62
Қўштепа тумани ХТБ га қарашли 21-умумий ўрта таълим
мактабида “14-январ Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан ўтказилган
йиғилиш
БАЁННОМАСИ
“___”__________2019 йил Шахартепа МФЙ
Йиғилиш раиси: М.Ғофурова
Котиба : Х.Ғофурова
Катнашдилар:
Барча педагог ходимлар, фахрий харбийлар, ХТБ вакили- Н.Қирғизбоев, Шаҳартепа МФЙ раиси
– Р.Нуриддинов, Шаҳартепа участка профилактика инспектори – В.Тўраев, ММИБДЎ -
У.Пўлатов, ёшлар етакчиси – А.Мирзаев ота-оналар қўмита раиси –А.Абдуллаев ва ота оналар
КУН ТАРТИБИДА.
1.
Мактабда “Ватан ҳимояси муқаддас бурч” байрам тадбирини ўтказиш.
Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори – М.Ғофурова сўзга чикиб,
қуйидагиларни айтиб ўтди: “1992 йил 14 январь куни Олий Кенгашининг “Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисида”ги
қарори билан мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий тузилмалар мустақил Ўзбекистон
тасарруфига ўтказилди. Давлатимиз раҳбари ташаббусига асосан қабул қилинган мазкур ҳужжат
армиямизни ислоҳ қилишнинг узоқ муддатли дастури ишлаб чиқилишига йўл очди. 1993
йилнинг 29 декабрида 14 январь юртимизда “ Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон
қилинди. Бугунги ёшларимиз мустақил ватанимизнинг посбонларидир. Биз навқирон авлод
вакилларини баркамол, етук кишилар қилиб вояга етказсак, уларнинг ҳар бирида ор-номус,
миллий ғурурни изчил шакллантириб борсак, ватанимиз шунчалик қудратли давлатга айланади.
Ватанни, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилиш, ватанпарвар бўлиш,
содиқлик, фидойилик туйғуларини хис этиб яшаётган ёшларимиз мустақил юртимизнинг
келажагидир.
Шу муносабат билан бугунги кунда барча ўқув муассасаларида “Ватан ҳимояси муқаддас
бурч” номли байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шу
билан бирга, ушбу байрам тадбирини намунали тарзда ўтказиш зарур эканлигини эслатиб ўтди.
Шундан сўнг Шаҳартепа МФЙ участка профилактика инспектори В.Тўраев, сўзга чиқиб
харбий фахрийларни кириб келаётган байрам билан табриклади. Шунингдек, “Ватан ҳимояси
муқаддас бурч”номли байрам тадбирларини тартибли тарзда олиб бориш, тинч ва осойишта
ўтказиш хақида ўз маърузасини ўқиб эшиттирди.
“Ватан ҳимояси муқаддас бурч” номли байрам тадбирини намунали тарзда ўтказиш юзасидан
ММИБДЎ У.Пўлатов сўзга чиқиб, ушбу тадбирни ўтказиш учун чора-тадбирлар режаси тузиш,
синф хоналари ва тадбир учун белгиланган жойни байрамона безаш ҳақида ўз фикрларини
билдириб ўтди. Юқоридагиларни инобатга олиб,
Do'stlaringiz bilan baham: