ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
178
ОДИЛ ҲАКАМ
У ниҳоят тиббиёт соҳасининг профессори бўл ди. Энди унинг орзуси
дунё бўйлаб саёҳат қилиш эди. Бу ниятларим
бирваракайига
амалга
ошса, деб ўйларди у.
Бу мақсадга эришишнинг икки йўли бор: бири –
оламшумул кашфиётлар яратиш ва дунёнинг исталган давлатида
бўлиш; иккинчиси – фармакологик компаниялар дориларини реклама
қилиб, уларнинг маблағи ҳисобига дунё кезиш. У иккинчи йўлни
танлади. Чунки бу осон йўл эди. Уларнинг дорисини тинмай реклама
қилсанг, сени хоҳлаган ерингга ўзлари юборишади, дунё кезасан, йўл
харажатларини ҳам қоплашади. Қиладиган маърузангни ҳам ўзлари
тайёрлаб беришади. Уму ман олганда, бош қотириш ва илмий ишларни
яна давом эттиришнинг сира кераги йўқ.
Шундай қилиб, у иккинчи йўлни танлади. Чунки биринчи йўл
ўта машаққатли бўлиб, кашфиёт яратиш ёки
ниманидир ихтиро
қилишнинг ўзи бўлмасди. Докторлик диссертациясини бир амаллаб
ёқлаб, бир йил ўтмай профессор бўлди. Кечқурунги бан кетни ҳам
фармакологик компаниялар уюштириб беришди. Дунё бўйлаб сайру
саёҳатлар бошланди. Бу иш унга шу қадар ёқиб қолдики, у Гиппо-
крат қасамёдини ҳам унутди. Унинг ў
рнига
«Азиз ва са ҳоватли
фармакологик компания! Мени ушбу улуғ
унвонларга сазовор этган
ва бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашга ваъда берган экансан, ўла-
ўлгу нимча сенинг дори ларингни реклама қилишга қасам ичаман! Мен
энди талабаларга ўқийдиган маърузаларимда фақат Сенинг дорила-
рингни тар ғиб қиламан. Биламан! Бу дорилар бош қа дори лар билан
бир хил! Шундай бўлса-да, Сенинг дори ларингни тавсия қилишдан
воз кечмайман, бу йўлда бор кучим ва билимим ни сафарбар қила-
ман! Ўзимнинг ва Сенинг ман фаатларингни
бемор манфаатларидан
устун қўйишга ва тиббий анжу ман ларда фақат Сенинг дориларингни
астойдил реклама қилишга сўз бераман!..» деб қасамёд қабул қилди.
Шу кундан бошлаб у фармакологик компаниялар қу ли га айланди.
Улар ҳам профессорни дунё бўй лаб кезишига имкон яратиб беришди.
У кафед ра профессори эмас, балки сайёҳга айланиб қолди. Халқаро
анжуманлардан орттирилган сертификат ларни у ғурур билан кабине-
тига осиб қўярди. Сертификатлар кўплигидан
беморлар уни кучли
профессор деб ўйлашарди.
У дунё кезди, ҳою ҳавасларига эришди. Йил лар ўтаверди. Армонлари
ушалаверди. Ана шун дай кунларнинг бирида унинг ўзида инсульт рўй
берди. Оқибатда, ўнг томони фалажланиб, сўзлаш қобилиятини
йўқотди. У сира гапирмас ва бирор нарсани тушунтира олмас ҳам эди.
Қариндош-уруғлар, яқин танишлар ва албатта, унинг шогирд лари
бемор атрофида гирдикапалак бўларди. Би роқ ҳалиги
фармакологик
АСАБ ВА РУҲИЯТ
179
компаниядан дарак йўқ. Бу компания ходимлари бир маротаба ке-
лиш ди-ю, тилсиз ётган профессорга унинг ўзи рекла ма қиладиган
дорилардан ташлаб кетишди. Кейин қорасини ҳам кўрсатишмади. Бир
сўз айтолмай диган шол профессор энди уларга керак эмас эди.
Шифокорлар профессорни бир вақтлар ўзи мақтаган дорилар билан
даволай бошлашди. Бун дан қўрқиб кетган профессор кўзлари олазарак
бўлиб: «Ҳой яхшилар! Шошманглар! Бу дорилар дан фойдаланманглар,
буларнинг ҳаммаси ёлғон, ўлишни истамайман», деб бақирмоқчи
бўлди. Аммо унинг оғзидан бирор маъноли сўз чиқмади. Бу самарасиз
дорилар охир-оқибатда ўзини ҳалок қилиши муқаррарлигини билган
профессор имо-ишора билан бир амаллаб қоғоз ва қалам сўради. Ўнг
қўли фалажланганлиги сабабли чап қўли билан ёзишга уриниб кўрди.
Бироқ эплай олмади. Чунки ёзиш функцияси ҳам бузилган эди. У на
сўзлай оларди, на ёза оларди, на тушунтира олар ди. Иложсиз қолган
профессорнинг кўзларига аччиқ ёш келди: У «Нима қилиб қўйдим-а»,
деб унсиз йиғлади. Чунки инсультни даволашда кечик тирилган ҳар бир
кун оғир оқибатларга олиб келишини у жуда яхши биларди. У
бутун
умр ёлғон сўзлаб, ёлғон яшаганини англаб етди. Аммо энди кеч эди. У
оҳиста кўзларини юмди...
Худди шу лаҳзаларда бир ёш профессор дори лар ҳақида илмий
маъруза ўқиш учун хорижга учаётганди. У ўзида йўқ хурсанд эди.
Келажакда уни ҳам одил ҳакам кутаётганини эса билмасди ёки
билишни хоҳламасди...
Do'stlaringiz bilan baham: