Мана, 
бир неча йилдан буён хусусий клиника жойлашган ҳудудга қарашли 
маҳалладаги кам таъминланган оилалар бепул қабул қилинади. 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
189
Дилшода Абдуллаева, невропатолог, рафи қаси: Турмуш ўртоғим 
нафақат фарзандларим отаси, балки устозим ҳамдир. Биз 3 нафар фар-
зандни тарбиялаяпмиз. Уларнинг 2 нафари ота-она касбини, яъни тиб-
биётни танлашди. 
У киши ўз касбини жуда севади. Бирор кун йўқки китоб мутоа-
ла қилмаган бўлсалар. Мен буни ҳеч қандай муболағасиз айта оламан. 
Талабалик пайтларидаёқ тиббиётнинг барча йўналишлари бўйича 
800 дан ошиқ китоб тўплаганлар. Ҳатто 3-курсда ўқиб юрганларида 
жарроҳликка оид бир неча жилдли китобни Москвадан олдирганлар. 
У пайтлари китоблар почта орқали келарди. 5-курсгача кардиохирург 
бўламан, деганлар. Сўнгра неврологияга қизиқиб қолганлар. Чунки 
5-курсда асаб касаллигига дучор бўлган оғир бир беморни даволаган-
лар. Шоназар исмли бу йигит ҳозир соппа-соғ юрибди. Ўша пайтлари 
сотиб олинган китобларнинг аксариятини яхши ўқийдиган талабалар 
ва шогирдларига совға қилиб юборганлар. Уларнинг ўрнини замона-
вий янги китоблар билан тўлдирдилар. Бироқ қийин ташхисларга 
оид ўтган асрнинг 30-йиллари ёзилган китобларни сақлаб қолганлар. 
Улар кафедрада ассистент бўлиб, кундуз куни талабаларга невроло-
гия ва психологиядан дарс берган бўлсалар, дарсдан кейин кечгача 
поликлиникада оддий невропатолог бўлиб ишлаганлар, тунлари нев-
рология ва реанимация бўлимларида нав батчилик қилганлар. Шу-
нинг учун улар ҳар доим мукаммал доктор учта жойда шаклланади 
дейдилар: бири – поликлиника, у ерда врач энди мурожаат қилган бе-
морни мустақил равишда текширишни ўрганади, иккинчиси – ши-
фохона, у ерда беморни даволаниш жараёнини кузатади, учинчиси –
реанимация, у ерда ўлим билан олишаётган беморни даволайди. 
Мендан кўпинча қизингизга ўзи даволаган беморнинг исмини 
қўйганлари ростми, деб сўрашади. Ҳақиқатан ҳам шундай. 1995 йил 
февраль ойлари эди. Иккала оёғи шол бўлиб қолган бир қизни даволай 
бошладилар. Унга энди сен тузалмайсан деб айтишган ва тўрт-беш ой 
самарасиз даволашган. Дадалари ушбу беморни даволашга шу қадар бе-
рилиб кетдики, ҳатто унга хотиним қиз туғса, сенинг исмингни қўяман, 
деб ваъда берганлар. Менга бу хабарни айтганларида “Ҳали туғилмаган 
боламга касал қизнинг исмини қўймайман”, деб қаршилик қилгандим. 
“У қиз албатта тузалади, ҳали ўзи юриб олдинга келади”, деганлар. 
Ҳалиги қиз ҳақиқатан ҳам бир ой ичида тузалиб кетди. Биз 9 қаватли 
бинонинг 7-қаватида ижарада яшардик. Бир кун уйга хурсанд бўлиб ки-
риб келдилар ва “Ойиси, меҳмонларни кутиб ол”, дедилар. Эсимда, ўша 
куни лифт ҳам ишламай турувди. Эшикдан чиройли бир қиз онаси би-
лан кулиб кириб келди. У ўз оёқлари билан 7-қаватга юриб чиққан Дил-
дора эди...


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
190
Турмуш ўртоғим беморларни консультация қила диган куни тала-
ба ва магистрлар атрофини ўраб олишади. У кишининг ҳар бир кўриги 
мактабга айланиб кетади. Ҳар қандай беморни синчковлик билан тек-
ширадилар. Ташхис қўйишдан олдин шогирдларининг фикри билан 
албатта қизиқадилар. Ташхис қўйиш билан боғлиқ ғаройиб вазиятлар-
нинг кўп гувоҳи бўлганман. Бир куни қабулга доим бошим оғрийди, 
деб шикоят қиладиган қизалоқни олиб келишди. Ота-онаси уни турли 
клиникаларда даволатишган. Бироқ қизалоқ бошим оғриши тўхтамаяп-
ти, деб шикоят қилаверган. Қиз цитрамон ичишга ўрганиб қолган. За-
рифбой акам барча текширувларни қайтадан ўтказдилар, аммо барча 
хулосалар “тоза” чиққан эди, яъни бош оғриққа олиб келувчи бирор-
та сабаб топилмади. Магистрлар ҳам устоз қандай ташхис қўяркан, деб 
кутиб туришарди. У киши ўрнидан туриб деразани очдилар. Ўтган-
кетганларга бир оз тикилиб қараб турдилар. Сўнг жойига қайтиб 
ўтирди-да, ҳалиги қизалоқдан “Сенинг бувинг борми?” деб сўрадилар. 
У “ҳа” деб жавоб берди. “Бувингнинг ҳар доим боши оғрийди, тўғрими?” 
дедилар. Қизалоқ “ҳа” деб бошини қимирлатди. “Бувингга бош оғриқ 
дорисини ўзинг берасан, ўзинг бошларини силайсан, тўғрими?” Қизча 
яна “ҳа” деди. Дом ланинг бу сирли саволларидан биз ҳайрон бўлдик. “Бу 
қиз соппа-соғ, фақат бирон ойлар бувисидан узоқроқда яшасин, сўнгра 
менга телефон қиласиз”, дедилар. Бирон ҳафта ҳам ўтмай қизалоқ бош 
оғриғига умуман шикоят қилмаётгани ҳақида бизга хабар келди. Бу-
нинг сабабини қизиқиб сўраганимда Зарифбой акам: «Қиздаги бош 
оғриқ психоген хусусиятга эга. Доимо боши оғрийдиган бувисининг 
ёнида бўлган қизнинг ботиний онгига бош оғриқ сингиб қолган. Ас-
лида унинг боши оғримаган», дедилар. Кечқурун уйга келганимизда 
“Адаси, нима учун тўсатдан бувиси ҳақида сўраб қолдингиз, ахир ота-
онасининг ҳам боши оғриши мумкин эди-ку”, деб сўрадим. Улар кулиб: 
“Билмадим! Ҳали деразадан қараб турганимда битта кекса аёл невараси 
билан ўтиб бораётувди. Неварасининг қўлида шаффоф салафан пакетда 
бир қанча цитрамон кўринди. Биласанми, қизалоқ бувисига нима деди. 
“Бувижон, бошингиз нега оғрийверади?” Шундан сўнг психоаналитик 
Фрейднинг психоген типдаги бош оғриқлар таълимоти ҳаёлимдан 
ўтди. Қизга эса таваккал қилиб, шу саволларни берувдим ҳаммаси 
тўғри чиқди», дедилар. Шундан сўнг менга “Қиз нинг ота-онаси билан 
телефонда боғланинг, унинг бувисини текшириб кўришсин, бош оғриғи 
жиддий касаллик билан боғлиқ бўлмасин яна”, дедилар. 
Ташхис қўйиш билан боғлиқ бундай қизиқарли вазиятлар жуда кўп 
бўлган. Аксарият ҳолларда бемор ўз касаллиги билан боғлиқ битта 
белгини айтиб берса, қолган 10-20 та белгини ўзлари бемалол топиб 
айтиб бера оладилар. Бунинг сирини сўраганимизда: “Агар ўша белги 
бўлмаганида қолганлари ҳам бўлмасди”, деб жавоб берадилар. Зариф-


АСАБ ВА РУҲИЯТ
191
бой акам ҳар доим “Неврология – бу тиббиёт математикаси” дейишни 
хуш кўрадилар. Тиббий фанлар ичида энг аниқ фан бу – неврология, 
унинг қоидалари худди математик формулаларга ўхшайди. Математик 
формулаларни ўзлаштирган одамгина ҳар қандай масалани еча олади», 
дейдилар. Фарзандларимиз отаси бахтимизга соғ бўл син лар! 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish