Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

ОДДИЙЛИКНИНГ ФАЗИЛАТИ
Мендан бир ишбилармон одамнинг рафиқасини даволаб беришни 
илтимос қилишди. Бу аёл бир неча йиллардан буён депрессия 
касаллигидан азият чекар экан. Улар мени уйига таклиф қилишди. Уй 
ўта ҳашаматли ва қимматбаҳо анжомлар билан безатилган эди. Ўрта 
ёшлардаги эр-хотинларнинг битта ўғли бўлиб, у хорижда таҳсил олар 
экан. Маълум бўлишича, бу оила кўп вақтини хорижда ўтказишади. Бу 
одам рафиқасини Европанинг етук психо логларига кўрсатган ва энг 
яхши дорилар билан даволатган. Бироқ рафиқаси касалликдан қутулиб 
кета олмаган.
Маълумки, ҳар қандай психологик суҳбат тани шишдан бошланади. 
Мен ушбу аёлнинг ҳаёт тарзи, болалиги, турмушга чиққандан 
кейинги даври, ўғли, қариндош-уруғлари, қизиқишлари, хорижий 
сафарлари ҳақида сўрадим. Суҳбат чоғида аёлда депрессияга хос 
тушкун кайфият, ишончсизлик, воқеаларга қизиқишнинг йўқлиги, 
умидсизлик шун доқ кўриниб турарди. У менга ҳам ишончсизлик билан 
қаради. У қайси шаҳарларда бўлганлиги ва машҳур психологларда 
даволанганлиги, бироқ ҳаммаси самарасиз бўлгани ҳақида хўрсиниб 
гапи рарди. Ўзи камбағал оилада вояга етган. Ўша даврда ота-онаси 
олти нафар фарзандни қийна либ катта қилгани, отаси маош олиб 
келган кун байрамга айлангани ҳақида сўзлаганида юзида бир оз 
илиқлик пайдо бўларди. «Мана, болалик даври даги қийинчиликлар 
ортда қолибди, яхши одамга турмушга чиқибсиз, кезмаган юртингиз 
қолмаган, ҳашаматли уйда яшайсиз, хоҳлаган курортларга бора оласиз» 
қабилидаги гапларга эса у мутлақ бефарқ қарарди. Ҳақиқатан ҳам 
турмуш ўртоғи уни яхши кўрар, нима деса муҳайё қиларди.
Мен ундан турмуш ўртоғингизнинг нима кам чи лиги бор, деб 
сўрадим. У ҳеч қанақа камчилиги йўқ, у жуда олижаноб одам, деб жавоб 
берди. Кам чиликсиз одам бўлмайди, балки қайсидир ху су сияти сизга 
маъқул келмас, дедим. «Ҳеч қанақа кам чилиги йўқ, бироқ ёнимда кам 
бўлади лар. Хориж сафарлари ва дўст-ёронлари кўп. Дўстларини дас-
турхон атрофида тўплашни хуш кўрадилар. Бироқ қачон йўқласам, 
дарров етиб келадилар. Мен учун ҳатто жиддий учрашувлардан ҳам воз 
кечадилар. Мени жуда яхши кўрадилар. Бундай эр ҳаммага ҳам насиб 
қилавермайди. Ҳамма гап менда. Ичимга чироқ ёқса ёришмайди. Тўй-
ҳашамларга боргим келмайди. Қоронғи уйда ётгим келаверади». 
Сиз институтда ўқиганман дедингиз. Ўз соҳан гиз бўйича ишла-
мадингизми, деб сўрадим. У бир оз ўйга толиб, сўнг сўзлай бошлади. 
«Сўнгги курс да ўқиб юрганимда турмушга беришди. Бир йил ўтмай 
туғдим. Ҳам дипломли, ҳам болалик бўлдим. Бола тарбияси билан 
уйда қолиб кетдим. Турмуш ўртоғим ҳам ишлашимга қаршилик қилди. 
Ҳеч тиниб-тинчимайди, ишдан ҳам чарчамайди. Ишга ҳам, оилага 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
173
ҳам жиддий қарарди. Ўзим ҳам бола жон эдим. Шу билан уйда қолиб 
кетдим». 
Мен суҳбатни давом эттириб, сиз нимага қизиқ қансиз, деб сўрадим. 
У аста ўрнидан турдида, шкаф олдига бориб, оқ қоғозга чизилган 
портретларни олиб келди. Буларни ўзим чизганман, беш ёшли гимдан 
расм соламан, деди. 
Афсуски, туғма талант эгалари депрессияга мойил бўлишади. 
Шунинг учун ҳам депрессия рас сом лар, мусиқашунослар ва шоирлар 
орасида кўп учрайди. Мана шу учта касб эгаси болаликдан қобилиятли 
ҳам бўлишади.
Бу расмлар ичида унинг автопортрети мени ҳай ратга солди. 
Автопортретда чақнаб турган кўзлар худди тирик аёлни эслатарди. 
Аммо бу чақноқ кўзлардан ҳозир асар ҳам қолмаган. 
Расмларга тикилиб қараб қолганим унинг эъти борини тортди. 
Сиз ҳам расмга қизиқасизми, деб сўради. Албатта, дедим. Чунки ўзим 
ҳам ёшлигимда портретлар чизиб юрардим. Ҳақиқий дўстларингиз 
бўлишини истайсизми, дедим. Албат та, ким буни ҳоҳламайди, деб 
жавоб қайтарди. Менга қандоқ қилиб дўст топмоқчисиз, деди кулим-
сираб. Сиз ҳозир ҳам мана шундай зўр расм лар чиза оласизми, деб 
сўрадим. Менда қолган яккаю-ягона нарса – мана шу расм солиш бўлса 
керак, деди у. Унда бундай қиласиз. Ҳар куни эрталаб то кун ботгунча 
Тошкент шаҳридаги Сайилгоҳ кўчасига чиқасиз. Ҳамма рассомларга 
ўхшаб келган-кетганларнинг расмини чизасиз, дедим. У қаҳ-қаҳлаб 
кулиб юборди. Бу кулги суҳбатимиз орасидаги биринчи кулги эди. У 
кулишда давом этиб, балки бу расмларни сотиб пул ҳам ишла, дерсиз 
деди. Мен унга, албатта, сотиб пул ҳам ишланг. Бошқа рассомлар нима 
қилса, сиз ҳам шуни қилинг, дедим.
Аёлнинг эри мулоҳазали инсон эканлиги шундоқ юзу кўзидан 
кўриниб турарди. Психологингиз мен га дўст топиш йўлини ўргатаман 
деб, пул топиш йўлини ўргатаяпти-ку, деди аёл кулиб. Сиз мен айтган 
йўл билан пул ҳам, дўст ҳам топасиз. Сиз нинг мавқеингиздаги одамлар 
у ерга бормайди. Лекин сиз боришингиз керак! Кимлигингизни ҳеч 
кимга айтмайсиз, ўша ердагилар билан дўст тути нинг, дедим. Улар 
кимлигимни сезиб қолишса-чи?! Мен унга, сиз уларни бу ерга олиб 
келмайсиз, уларнинг яшайдиган уйлари қандай бўлса, худди шундай 
оддий уйга олиб борасиз. Улар қандоқ таом чиқарса, сиз ҳам шундоқ 
таом чиқарасиз, идиш-товоқларингиз ҳам оддий бўлади. Ўйнанг, 
кулинг, ўзин гизни уларга ўхшаб оддий тутинг. Бироқ ҳам маси чин 
дилдан бўлсин, дедим. 
У гапларимни эшитиб ўйланиб қолди ва оддий уйни қаердан 
топа ман, деди. Четда бизни кузатиб турган эри кулиб, мен сенга 
Тошкентдаги энг оддий уйни совға қиламан, деди. Сизга ҳазил 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
174
бўлса бўлгани, деди ажабланиб аёл. Лекин унинг юзида менинг 
таклифларимга қизиқиш шундоқ сезилиб турарди. 
«Сиздаги касаллик қалбингизда пайдо бўлган катта психологик 
бўшлиқ сабабли ривожлан ган, дедим. Эрингизнинг севимли иши бор. 
У иши юришса, қувонади, юришмаса, ачинади. Демоқчи манки, унинг 
қалби ва миясини чархлайдиган дарди ҳам, қувончи ҳам бор. Сизда-
чи?! Дунё кезиш, эрингизнинг меҳри ва чиройли психологик суҳбатлар 
билан сизни даволаб бўлмайди. Сизда психологик иммунитет йўқолган! 
Уни қайта тиклаш керак! Буни фақат ўзингиз амалга ошира оласиз! 
Ўша сиз билан расм чизишга чиққан одамларнинг дардини эшитинг, 
уларга шерик бўлинг, дўст тути нинг, телефонда суҳбатлашиб туринг, 
тўй-маъра каларига боринг. Ана шунда бўшаб қолган қалбингизга 
ёруғлик киради, миянгиз чархланади, фикрларингиз теранлашади. 
Ўша кундан бошлаб сизни энг қизиқарли иш ва дўстларингиз 
кутади. Эрталаб уйғониб ишга шошасиз, сизни оддий одамлар кутиб 
олади. Кечаси бир дунё таассуротлар билан уйга қайтасиз. Бироқ бой 
одамнинг умр йўлдоши эканлигингизни сир тутинг. Акс ҳолда, улар 
сиздан йироқлашади ва яна ёлғиз қоласиз. Бу дунёда фақат дўстлик 
ва муҳаббатни пулга сотиб олиб бўлмайди», дедим. Бу сўзларим эрини 
ҳам, ўзини ҳам ўйлантириб қўйди. 
Улар барча айтганларимга амал қила бошлашди. Орадан уч ой ўтди. 
Улар мени Қорақамишдаги оддийгина уйига меҳмонга чақиришди. 
Бугунги меҳмоннавозлик уларнинг гали билан бўлаётган экан. 
Ҳикоямиз қаҳрамони оддий уй бекаси каби меҳмонларга елиб-югуриб 
овқат тайёрлар, оддий гина кийинган эри эса меҳмонлар олдига чой-
нон қўйиш билан овора эди. Дастурхон атрофидагилар ўзлари қизиққан 
воқеалар ҳақида сўзлашар ва бу дунёда улардан бахтиёр одам йўқ эди. 
Энг асо сийси, меҳмону мезбонлар юзидан нур ёғиларди. Бу ажойиб 
манзарани кўриб туриб, ушбу гўзал аёлнинг аввалги касаллиги ҳақида 
ўйлагим ҳам келмади. Бунга ҳожат ҳам йўқ эди. Чунки унинг ўзи ҳам бу 
дардни унутган ва бахтиёр эди.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish