Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


АМБИДЕКСТРИЯ ҲАҚИДА ТАЪЛИМОТ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

АМБИДЕКСТРИЯ ҲАҚИДА ТАЪЛИМОТ
2002 йили клиник нейропсихология фани асосчиси академик 
Александр Романович Лурия нинг 100 йиллик юбилейига бағишланган 
халқаро симпозиум бўлди. Унинг асосий ташкилотчиси Е.Д.Хомская эди. 
Менда у билан яқиндан тани шиш ва тўрт йилдан буён олиб бораётган 
илмий изла нишларим натижаларини юзма-юз сўзлаб беришга катта 
имконият пайдо бўлган эди. Илмий ишимнинг асосий мақсади – 
амбидекстрларда рўй бер ган инсультларда бош миянинг чап ва ўнг 
ярим шаридаги олий руҳий функцияларни ўрга ниш эди. Изоҳ: ўзида 
ҳам чапақайлик, ҳам ўнақай ликни мужассамлаштирган одамларга 
амбидекстр дейишади. Чапақайлар ва ўнақайлар яхши ўрга нилган-у, 
амбидекстрлар эса гўёки ўртада қолиб кет гандек ўрганилмай қолган 
эди. Мен амби декстрларда рўй берган инсультга оид маълумот ларни 
ҳеч бир манбада учратмадим. 
Ушбу анжуманда дунёнинг йирик давлатла ридан энг машҳур 
нейропсихологлар иштирок этишаётган эди. Мен бор имкониятдан 
фойдаланиб, кўзга кўринган нейропсихологлардан амбидекстрия 
ҳақида фикрини сўрардим. Энг қизиғи, ҳеч қаерда бош мия зарар-
ланишларига оид илмий ишлар амбидекстрларда олиб борилмагани 
аён бўлди. Амбидекстрия, асосан, спортчиларда (теннисчилар, бокс-
чилар) ўрганилганлигини айтишди. Шундан сўнг менинг фикру зикрим 
амбидекстрларни ўрга ниш бўлиб қолди. Агар мен уларда бош миянинг 
чап ва ўнг ярим шари инсультларини ўргансам, бу одамларда инсульт 
моделини ярата олардим. 
Эртаси куни Бурденко номли Нейрохирургия институтида чапа-
қайларга оид илмий изланишлари билан машҳур бўлган профессор 
Доброхотова билан учрашдим ва унга ўз фикримни айтдим. У бир оз 
ўйланиб турди-да, нима қиласан амбидекстр ларни ўрганиб, менимча 
чапақайларда инсульт кечишини ўрганган маъқул, деди. Мен 
чапақайлар яхши ўрганилган-ку, бу ҳақда илмий ишлар кўп-ку, дедим. 
Менинг амбидекстрия ҳақидаги фикрим уни қизиқтириб қўйгани 
шундоқ билиниб турарди. Олима менга «Левши» деган китобини совға 
қилди ва биз хайрлашдик.
Мен Москва Давлат университети (МДУ) профессори Е.Д.Хомская 
билан бир ой ичида бир неча маротаба учрашдим, маъру заларида 
қатнашдим. Унга амбидекстрия ҳақидаги фикримни айтганимда, бу ғоя 
жуда маъқул тушди. Айнан мана шу йўналиш ўрганилмай қолганлиги, 
агар мен уларда инсульт кечишини ўргансам, амбидекстрларда 
инсульт моделини яратишим мумкинлигини айтди. У менга илмий 
иш натижалари ҳақида боғланиб туришимни ва агар имкони бўлса 
диссертация ҳимояси пайтида албатта Тошкентга боришини ваъда 
қилди. Германияда нейропсихолог Лурия марказини очган ва ушбу 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
177
анжуманда иштирок этаётган профессор Шонле билан ҳам амбидекс-
трия ҳақида гаплашганимда, бу ғоя уни ҳам қизиқтириб қолганди.
Мен бутун анжуман мобайнида 1977 йили АҚШга кетиб қолган ва 
80 ёшдан ошиб қолган профессор Тонконогийнинг ёнида юрдим. Унга 
ҳам ўз ғоямни айтдим. «Бу жуда зўр ғоя-ку! Кел, шу ҳақда бирга иш олиб 
борамиз, сен илмий грантлар ютиб Америкага келишга ҳаракат қил. 
Мен сенга ҳамма шароитни яратиб бераман. Агар ёқса, шу ерда қолиб 
ишлайсан», деди. Биз ташрифномалар билан алмашдик. Эртаси куни 
унинг ўзи мени излаб топди. Унинг бу қизиқишлари менда қандай дир 
ҳадик уйғотди, бунинг устига инглиз тилини ҳам билмасдим. Инглиз 
тилини тезда ўрганса бў ларди, бироқ қандайдир куч бу ишларни 
ёлғиз бажа ришимга ундарди. Менинг ғоям шунча олим ларда қизиқиш 
уйғотганлиги тўғри йўлни танла ган лигим исботи эди. Мен бу ишларни 
ўз юртимда амалга оширишга аҳд қилдим. 
Докторлик диссер та циям 2004 йили бутунлай тайёр бўлди ва 
ҳимояни кутардим. Унинг бир нусхасини профес сор Е.Д.Хомскаяга 
юбордим. 
Афсуски, бу пайт да олима вафот этган экан. Диссер-
тациямга 
тақ ризни 
МДУ 
нейропсихология 
лаборатория-
си муди раси Т.Ф.Ахутина юборди. У телефондаги суҳ батда
дис сер тациямга юқори баҳо бериб, Е.Д.Хомская нинг унга айтган гапини 
эслатди: «Яқин кунларда амбидекстрларда инсульт моделини тошкент-
лик йигит яратади...».

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish