Замонавий узлуксиз таълимни рақамлаштириш: педагогика соҳасида



Download 5,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/313
Sana11.10.2022
Hajmi5,24 Mb.
#852407
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   313
Bog'liq
нашриётга туплам конференция Mundarijali

Adabiyotlar: 
1.
O’zbekiston Respublikasining 2020 yil 23 sentyabrdagi “Ta’lim 
to’g’risidagi” gi O‘RQ-637-son Qonuni / “Qonun hujjatlari 
ma`lumotlari milliy bazasi”, 24.09.2020 y., 03/20/637/1313-son. 
2.
Abduraxmonov. A. Axloqiy tarbiya va milliy qadriyatlarimiz – Sharq 
yulduzi. 1990. №12-164-173-b.
3.
Inomova M.Oilada bolalarning ma’naviy-axloqiy tarbiyasi.Fan, 1999.
Mahkamov. U. Axloq odob saboqlari. Toshkent: Fan, 1994
 
 
 
ТАЪЛИМДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ 
САМАРАЛИ ҚЎЛЛАШ 
Юнусов Ф.М. – Андижон давлат университети доценти, п.ф.н.; 
Юнусов А.А. - Андижон давлат университети компьютер 
инжиниринги кафедраси ўқитувчиси 
Аннотация. 
Замонавий узлуксиз таълимни рақамлаштиришнинг 
аҳамияти, таълимда рақамли технологияларни ўқитиш сифатини 
самарали қўллаш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилган.
 


77 
Калит сўзлар: 
узлуксиз таълим, рақамлаштириш, ўқитиш 
сифати, Интернет инфратузилмаси, олий таълим муассасалари. 
Аннотация.
В данной статье рассматривается важность 
цифровизации 
современного 
непрерывного 
образования, 
эффективное использование качества преподавания цифровых 
технологий в образовании. 
Ключевые слова
: непрерывное образование, цифровизация, 
качество образования, интернет-инфраструктура, высшие учебные 
заведения

Жаҳондаги 
глобал 
ўзгаришлар, 
фан-техника 
жадал 
ривожланиши ҳамда ахборот технологияларининг ривожига 
асосланган ахборотлашган жамият муҳити таълим тизимига кучли 
таъсир этмоқда. Бугунги мунтазам амалга оширилаётган таълим 
ислоҳотлари, инновацион жараёнларнинг асосий вазифалардан бири 
рақамлаштириш 
жараёни 
хусусиятларига 
тўла 
мослашиш 
ҳисобланади. Ҳалқаро миқёсда ижтимоий институтларнинг таълим 
тизими бошқарувидаги ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш 
долзарблиги тобора аён бўлиб бормоқда. Шунинг учун ҳам олий 
таълим муассасаларида ўқув жараёнларини ахборотлаштиришнинг 
интерфаол технологияларини ишлаб чиқиш, интегратив таълим 
муҳитини 
яратишнинг 
педагогик 
механизмларини 
такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиш долзарб вазифалар 
қаторига киради. 
Дунёнинг ҳозирги ривожланиш босқичи илмий ахборотлар 
ҳажмининг мутассил ўсиб бориши билан тавсифланади.
Ўзбекистон 
Республикасининг 
― 
“Ахборотлаштириш 
тўғрисида”ги Қонуни, 2012 йил 21 мартдаги ―”Замонавий ахборот-
коммуникация 
технологияларини 
янада 
жорий 
этиш 
ва 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2013 йил 27 июндаги 
―”Ўзбекистон 
Республикаси 
Миллий 
ахборот-коммуникация 
тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
Президент қарорлари, Ҳукуматнинг тегишли ҳуқуқий-меъёрий 
ҳужжатлари ижросини таъминлаш, таълим тизимида ахборот-
коммуникация 
технологиялари, 
интернет 
ва 
мультимедиа 
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали 
таълим-тарбия жараёни сифатини ошириш бугунги куннинг долзарб 
вазифасидир.


78 
Қолаверса, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясини 
«Илм, 
маърифат 
ва 
рақамли 
иқтисодиётни 
ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат Дастурининг 
бевосита 165-банди Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш 
масалаларига оид бўлиб, унда таълим жараёнини ахборотлаштиришга 
доир вазифалар ҳамда таълим субъектларида замон талабларига мос 
медиакомпетентликни шакллантириш вазифалари белгиланган. 
Ҳар қандай фаолият соҳасини рақамлаштириш худди рақамли 
иқтисодиётни қуриш каби пойдевор қуйишдан бошланади. 
Бугунги кунда рақамли технологиялар ҳаётнинг барча 
соҳаларида фаол қўлланилмоқда. иқтисодиёт, банк, хизмат сектори 
шунингдек таълим жараёнини ҳам тез суръатларда ривожланишига 
хизмат қилмоқда. Мамлакатда яшаётган барча фуқаролар, жумладан 
ёш болалардан тортиб нафақахўрларнинг ҳам онгида рақамли 
технологиялар орқали жамиятдаги барча муаммоларни ҳал қилиш 
мумкин, деган фикрни шакллантирмоқда. 
Рақамлардан фойдаланишга асосланган ҳамда жорий этилган 
технологияларнинг сўзсиз фойдаси билан ахлоқий, шахсий 
маълумотларни ҳимоя қилиш каби масалалар тобора кўпроқ 
эътиборга олинмоқда. Бироқ, қанчалик қийин бўлмасин, бу ишга 
бугун киришмасак, эртага жуда кеч бўлади”.
Хавф-хатарни олдиндан кўра билиш, унинг натижа ҳамда 
оқибатларини тўғри баҳолай олиш вазиятдан талофатсиз чиқиб 
кетишни таъминлайди.
Таълим тизими бугунги кунда рақамли технологияларга сингиб 
кетаётгани шунчаки ҳайратланарли эмас, чунки, бугунги кунда 
ахборот маконида таклиф этилаётган кўплаб нарсаларни жиддий 
таҳлил қилиш ва педагогик асослаш учун асос бўлиб хизмат қилади. 
Таълимда рақамли технологияларни ўқитиш сифатини сақлаб 
қолган ҳолда самарали қўллаш учун нималар қилиш керак?
Биринчидан, 
албатта 
мамлакатимизда 
Интернет 
инфратузилмасини яхшилашимиз, мобиль операторлар томонидан 
кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишимиз ва энг муҳики 
аҳолининг, 
айниқса 
талаба-ёшларни 
замонавий 
ахборот-
коммуникация технологияларининг сўнг ютуқларини ўзлаштиришга 
шарт-шароитлар ҳамда имтиёзлар яратиб беришимиз лозим. 
Иккинчидан, ўқув жараёнини ташкил этишда рақамли 
технологиялардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш ва ахборот 


79 
ресурслари, 
ўқитиш 
воситалари 
ва 
масофавий 
ўқитиш 
технологияларини 
ривожлантириш, 
ижодкор 
талабаларни 
университетни рақамлаштириш лойиҳаларига жалб қилиш билан 
олий таълим муассасалари фаолиятини тартибга солувчи норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш бўйича ваколатли 
органларга таклифлар бериш, юқори самарадорликка эга рақамли 
қурилмалар билан жиҳозланган тузилмалар, ўқув хоналари, 
лабораториялар, медиастудиялар ва бошқаларни ўз ичига олган 
марказларни ташкил этиш ҳамда унда орттирилган тажрибани 
Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларида қўллаш.
Учинчидан, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари 
ва 
таълим 
технологияларининг 
мустаҳкам 
интеграциясини 
таъминлаш, бу борада педагог кадрларнинг касбий маҳоратини 
узлуксиз ривожлантириб бориш учун қўшимча шароитлар яратиш.
Тўртинчидан, интерфаол тақдимот тизимларидан фойдаланиш, 
маъруза ва семинар дарслари учун интернет билан боғлиқ ҳолда 
интерфаол ва мультимедиали тақдимотларни ишлаб чиқиш каби 
мавзулар бўйича ўқитувчиларнинг малакасини ошириш учун 
курсларни ташкил қилиш ва ўтказиш.
Бешинчидан, реал вақт режимида интерфаол тақдимот 
тизимлари, видеоконференцалоқа тизимлари, виртуал заллар, 
электрон ресурслардан фойдаланиб исталган вақтда масофавий 
ўқитиш жараёнини амалга ошириш. 
Олтинчидан, булутли технологиялар, виртуал воқелик, 
кенгайтирилган 
воқеликдан 
фойдаланиш 
ҳамда 
дидактик 
материаллар ва тажриба дизайнларини ишлаб чиқишда 3D 
принтерини қўллаш, рақамли дидактика ва рақамли таълим 
моделларини қўллаш, ўқитувчилар ва талабалар учун лойиҳалар, 
диплом ишлари, илмий изланишлар ва бошқаларини муҳокама қилиш 
учун илмий веб-сайтлар ишлаб чиқиш лозим. Шундагина, биз 
рақамли технологиялардан фойдаланиб таълим сифатини туширмаган 
ҳолда талаба-ёшларга бугунги кун талаби даражасида билим 
олишларига эришамиз. 
Алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунда ҳаётимиз ҳар 
жиҳатдан техника ва технологиялар билан боғлиқ, яъни эрталаб соат 
бонгидан бошлаб то кун режасини тузиш ва ўқиш билан 
якунлашгача. Биз таълим сифатини ошириш ва ривожлантириш учун 
технологиялардан манфаатли фойдаланиш имкониятини яратишни 
истадик. Қачонки, планшет таълим олишнинг бир элементига 


80 
айланса, болалар ўқиш жараёнига катта қизиқиш билан киришади. Бу 
ўйин билан классик таълимни бирлаштиришга тенгдир. Натижада 
ўқиш жараёни яхшиланади, ўзлаштириш, таълим даражаси ва 
кадрларни тайёрлаш самарадорлиги ошади. Билимли авлод, 
профессионал кадрлар 
— бу жамиятнинг кенг миқёсда 
ривожланишининг гаровидир. 
Ўқитувчининг обрўси ва унинг фаолиятининг самарадорлиги 
фақатгина курс мазмунидаги билимлар даражаси ва унинг педагогик 
қобилиятига эмас, балки муайян ўқув материалини тўплаш, қайта 
ишлаш ва ўқитишда ўқитувчининг қанчалик замонавий ахборот-
коммуникация технологияларини қўллаш даражасига боғлиқ бўлади. 
Бошқача қилиб айтганда, рақамли асрда таълим қайта кўриб 
чиқилиши ва таълим парадигмаси ўзгартирилиши шарт, чунки 
талабалар ортиқ анъанавий услубда ўқишни хоҳламайдилар ва 
ўқитувчилар ҳам бу каби одатий усулда ўқитишни давом 
эттиришлари керак эмас. 

Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   313




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish