64
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИГА ҚАРАШЛИ
21-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИНИНГ
БУЙРУҒИ
№_____
“____”____________2019 йил Шахартепа МФЙ
“9 февраль – Алишер Навоий, 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд
кунлари”ни кенг нишонлаш ва уни ўтказиш тўғрисида
Алишер Навоий миллий маънавиятимиз, она тилимиз, адабиётимиз равнақига улкан
ҳисса қўшган даҳо шоирдир. Мамлакатимизда китобхонликни ривожлантириш, таълим,
тарбия, маънавият, илм-фанга эътибор қаратиш борасидаги ислоҳотлар жараёнида шоир
бобокалонимиз меросини мукаммал ўрганишга катта эътибор қаратилмоқда.
Заҳириддин
Муҳаммад Бобур ижоди эса инсонни комилликка етакловчи улкан маънавий меросдир.
Айниқса, адабиёт, тарих, тилшунослик, ҳуқуқшунослик, мусиқа ва географияга оид асарлари
бизга тарихимиз ҳақида жуда кўп маълумотлар бериш билан бирга, ўша давр ёзма
манбаларини ўрганишимизда муҳим илмий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Шу муносабат
билан “9 февраль – Алишер Навоий, 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг
таваллуд кунлари”ни кенг нишонлаш ва ушбу байрам тадбирларини намунали тарзда
ўтказиш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. Мактабда "Алишер Навоий -шеърият мулкининг султони", " Заҳириддин Муҳаммад Бобур
— шоир ва буюк саркарда" деб номланган байрам тадбирини ўтказилсин.
2. Ушбу тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича мактаб ишчи грухи 1-иловага,
тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мактаб ишчи грухига:
-
"Алишер Навоий -шеърият мулкининг султони", " Заҳириддин Муҳаммад Бобур — шоир
ва буюк саркарда" деб номланган тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича
барча ишларни мувофиқлаштириб бориш;
-
байрам дастурларини ўқувчиларга чинакам байрам кайфиятини акс этган рухда ўтказиш;
-
тадбирини ўтказилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга боғлиқ ташкиллий ишларни
амалга ошириш вазифалари топширилсин.
4. ММИБ директор ўринбосари (У.Пўлатов)га:
-
уч кун муддатда мактабнинг "Алишер Навоий -шеърият мулкининг султони", "
Заҳириддин Муҳаммад Бобур — шоир ва буюк саркарда" номли тадбирни ўтказиш бўйича
чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш;
-
режа асосида мактабда таниқли санъаткорлар, ёзувчи ва шоирлар спортчиларни жалб
этган ҳолда давра суҳбатлари, учрашувларни ташкил этиш;
-
мазкур буйруқ бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман халқ таълими
бўлимига маълумот тақдим этиб бориш;
-
малакали ва тажрибали мутахассисларидан иборат тарғибот-ташвиқот гуруҳини тузиш ва
режа асосида тарғибот-ташвиқот ишларини йўлга қўйиш;
-
байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, чора-тадбирлар
режасида белгаланган вазифаларнинг ўз муддатларида бажарилишини мувофиқлаштириш
вазифалари юклатилсин.
5. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Мактаб директори: М.Ғофурова
65
Қўштепа тумани ХТБ га қарашли 21-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган йиғилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |