106
Қўштепа тумани ХТБга қарашли 21-умумий ўрта таълим мактабида ИИБ ҳамкорлигида
вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш мавзусида
ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
“___” _________2019 йил
Шахартепа МФЙ
Қатнашдилар:
Мактаб директори М.Ғофурова
ММИБДЎ У.Пўлатов
Ёшлар етакчиси А.Мирзаев
Мактаб ўқитувчилари ва 8-11- синф ўқувчилар
Таклиф этилдилар:
Қўштепа тумани Шахартепа МФЙ раиси Н.Нуриддинов, Шахартепа
МФЙ профилактика инспектори В.Тўраев, ММИБДЎ У.Пўлатов, Ёшлар етакчиси
А.Мирзаев, мактаб психологи А.Шокиров
К У Н Т А Р Т И Б И Д А:
1.
Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарлик
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарори ижроси самарадорлини ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида
2.
Давомат таҳлили, ўткир тиғли жисмлардан фойдаланмаслик ҳамда уларнинг салбий
оқибатлари, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш.
Йиғилишни мактаб директори М.Ғофурова очиб бериб, кун тартибидаги масала ва
ташриф буюурган меҳмонлар билан йиғилиш қатнашчиларини таништириб, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва
жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарорини йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирди. Шундан
сўнг кун тартибидаги масалалар бўйича Шахартепа МФЙ профилактика инспектори
В.Тўраевга сўз берди.
В.Тўраев
ўз сўзида қуйидагилар ҳақида сўз юритди. “Дарс машғулотларига сабабсиз
қатнамаётган ўқувчиларни аниқлаш мақсадида таълим муассасаларида давомат тадбирлари
ўтказилиб, ўқувчиларининг дарс машғулотларига қатнашиш давоматлари доимо назорат
қилиб борилмоқда. Вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг маълум
бир қисми вояга етмаганларнинг ўзлари билан бирга ўткир тиғли жисмлар (пичоқ, пинка)
олиб юришлари натижасида келиб чиқмоқда. Бундай ҳолатлар аниқланганда, яъни вояга
етмаганларнинг ёнларидан ўткир тиғли қуроллар ёки жисмлар топилган вақтда уларнинг ота-
оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
Кодексининг 47-моддасига асосан қатъий чоралар кўрилади, вояга етмаганларнинг ўзи эса
ИИБ ВЕН ҳисобига олиниб, келгусида жиноят ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этмаслигини
олдини олиш мақсадида улар билан доимий профилактика ишлари олиб борилади ва бу
ўқувчилар доимий қатъий назоратга олинади.
ММИБДЎ У.Пўлатов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14
мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли
қарорининг мазмун-
моҳияти ва мақсад-вазифалари ҳақида ўқувчиларга яна бир бор ахборот берди. Туман
миқёсида ўқувчи-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларни олдини олиш
мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилаётганлиги, масалан, ўқувчи-ёшлар дарс
машғулотларидан сўнг ва тунги вақтларда ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи
шахсларнинг назоратида бўлишлари кераклиги бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб
борилаётганлигини айтиб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: