Замонавий узлуксиз таълимни рақамлаштириш: педагогика соҳасида


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 5,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet278/313
Sana11.10.2022
Hajmi5,24 Mb.
#852407
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   313
Bog'liq
нашриётга туплам конференция Mundarijali

 
Foydalanilgan adabiyotlar 
1. Gude, O. (2007). Principles of Possibility: Considerations for a 
21st Century Art and Culture Curriculum. 
Art Education
, 6-13. 


631 
2. Bain, C., Newton, C., Kuster, D., & Milbrandt, M. (2010). How 
Do Novice Art Teachers Define and Implement Meaningful Curriculum? 
Studies in Art Education
, 233-247. 
3. Wolffenbüttel, C. R., & Brum, L. P. (2020). Art Curriculum: 
Reflections, Discussions, and Concerns. 
International Journal of Social 
Science Studies
, 55-62. 
4. Pennisi, A. C. (2013). Negotiating to Engagement: Creating an Art 
Curriculum with Eighth-Graders. 
Studies in Art Education
, 127-140. 
5. Guillard-Patton, R. (2012). Art Games: Creating Video Games 
Within an Art Curriculum. 
6. Long, S. (2001). Multimedia in the Art Curriculum: Crossing 
Boundaries. 
Journal of Art and Design Education

7. Kraehea, A. M. (2020). The Future of Art Curriculum: Imagining 
and Longing Beyond “the Now”. 
Art Education
, 4.
УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА 
АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ 
ЖОРИЙ ЭТИШ ВА РАҚАМЛАШТИРИШ
Асқарова З. Б.- Андижон вилояти Олтинкўл туман 1- умимий таълим 
мактаби ўқитувчиси
 
 
Аннатация:
ушбу мақолада муаллиф томонидан бугунги кунда
Узлуксиз 
таълим 
тизимини 
ривожлантиришда 
ахборот-
коммуникацион технологияларни жорий этиш ва рақамлаштириш , 
ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, ушбу 
жараёнда учраётган муаммолар борасида фикр юритилган. 
Калит сўз:
 
технология, хизмат сектори, стратегия, 
объективлик, ишончлилик, аниқлик, деформацияси, мотивация. 
Бугунги кунда рақамли технологиялар ҳаётнинг барча 
соҳаларида фаол қўлланилмоқда. иқтисодиёт, банк, хизмат сектори 
шунингдек таълим жараёнини ҳам тез суръатларда ривожланишига 
хизмат қилмоқда. Мамлакатда яшаётган барча фуқаролар, жумладан 
ёш болалардан тортиб нафақахўрларнинг ҳам онгида рақамли 
технологиялар орқали жамиятдаги барча муаммоларни ҳал қилиш 
мумкин деган фикрни шакллантирмоқда. Бундан ташқари, ишлаб 
чиқариш ва бошқарув жараёнларининг роботлаштирилиши, масалан 
банк секторида, роботлар ва ишчилар ўртасидаги рақобат масаласи 


632 
ҳам кўтарилмоқда. Рақамлардан фойдаланишга асосланган ҳамда 
жорий этилган технологияларнинг сўзсиз фойдаси билан ахлоқий, 
шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, роботлар ва ташкилотлар 
ходимлари ўртасидаги рақобатнинг ҳуқуқий жиҳатлари билан боғлиқ 
масалалар тобора кўпроқ эътиборга олинмоқда. Шу жиҳатдан, 
мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек 
“Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот 
технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга 
юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, 
бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб 
бормоқда.
Мустақиллик 
йилларида 
мамлакатимизда 
ёшларни 
ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида 
тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни 
вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш 
борасида муайян ишлар амалга оширилди. Шу билан бирга, соҳадаги 
вазият ва амалга оширилган тадбирлар таҳлили ёшларнинг кенг 
қатламларига дахлдор бўлган долзарб масалалар, айниқса, уюшмаган 
ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, 
уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва 
бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш борасидаги 
ишлар талаб даражасида ташкил этилмаганидан далолат бермоқда.
Замонавий таълим тизими бўлажак мутахассисларни креатив 
ёндашувлар асосида ижодий, касбий лаёқатини тарбиялаш 
механизмларини ва уларни амалиётга жорий этишнинг инновацион 
тизимини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Шу жиҳатдан 
таълим соҳасида мутахассисларнинг тарбиялаш инновацияларини 
яратиш, янги билимларни яратувчи замонавий педагогик жараёнлар 
асосида когнитив фикрлаш қобилиятини тарбиялаш орқали 
ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг интеллектуал ресурсларини 
яратиш ҳамда рақобатбардош кадрлар тайёрлаш имкониятларини 
кенгайтиришда алоҳида аҳамият касб этади.
Бугунги кунда ҳар бир шахс дунёни англаши, ҳаёт ва жамият 
қонуниятларини ҳар томонлама идрок этиши, ер юзасидаги турли 
халқлар ва миллатлар дунёқараши, ғояси, маслак-муддаоларини 
билиш учун ҳам танқидий фикр юрита олиши давр талаби бўлмоқда. 
Нега деганда, бугунги замонда ҳар қандай рақиб ва мухолиф билан 
баҳсга киришиши учун ҳар бир инсон танқидий фикрлай олиши 
зарур. Тадқиқотчилик асосида фаолият олиб боришнинг аҳамияти 


633 
жамоа асосида, ахборотларни қабул қилиш, уларга ўз муносабатини 
билдириш, хатолик ва номувофиқларини излаш, ўз мулоҳазаларида 
хатоликка йўл қўймасликка интилиш, тушунмовчиликларини англаш, 
фикрлаш, аниқ ҳулосалар чиқаришга йўллашдан иборат.
Таълимнинг бугунги вазифаси эса талабаларни кун сайин ошиб 
бораётган ахборот-таълим муҳити шароитида мустақил фаолият 
кўрсата олишга, ахборот оқимидан онгли тафаккур орқали оқилона 
фойдаланишга ўргатишдан иборат. Талабаларнинг ижодий фаолияти 
бу янги билимларни ишлаб чиқиш жараёни, билиш фаолияти туридан 
биридир. Унга объективлик, ишончлилик, аниқлик хос. Мавзуни 
белгилаш, мавжуд ахборотни, тадқиқот соҳасидаги шартшароит ва 
методларни, илмий фаразларни олдиндан таҳлил этиш, тажриба 
ўтказиш, олинган натижаларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш, 
келиб чиққан фаразларни олинган далиллар асосида текшириш, янги 
факт ва қонунларни ифодалаб бериш, илмий башорат юритиш 
тушунилади.
Ижодий фаолият ғоя ва имкониятларни, янги билимларни ишлаб 
чиқиш билан уйғунлашуви, концепция ва ахборотларни қайта 
фикрлаш ва қайта қуришдек мураккаб жараёндир. Бу фаол ва 
интерактив билишнинг бир неча даражаларида бир вақтда рўй 
берадиган жараён ҳам ҳисобланади. Ҳар бир таълимот ўзининг 
назарий ҳамда амалий асосларига эга бўлади. Ижодий фаоллигини 
ривожлантирувчи стратегиялар борасидаги илк ғоялар илгари 
сурилган даврлардаёқ унинг назарий асослари билан бирга уни 
амалиётга татбиқ қилишнинг умумий асослари ҳам яратила 
бошланган. Ижодий фаоллигини ривожлантирувчи стратегиялар 
назарий ва амалий асосларини унинг мақсади, объекти, асосий 
тушунчалари, мезонлари ва шу кабилар ташкил этади.
Талабаларнинг 
ижодий 
фаоллигини 
ривожлантирувчи 
стратегиялар умумий моҳияти хусусида сўз юритиш учун, аввало, 
ушбу тушунчанинг туб маъносини англаш талаб этилади. Бугунги 
кунда танқидий ривожлантирувчи стратегиялар тушунчасининг 
кўплаб таърифлари мавжуд бўлиб, шу сабабли ҳар бир ўқитувчи 
ўрганган адабиётлар ва амалий тажрибаси асосида ўзи учун энг 
мақбул деб ҳисобланган таърифни қабул қилиши ёки улардан келиб 
чиққан ҳолда ўз таърифини шакллантириши мумкин. Ўқитиш 
жараёнида ижодий фаоллигини ривожлантирувчи стратегиялардан 
фойдаланишда талабалар танқидий фикрлашини ўрганишда 


634 
замонавий дидактика ўқиш жараёнида улар изланувчилик билан 
шуғулланувчи таълим психологияси ютуқларидан кенг фойдаланади.
Ўқув материали ёш ва мазмунга боғлиқ ҳолда бу фаолиятнинг 
ўзига хослиги таълим жараёнида психологик қонуниятларни 
ўрнатади, ижодий фаоллик жараёнида талабаларнинг индивидуал ва 
типик хусусиятларини кўриб чиқади. Ўзлаштириш жараёнида 
таҳлилий-синтетик фаолият, шунингдек, қиёслаш, мавҳумлаштириш, 
умумлаштириш ва аниқлаштириш каби фикрий операциялар муҳим 
роль ўйнайди. Бўлажак касб эгасининг биргаликдаги (гуруҳий) 
фаолияти, ҳамкорлиги, шунингдек, профессонал мулоқотнинг шу 
касбга доир қабул қилинган усуллари ҳамда ўз меҳнати натижалари 
учун ижтимоий жавобгарлиги ижтимоий билимдонлик саналиб, 
иқтисодий таълим жараёнида унинг шакллантирилишида кейс 
усулининг роли ўзгача. Бу усул бўлажак касб эгасига вазият, асосий 
муаммолар ва уни ечиш йўллари ҳақида гуруҳий қарашларни 
ўзлаштиришга, қабул қилаётган энг мақбул қарорлари юзасидан 
жавобгарликни ҳис этишга ҳамда ўз ақлий соҳасини фаоллаштиришга 
ёрдам беради. Шунингдек, фанда шахсий ўзлигини ифодалаш ва 
ўзини-ўзи ривожлантириш усуллари ҳамда унинг касбий «бузилиши 
(деформацияси)»га қарши тура олиш воситаларини эгаллаши шахсий 
билимдонлик, деб эътироф этилиб, унинг шаклланишида ўқув 
фильмларининг аҳамияти беқиёс. Бу усул ёрдамида бўлажак касб 
эгасининг ўзини-ўзи идрок қилиш, ўзининг яхши ва ёмон 
сифатларини тўғри баҳолаш, ўзининг тўғри ёки нотўғри амалларини 
ички назорат қила олиш хусусиятлари шакллантирилади. Бундай 
билимдонликка эгалик иқтисодчи-педагогда «касбий ўзини-ўзи 
англаш» жараёнини тезлаштириб, «профессионал менталитет» 
моҳиятини очиб беради.
Касбий таълим ва профессионал билимдонлик контекстида шахс 
масаласи тадқиқ этилар экан, ўзгаришлар шароитида ўзи ҳақида аниқ 
тасаввури шаклланмаган, ўз имкониятлари ва қобилиятларини аниқ 
била олмаган инсон нафақат ҳаётда, балки у ёки бу нарсага эътиқодда 
ҳам бироз оқсаши мумкинлигини алоҳида эътироф этиш мумкин. 
Олий таълимнинг касбий таълим (ижтимоий-иқтисодий соҳа) 
йўналиши бўйича таҳсил олаётган ёшларнинг кўпчилигида ўз 
иқтидорига нисбатан ва қобилият, имкониятларига нисбатан нотўғри 
тасаввурлар бор. Бундай тасаввурларни бартараф этишга хизмат 
қиладиган профессионал билимдонликни ошириш, охир-оқибат, 
талабаёшлар орасида ўз касбига содиқлик ва маҳоратга эришиш 


635 
мотивациясини шакллантириш амалиётда учраб турган баъзи бир 
нохушликларнинг олдини олишга ҳам асос бўлади. 

Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   313




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish