183
замон талаблари даражасига кўтариш бизнинг мамлакатда олиб
борилаётган бу борадаги сиёсатнинг асосий ғоялари хисобланади. Тез
ўзгараётган давр педагогларни ҳам давр билан ҳамнафас қадам
ташлашга, доимо ўз устида ишлашларига, таълим-тарбия бериш
жараёнига янгича ёндашув асосида ҳаракатланишга ундамоқда Бу
албатта ҳар бир ўқитувчидан юқори даражада масъулият ва
жавобгарликни хис этишларини талаб этади.
Шунга мос равишда
ўқувчиларга таълим-тарбия беришда аввало уларда гўзал хулқни ва
юқори интеллектни шакллантириш билан бир қаторда шахс учун
мухим бўлган унинг келажагини таъминловчи сифатлардан бири
бўлган масъулиятни ҳам шакллантиришга алоҳида эътибор
қаратилиши мақсадга мувофиқдир.
Ўқувчиларда масъулият ҳиссини тарбиялашга бошланғич
таълим давриданоқ мухим вазифа сифатида қаратилиши лозим. Зеро,
бу даврда ўқувчида шаклланадиган хулқ-атвори сифатлари секин-
аста кейинга босқичларида мустаҳкамланиб боради.
“Масъулият” тушунчаси араб тилидан таржима қилинганда
“жавобгарлик”, “ҳисоб бермоқлик” маъноларини англатиб, бирор иш,
хатти-ҳаракат оқибати, натижаси учун жавобларликни англатади19 .
«Тарбия» энциклопедиясида «масъулият»га қуйидагича изоҳ
берилган: масъулият — хатти-ҳаракатлар ҳамда уларнинг оқибатлари
натижаси учун бўлган жавобгарлик20 . Дарҳақиқат таъриф юзасидан
қуйидагича муносабат билдирамиз: сабаб ва оқибат, оқибат ва натижа
тушунчалари доимо ёнмаён ҳодисалардир яъни хатти-ҳаракат
билан
боғлиқ жараёнларнинг якуний ҳолатини ифодалайди. Шу сабаби
кўпроқ оқибат учун жавобгарлик дея талқин этилади. Юқоридаги
фикрлардан келиб чиқиб, хатти-ҳаракатлар ва уларнинг оқибатлари
учун жавобгарликни туйиш- бу масъулиятлиликдир. Масъулият
ижтимоий тарбия мезонларидан бири бўлиб, шахснинг ҳар бир
фаолиятини натижаси унинг ўзи ва ўзгалар учун фойдали бўлишини
англай олиш қобилиятидир. Масъулиятнни тарбиялашга бола
ҳаётининг илк йилларидан киришмоқ керак.
19
Узаков, И. А. «Масъулият» тушунчасининг моҳияти ва унинг ижтимоий талқини / И. А. Узаков. — Текст :
непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 10 (300). — С. 251-254.
20
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдли. Иккинчи жилд. Е — М. — Тошкент: “Ўзбекистон миллий
энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006. — 671 б.
184
Масъулиятли ўқувчи ахлоқан тарбияланган,муайян
ижтимоий
меъёрларга амал қилувчи, ўз устида ишлаш кўникмасига эга ва энг
асосийси фаолияти натижаси учун жавобгарликни туя оладиган
бўлиши лозим. Болани имкон қадар мустақил фаол фаолият
юритишга,
ўзи
қарор
қабул
қилишига,
фаолиятини
ўзи
режалаштириш ва назорат қилишга тайёрлаб бориш керак. Болалар
ота-она, устозлари олдида ўз хатти-ҳаракати
натижаси учун
масъулиятли бўлишга интилишлари зарур.Уларни масъулиятли
қилиб
тарбиялашда
ота-оналарнинг
шахсий
намунаси
муҳимхисобланади. Оиладаги ахлоқий муҳит, ота-она ва фарзанд
ўртасида ўзаро муносабатлар, болаларни қуллав-қувватлаш, уларни
мустақил ўз фаолиятини назорат қилишга ўргатиш,
болаларнинг
мактабдаги фаолияти билан қизиқишлари масъулият тарбиясининг
янада такомиллашувигв олиб келади. Бизнинг фикримизча,
масъулият муайян хатти-ҳаракат орқали ижтимоий фаолиятни
бажариш, шунингдек, инсонлар олдида жавобгарликни ҳис этишдир.
Шахс масъулият ҳиссининг мавжудлиги хатти-ҳаракатларини муайян
тартибга солади ва мақсадли фаолият сари ундайди. Масъулият хисси
турли ёшда турлича намоён бўлади. Бошланғич синф ўқувчиларида
эса масъулиятлилик ўзига хос хусусиятларни намоён қилади.
Ўқувчиларнинг ўйин, ўқиш ҳамда меҳнат фаолиятларини амалга
оширишдаги масъулияти масалаларига тўхталиб ўтамиз. Ўйинни
орқали ўқувчиларга турли хил топшириқлар
берилади ва унда
иштирок этиш жараёнида ўқувчилар жамоа бўлиб ҳаракатланиш,
мажбуриятни бажариш, жамоанинг обрўсини сақлаш учун курашиш,
тенгдошларига ёрдам бериш, вазиятга тўғри ёндашиш, ғолиблик сари
интилиш каби сифатларнинг тарбияланишида алоҳида аҳамиятга эга.
Имкон қадар ўйин орқари белгиланган мақсади ва вазифаларининг
тўла бажарилишига эришиш, болаларда муайян сифатларни таркиб
топишида муҳим аҳамият касб этади. Бу орқали уларда якуний
натижаларга эришиш учун курашиш хисси тарбияланади. Ўйин
фаолияти бошланғич синф ўқувчиларининг меҳнат ва ўқиш
фаолиятига масъулиятли ёндошувини қарор топишида муҳим
ахамият касб этади. Шу сабабли ўқитувчиларнинг ўйинни
бошлашдан аввал ўқувчиларга
улар зиммасига юклатилган
185
вазифаларнинг бажарилишига масъулият билан ёндашишлари муҳим
эканлигини таъкидлаб кўрсатилади.
Хулоса қилиб айтганда, бошланғич синф ўқувчиларида
масъулият хиссини шакллантириш учун уларга ёш хусусиятларини
инобатга олган ҳолда топшириқлар бериш, яъни синфда навбатчи
бўлиши, зеро, навбатчилик қилиш ўқувчилар зиммасига маълум
вазифаларни юклаш билан бирга уларни бу жараёнга жиддий қарашга
ўргатади. Юқорида қайд этилган холатлар ўқувчиларда меҳнатга
масъулиятли муносабатни таркиб топишига туртки бўлади. Меҳнатга
масъулиятли муносабатда бўлиш, ўз навбатида ахлоқнинг энг муҳим
таркибий қисми ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: