Ўзархив” агентлигининг 2017 йил якунлари бўйича ҳисоботи I. Молиявий иқтисодий кўрсаткичлар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарори бўйича



Download 29,59 Kb.
bet5/9
Sana24.02.2022
Hajmi29,59 Kb.
#205838
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ўzarkhiv

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарори бўйича:
Ҳисобот даврида АКТ бўйича малака ошириш юзасидан тегишли шартномалар тузилиб, жами 91 нафар ходим Тошкент ахборот технологиялари университетининг тегишли филиалларида малака оширдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги “Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2042-сон қарори бўйича,
Ўзбекистон Республикаси Илмий-техник ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви томонидан Республика архивларида ҳужжатлари сақланаётган ташкилотларнинг номлари бўйича маълумотлар базаси яратилиб, мазкур архивнинг веб-сайтига (www.ntmd.uz) жойлаштирилди ҳамда мазкур маълумотлар базасидан Агентлик веб-сайти ва тегишли ҳаволалар асосида кенг фойдаланиш имконияти яратилди.
Мазкур архивда архив ҳужжатлари сақланиши ва хавфсизлиги устидан назорат қилиш ҳамда бошқаришнинг интеграциялашган тизими, архив сақловхоналарида микроклиматни бошқариш ва назорат қилишнинг автоматлашган тизими, архив фаолиятини автоматлаштириш учун марказлашган ахборот тизими ҳамда архив ҳужжатларини қидирув тизимлари, Архив-Геокадастр тизими ишлаб чиқилиб, ҳозирда мазкур ахборот тизимлари бошқа давлат архивларида жорий этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
30 декабрдаги “Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 378-сон қарорини бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси бўйича,

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги, хусусан, меҳнат фаолияти ва иш ҳақини тасдиқлаш, ўқув муассасаларида ўқиганликни тасдиқлаш ҳамда мукофотланганлик тўғрисидаги архив маълумотномаларини бериш бўйича ҳисобот даврида 1 700 та сўровлар қабул қилиниб, ижро этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сон қарори бўйича,

қарорда белгиланган топшириқларга асосан “Ўзархив” агентлиги бўйича ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотлар ҳар чоракда ict.nis.uz порталига киритиб борилмоқда. Ўтган 2017 йил якуни бўйича Агентликнинг бу борадаги фаолияти 64,90 балл билан баҳоланди.
“2017 йилда “Ўзархив” агентлиги фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини ҳамда “Электрон ҳукумат” тизими механизмларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича Манзилли дастури”га мувофиқ Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Илмий-техник ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви, Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архиви, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаларининг веб-сайтини белгиланган талабларга мослаштириш бўйича тегишли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Илмий-техник ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви, Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архиви, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаларининг веб-сайти давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблардан келиб чиққан ҳолда модернизация қилиниб, унда форум, интерактив хизматлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, излаш, ишонч телефони, ягона телефон тармоғи ва бошқа тизимлари такомиллаштирилди ва ташқи кўриниши ўзгартирилди. Сайтга архивларида коррупцияга қарши курашга чорловчи махсус видеороликлар жойлаштирилди.
Ҳисобот даврида Бош директор виртуал қабулхонаси орқали 97 та мурожаатлар келиб тушди ва ижроси ўрнатилган тартибда таъминланди.
Ахборот хавфсизлиги йўналиши бўйича “Ўзархив” агентлиги ва марказий давлат архивлари ахборот тизимларида “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази” томонидан экспертиза ўтказилиб, унга асосан ахборотлар ҳимоясини янада кучайтириш бўйича тегишли тавсиялар олинди. Ҳозирда Агентлик, 3 та марказий давлат архивлари ва 14 архив иши ҳудудий бошқармаларининг расмий веб-сайтлари мунтазам ишлаб турибди ва янгиликлар камида 1 ҳафтада бир маротаба киритилиши назорат қилинмоқда.



Download 29,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish