Зарифахон Маматқулова Улуғбек Пўлатов



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/231
Sana05.11.2022
Hajmi2,41 Mb.
#860862
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   231
Bog'liq
2 5213275374544228803

6. 
Жамоат кенгаши ушбу низомга мувофиқ ҳудудий жамоат кенгашлари фаолиятини 
мувофиқлаштириб боради.
1- боб. Жамоат кенгашининг мақсад ва вазифалари
7. 
Жамоат кенгашининг асосий мақсадлари:
жисмонан соғлом ва маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни 
тарбиялашда оила, ота-оналар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим 
муассасалари билан ҳамкорлиқда олиб борадиган фаолиятини тизимли йўлга қўйиш;
фарзанд тарбиясида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда жамоатчилик фаоллигини 
ошириш, уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;


113 
ўқувчи ва ёшлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган тартиббузарлик, зўравонлик, 
жиноятчилик, гиёҳвандлик, дайдичилик ва тиламчилик, диний ақидапарастлик, 
миссионерлик ва “оммавий маданият” каби маънавий ва ахлоқий тубанлик иллатларининг 
олдини олишда манфаатдор вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорликда 
ташкилий-педагогик ишларни ташкил этиш.
Шу билан бирга мактаб жамоатчилик кенгашининг асосий вазифаларидан ўқувчи 
ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш, ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини моддий 
ва маънавий қўллаб-қувватлашдан иборат.
8. 
Жамоат кенгашининг вазифалари:
оила, умумтаълим мактаблари ва маҳалла ҳамкорлигининг самарадорлиги ва 
натижадорлигини таъминлаш;
ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мажбурияти, масъулияти ва 
фарзандлар билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
таълим муассасаларидаги тарбия сифатини ўрганиш ва 
уларни янада 
такомиллаштиришга оид тадбирларни амалга ошириш;
ўқувчи-ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, 
онги ва қалбига ватанпарварлик, инсонпарварлик, халқпарварлик, келажакка ишонч ва 
интилиш, меҳнатсеварлик, бунёдкорлик, маърифатпарварлик каби эзгу ғоялар ва 
фазилатларни сингдириш, уларда фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий иммунитетни 
мустаҳкамлаш орқали зарарли одатлар йўлига киришига сабаб бўлаётган омилларга қарши 
манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш;
ўқувчи-ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, маҳалла ва жамиятдаги ўзаро 
муносабатларнинг илк ва асосий кўникмаларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш;
ўқувчи-ёшларга нисбатан “Ҳеч ким, ҳеч қачон эътибордан четда қолган эмас” 
тамойилини жорий этиш ва фаолият давомида бу масалага доимий аҳамият қаратиш;
қонунчилик талабларидан келиб чиқиб таълим муассасаларига яқин ҳудудларда 
алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотилишига йўл қўймаслик бўйича жамоатчилик 
назоратини ўрнатиш;
таълим муассасасида айрим ўқувчиларни камситиш, уларга зўравонлик қилиш 
ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ишлаб чиқиладиган дастурлар 
тайёрланишида иштирок этиш, уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;
ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари учун таълим-тарбия фаолиятини 
такомиллаштириш бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда турли социологик 
сўровномалар, амалий тренинглар, мастер-класслар ўтказиш, психологик маслаҳатлар 
ташкил этиш;
ҳудудий жамоат кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш.
Шу билан бирга мактаб жамоат кенгаши қуйидаги вазифаларни ҳам амалга оширади:
ўқувчи-ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш, ижтимоий эҳтиёжманд оилалар 
фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш;
ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ 
бепул дарсликлар билан таъминлаш;
ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини ҳомийлар маблағларини жалб этган 
ҳолда ўқув қуроллари билан таъминлаш;
ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ 
қишқи бош-кийим ажратиш бўйича буюртмани шакллантириш;
заруратдан келиб чиқиб, ота-оналарга фарзандларининг таълим-тарбия олиши учун 
тегишли шарт-шароитларни яратишларига кўмаклашиш, ижтимоий эҳтиёжманд оилаларни 
моддий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish