Ўзархив” агентлигининг 2017 йил якунлари бўйича ҳисоботи I. Молиявий иқтисодий кўрсаткичлар



Download 29,59 Kb.
bet9/9
Sana24.02.2022
Hajmi29,59 Kb.
#205838
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ўzarkhiv

606 таси (Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси 283 та, my.gov.uz 123 та, ишонч телефони 61 та, Бош директор виртуал қабулхонаси 66 та,Агентликка ёзма тарзда 73 та) Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ тааллуқлилиги бўйича тегишли жойларга юборилди.
Шу билан бирга, давлат архивларига жами жисмоний ва юридик шахслардан 5 248 та мурожаатлар келиб тушиди, ушбу мурожаатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди.
Жорий йилнинг 9 июнь куни “9 июнь - Халқаро архивлар куни” тадбирлари доирасида ҳамда 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари ва мурожаатларини давлат архивлари томонидан кўриб чиқилиши жараёнини такомиллаштириш, архив маълумотномаларини сифатли тайёрлаш, белгиланган муддатларда бажариш ва тақдим этиш шунингдек, Тошкент шаҳар сегментида фуқаролар учун қулайликлар яратиш, уларни сансалор бўлишини олдини олиш ва уларга барча архивларга мурожаатларини марказлашган тарзда ҳал этиш мақсадида Тошкент шаҳар давлат архиви Учтепа филиалида биносида “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги “Архив хизматларини кўрсатиш маркази” ишга туширилди. Айни вақтда Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган 5 та архив яъни, Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви, Ўзбекистон Республикаси Илмий-техник ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архиви, Тошкент вилоят давлат архиви, Тошкент шаҳар давлат архиви ва Тошкент шаҳар Идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлари марказий архивларига келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари ва мурожаатларини марказлаштирилган ҳолда “Ягона дарча” тамойили асосида бир жойда қабул қилиш, қайта ишлаш, ижрочиларга юбориш, ижросини назорат қилиш, тайёрланган архив маълумотномаларини ўз эгаларига тақдим этиш ишларини мувофиқлаштириб борилиши бир жой - Марказда амалга оширилиб келинмоқда.
Марказда Тошкент шаҳар сегментида архив соҳасига доир очиқ маълумотларнинг электрон базасини шакллантириш ва мунтазам тўлдириб бориш ишларини ҳам олиб боришлари режалаштирилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг архив ҳужжатларини марказлашган ҳолда давлат сақловига қабул қилиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, архив бинолари атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 208-ф-сонли фармойиши ижроси юзасидан Агентлик ва унинг тизимидаги архивларида “2017 йил март-апрель ойлари - ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги” деб эълон қилинди.
Шунингдек, барча архивларида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиб, архив биноларининг ён атрофларида мевали ва манзарали дарахтларни оқлаш ва буташ, кўча ҳамда йўлакларни тартибга келтириш ишлари амалга оширилди. Ҳашар давомида 3 та марказий давлат архивлари ва 14 та ҳудудий архив иши бошқармалари томонидан 230 та мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда 586 та гул кўчатлари экилди.
21 март - Наврўз байрамини муносиб ўтказиш, архив муссасаларида фаолият юритаётган ходимлар орасида спортни кенг оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, ходимлар ўртасида ҳамжиҳатликни янада кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 24 март куни Республика архивлари ўртасида спорт ўйинлари ўтказилди.
Архивларида фаолият юритаётган эркаклар ўртасида куч синашиш (армрестлинг), 400 метрга эстафета шаклида югуриш ва футбол бўйича, хотин-қизлар ўртасида шашка, стол тенниси ва дартс отиш бўйича спорт ўйинлари ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармони ва 2017 йил
18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Ўзархив” агентлиги ва унинг тизимидаги республика архивларидаги ёшлар манфаатларининг ҳақиқий ҳимоячиси бўлишига эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги (24.08.2017й №91) ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг (21.08.2017й №7 ҚҚ) сонли қўшма Қарори имзоланди.
Мазкур қўшма қарор билан белгилаб олинган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида жойлардаги архивлардаЎзбекистон Ёшлар иттифоқи масъул ходимлари хамда архивчи ёшлар иштирокида таъсис йиғилишлари бўлиб ўтмоқда, ушбу йиғилишларда архивларнинг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари сайланмоқда.
2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан Фарғона тумани марказида фуқароларга қулайлик яратиш, уларнинг вақти ва маблағларини тежаш мақсадида туман марказида Марғилон шаҳар давлат архиви ҳужжатхонаси очилди ва у ерда 3 нафар ходим фаолият олиб бормоқда.
Тошкент вилоятида ижтимоий соҳанинг ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича вилоят давлат архивлари ходимларига (Х.Курбаниязов, Х.Буронов, Д.Ирматова ва бошқалар) “Халқ банк”лари бўлимларидан қорамол учун кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилди.
Жорий йилнинг 29 август куни 2017 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26-йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 3095-сонли ПҚга кўра “Ўзбекистон - мустақил ва жаннатмакон юрт” мавзусида давра суҳбати ҳамда фотокўргазма ўтказилди
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан 6 нафар архив ходимлари Э.А.Зияева, У.Б.Абдуллаева, Д.О.Шодмонова, Ш.И.Ғиёсов, З.З.Хасанова ва З.Б. Пўлатовалар фаҳрий ёрлиқ билан тақдирландилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви томонидан 1-синфга чиқувчи фарзадлари бор 8 нафар архив ходимларинимоддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг фарзандларига совғалар берилди.
Тизимдаги архив ходимлари ўртасида 9 май Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб футбол ҳамда 9 июн Халқаро Архивлар кунига бағишлаб вилоят архиви ходимлари ўртасида шахмат-шашка, стол тенниси мусобақалари ўтказилди.
Фарғона вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги архивлар ходимларининг 47 нафарига апрель ойида Самарқанд шаҳрига 4 кунлик жамоавий саёхат уюштирилди.
Бошқарма тизимидаги барча давлат архивлари ходимлари ёз фаслида жамоавий тарзда табиат сўлим масканларига саёхат дам олиш тадбирларини амалга оширилди.
Ижтимоий соҳанинг ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича
2017 йил давомида тизимидаги давлат архивлари ва уларнинг филиалларида бюджетдан ташқари маблағлари хисобидан маош олувчи 40 та янги ишчи ўрни яратиш режалаштирилган бўлиб, яратилган иш ўринлари ҳисобига хисобот даврига 29 фуқаро иш билан таъминланди. Шунингдек, бошқарма томонидан тизимдаги архив муассасаларида меҳнат қилаётган 20 нафар ходим учун жорий йилнинг 13-17 декабр кунлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди.
Марғилон шаҳар давлат архивининг ходимларига йил давомида соғликларини тиклаш учун 2 569 417 сўм моддий ёрдам берилди. Бошқарма, вилоят давлат архиви ва Марғилон шаҳар давлат архивининг 3 нафар ходими Наманган вилояти Чортоқ туманида соғликларини тиклаш учун касаба уюшмаси билан ҳамкорликда “Чортоқ” сиҳатгоҳига ҳамда Марғилон шаҳар давлат архивининг яна бир ходими 2017 йил май ойида Фарғона туманидаги “Чимён” санаториясига юборилди. Вилоят архивида соғломлаштириш спорт зали 3 турдаги янги замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Вилоят давлат архиви ходимлари учун иш вақтида ўрнатилган тартибда ва муддатда енгил спорт машқлари билан шуғулланиш имконияти яратиб берилди.
Марказий давлат архивига ташриф буюрган тадқиқотчилар яъни жисмоний шахслар тадқиқотлари учун архив ҳужжатларини электрон нусхага ўтказиб бериш ишларини амалга оширилди ва шу билан бирга, “2017 йил Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили Давлат дастури” талабларини сифатли ижросини таъминлаш мақсадида шахсий таркиб ҳужжатлари рўйхатлари (опислари) тўлиқ рақамлаштирилди, шунингдек архив рўйхатларини қайта тузиш ва рўйҳатларни такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йил давомида шахсий таркиб ҳужжатлари рўйхатлари асосида 82 850 с.б ҳужжатлар Word шаклида рўйхатлаштирилди. Ушбу маълумотлар базасидан қидирув тизими соддалаштирилган ҳолда ташкил этилди.
2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ Самарқанд вилоят давлат архивида жисмоний ва юридик шахсларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Инфокиоск қурилмаси сотиб олиб ўрнатилди.
Архив хизматларидан фойдаланишда аҳоли вақтининг тежалиши натижасида халқнинг давлат бошқаруви органларига ишончини янада оширишга эришиш мақсадида вилоят давлат архивларида Инфокиоск харид қилиниб, уларда “Archive kiosk” дастурий таъминоти ўрнатилди ва вилоят архивларида сақланаётган шахсий таркиб ҳужжатлари базаси жойлаштирилди.
Жорий йил давомида давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича ўтказилган тадбирлар давомида республика бўйича жами 464,6 млн. сўм миқдорида маблағлар сарфланди. Шундан, 32,4 млн. сўм бюджет маблағлари, 465,8 млн. сўм бюджетдан ташқари маблағлар ва 1,2 млн. сўм ҳомийлар маблағига тўғри келди.
Download 29,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish