Ўзархив” агентлигининг 2017 йил якунлари бўйича ҳисоботи I. Молиявий иқтисодий кўрсаткичлар


III. Агентликка юклатилган асосий вазифаларнинг бажарилиши



Download 29,59 Kb.
bet3/9
Sana24.02.2022
Hajmi29,59 Kb.
#205838
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ўzarkhiv

III. Агентликка юклатилган асосий вазифаларнинг бажарилиши
3.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил
3 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 49-сон қарори юзасидан қуйидаги тадбирлар амалга оширилди
:
Агентликнинг асосий тадбирлар Режасига мувофиқ Ҳайъат йиғилишлари ўтказилиб, уларда архивларида қонун ва қонуности ҳужжатларининг ижроси ҳамда республикада архив ишини ривожлантиришнинг асосий масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, 2017 йил давомида “Ўзархив” агентлигининг ишлаб чиқариш йиғилишларида архив иши худудий бошқармалари бошлиқлари ва Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари директорлари ҳисоботлари тингланди.
Жорий йил давомида жойларда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, қонуности ҳужжатлари ижроси ҳамда архив иши ва иш юритиш ҳолатини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивида, Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архивида, Қарақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари архивларида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Архив иши тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги
482-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2015 йил 9 декабрдаги 99-А-сонли баёни, “Ўзархив” агентлиги бош директори томонидан тасдиқланиб, Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси шунингдек, Қарақалпоғистон Республикасида соҳага оид асосий фаолият комплекс ўрганилиб, атрофлича таҳлил қилинди.
Тошкент шаҳар сегментида жисмоний ва юридик шахслар учун қулайликлар яратиш, уларни сансалор бўлишини олдини олиш ва уларга барча архивларга мурожаатларини марказлашган тарзда ҳал этиш мақсадида “Ўзархив” агентлиги ҳузурида Тошкент шаҳар давлат архиви Учтепа филиали биносида “Архив хизматларини кўрсатиш маркази” ишга туширилди.
Архивларга келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари мониторинги олиб борилмоқда.
Агентлик томонидан давлат архивлари сақловида бўлган шахсий таркибга оид ҳужжатларнинг рўйхатларини рақамлаштириш ва электрон базасини яратиш ишлари олиб борилиб, бугунги кунда жами 1 911 123 с.б. мавжуд 30 483 та рўйхат рақамлаштирилди.
Шунингдек, ҳудудларда фаолият юритаётган нодавлат архивлари билан узвий алоқалар ўрнатилиб, уларнинг фаолиятларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этиш борасида амалий-услубий ёрдам кўрсатилмоқда ҳамда мазкур архивлар сақловида бўлган шахсий таркиб ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларнинг олиниши ва республика базасига киритилиши таъминланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архив ташаббуси билан жорий йилнинг 27 сентябрида “Архивлар ва моддий маданий мерос объектлари: интеграция жараёнлари, муаммолар ва уларнинг ечимлари” мазусида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилиб унда архив соҳасида долзарб муаммолар юзасидан маърузалар тингланди ва келгусидаги ишлар режалаштирилди.
Шунингдек, “Ўзархив” агнетлиги ҳузуридаги архив иши масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг йиғилиши ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сонли Фармони ижроси юзасидан “Ўзархив агентлиги томонидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида, Электрон ҳужжатларни жамлаш, ҳисобини юритиш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг долзарб масалалари тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архивида тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган Давлат архивларининг онлайн мониторинги дастурий таъминоти ва ҳужжатларни рақамлаштириш қурилмаси тўғрисида масалалар кўриб чиқилди.
“Ўзархив” агентлигининг Марказий эксперт-текширув комиссияси йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви Эксперт-текширув ва услубий комиссияси, Самарқанд вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Эксперт текширув комиссиясининг 2016 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи, Фарғона вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Эксперт текширув комиссиясининг 2016 йил ва 2017 йил I-ярим йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи, шунингдек, “Промстройэнергопроект” Маъсулияти чекланган жамияти, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус касб-хунар таълимини ривожлантириш маркази,Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви жамлаш манбаи бўлган Ўзбекистон махсус ва монтаж қурилиш АКнинг Эксперт комиссиялари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий эксперт комиссияси, Республика ихтисослаштирилган “Акушерлик ва геникология” илмий-амалий ва тиббий маркази АЖнинг ЭК ҳисоботи, Ўзбек Миллий академик драма театри ЭК ҳисоботи, “Ранглиметэлектрлойиҳа” МЧЖнинг ЭК ҳисоботи, “Ўзавтосаноат” Акциядорлик компанияси ЭК ҳисоботи, Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги ЭТК нинг 2016 йил ва 2017 йил 1-ярим йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ЭК ҳисоботлари эшитилиб, муҳокама қилинди..
Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси АЖ ва ҳудудий филиаллари фаолиятида шаклланадиган ҳужжатларнинг сақлаш муддатлари кўрсатилган рўйхат, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан тақдим қилинган “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2000 йил 25 сентябрдаги
42-хфу-сон буйруғи билан тасдиқланган рўйхати”даги 80-83-бандларига киритилган ўзгартиришлар, “Ўзархив” агентлигининг Тошкент шаҳрида “Архив хизматларини кўрсатиш маркази”нинг Низоми, Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари фаолиятида тузиладиган бошқарув ҳужжатларининг сақлаш муддатлари ва ахборот ташувчи тури кўрсатилган намунавий рўйхат янги таҳрири лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органларида шаклланадиган ҳужжатларнинг сақланиш муддати кўрсатилган соҳавий Рўйхатига қўшимча ҳамда ўзгартириш киритилди ва маъқулланди.
Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйичаҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги билан Ўмон Султонлиги Ҳужжатлар ва архивлар миллий бошқармаси ўртасида тарихий ҳужжатлар, ёзувлар ва архив бошқаруви соҳасидаги Англашув меморандумини имзолаш юзасидан ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.
Корея Республикаси Миллий архиви ва “Ўзархив” агентлиги ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумга асосан архив ходимларидан бир гуруҳи Корея Республикасига малака ошириш учун юборилди.
Ўзбекистон Республикаси ва Рассия давлатлари ҳамкорликда “Рассия ва Ўзбекистон: 25йиллик стратегик шериклик” кўргазма ташкил этилди.



Download 29,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish