Замонавий узлуксиз таълимни рақамлаштириш: педагогика соҳасида



Download 5,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/313
Sana11.10.2022
Hajmi5,24 Mb.
#852407
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   313
Bog'liq
нашриётга туплам конференция Mundarijali

Фойдаланилган адабиётлар

1.
Yusupova P. Maktabgacha tarbiya pedagogikasi. T.: O’qituvchi. 
1993. 
2.
М.Нурматова, Ш.Хасанова. Д.Азимова. Устахонада амалий 
машғулот. «Чўлпон». Т.., 2010 й. 
 
 
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА САМАРАДОРЛИККА ЭРИШИШДА 
ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ МАСАЛАЛАРИ 
Юлдашева М. Ю. - Асака педагогика коллежи ўқитувчиси 
 
Аннотация:
мақолада илм-фан ютуқлари, таълим жараёнининг 
инновацион муҳити, ўқув жараёни самарадорлиги ва ўқувчи 
фаолиятида интерфаол методларнинг аҳамияти ҳақидаги фикрлар 
берилган. 
Калит сўзлар
: инновацион ёндашув, инновацион муҳит, ижодий 
фикрлаш, интерфаол метод, муаммоли вазият 
Аннотация:
в статье рассматриваются достижения науки, 
инновационная среда образовательного процесса, эффективность 
учебного процесса и значение интерактивных методов в 
студенческой деятельности. 

Ключевые слова
: инновационный подход, инновационная среда, 
креативное 
мышление, 
интерактивный 
метод, 
проблемная 
ситуация. 
Дунё миқёсида рақобат кескинлашиб бораётган ҳозирги 
мураккаб даврда мамлакатимизни илм-фан ютуқлари, юқори 
технологиялар асосида модернизация қилиш ва янгилаш энг муҳим 
вазифаларга айланмоқда. Ҳозирда барча соҳалар қатори илм-фанда 
ҳам янгича, ижодий ёндашувлар жорий этилмоқда. Бугунги кунда 
мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз 


394 
таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, янги сифат 
босқичига 
кўтариш, 
унга 
илғор 
педагогик 
ва 
ахборот 
технологияларини жорий қилиш ҳамда таълим самарадорлигини 
ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Инновацион муҳитни 
яратиш энг муҳим вазифалардан биридир. Инновацион муҳит 
ўқувчининг ўрнини ўзгартиради. У таълим жараёнининг фаол 
қатнашчисига, ўқитувчининг яқин ҳамкорига айланади.
Илм-фан, ишлаб чиқариш ва технология соҳаларининг мавжуд 
тараққиёти замонавий жамият аъзоси қиёфасини белгилаб берди. 
Инновацион 
технологияларда 
ўқувчи 
ўз 
қобилиятини 
ва 
имкониятини намойиш эта олади, жамоа билан ишлаш малакасига 
эга бўлади, ўзгалар фикрини ҳурмат қилишни ўрганади.
Инновацион таълимнинг асосий мақсади таълим олувчиларда 
келажакка 
масъулият 
ҳиссини 
ва 
ўз-ўзига 
ишончни 
шакллантиришдир. Луғавий жиҳатдан “инновация” тушунчаси 
таржима қилинганда “янгилик киритиш” деган маънони англатади. 
Ўқитувчининг 
ўқув 
фаолиятини 
фаоллаштириши 
ва 
ўқувчиларда 
мустақил, 
ижодий 
фикрлаш 
қобилиятини 
ривожлантиришнинг қуйидаги инновацион кўринишлари мавжуд: 
-янги ғоялар; 
-фаолият йўналишини ўзгартиришга қаратилган мақсадлар; 
-ноанъанавий ёндашув; 
-одатий бўлмаган ташаббуслар, 
-илғор иш услублари; 
Таълим инновациялари ўқув жараёнида мавжуд муаммони 
янгича ёндашув асосида ечиш мақсадида қўлланилиб, самарали 
натижани кафолатлай олади. Инновацион фаолият янги ғоялар 
яратиш ва изланувчанликни амалга оширишни кўзда тутади. 
Инновацион жараён фаолиятга янгиликлар киритади, шахсга 
йўналтирилган таълимни шакллантиради. Ўқувчилар ўзига бўлган 
ишончни кашф қилишга ўрганади. Ижодий педагогик фаолият 
мазмуни орқали қадриятлар шаклланади.
Таълим жараёнининг инновацион муҳити таълим методлари, 
шакл ва воситаларини такомиллаштиради. Инновацион фаолият 
касбий маҳоратни ва касбий компетенцияни шакллантиради.
Ўқувчида фаоллик ва уни намойиш қилиш имкониятлари кенгаяди.
Инновацион технологиялар асосидаги дарслар орқали ўқувчининг 
фикрлаш доираси, дунёқараши ўзгаради. Эркин тингловчидан эркин 
иштирокчига айланади. Инновацион технологиялар асосида ташкил 


395 
қилинган дарсларнинг энг мақбул йўли бу машғулотларда 
интерфаол методлардан фойдаланишдир. Интерфаол метод инглизча 
сўздан олинган бўлиб, “ўзаро ҳаракат қилмоқ” деган маънони 
англатади. Яъни, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малака ҳамда 
ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлидаги ўзаро ҳаракати. 
Интерфаол методларнинг барчаси ўқувчини фаолликка, эркин фикр 
юритишга, мустақил ишлашга ундайди. Бу эса уларнинг 
инноваторлик хусусиятларини белгилайди. Ўқитувчи бу борада 
дарснинг харитасини тайёрлаши, яъни ўқитиш жараёнини олдиндан 
лойиҳалаши керак.
Интерфаол методларнинг турлари шунчаки кўпки, улардан
моҳирона фойдаланиш дарс самарадорлигини оширади. Интерфаол 
методлар ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарфламай, қисқа вақт 
ичида юксак натижаларга эришишни кўзда тутади. Демак, ўқитувчи 
ва 
ўқувчининг 
мақсадли 
ҳаракати 
инновацион 
жараённи 
жадаллаштиришга туртки бўлади. Ўқувчи билимни ўзи қидириб 
топишга, мустақил таҳлил қилишга, хулоса чиқаришга ўрганади. 
Таълим жараёнини қизиқарли ўтиш ўқитувчидан тинимсиз 
изланишни талаб этади. Шундай қилиш керакки, ўқувчи педагогик 
жараённи фаол субъектига айлансин. “Ақл чарҳи” усулида 
ўқувчининг мантиқий фикрлаш қобилияти ривожланиб, нутқ 
равонлашиб, тез ва тўғри жавоб бериш малакаси шаклланса, “Бахтли 
тасодиф” усули орқали мавзу юзасидан уйга берилган топшириқ 
нечоғли ўрганилганлиги аниқланади. “Муаммоли вазият” методи 
орқали муаммонинг келиб чиқиши, сабаб ва оқибатлар таҳлили, 
ечимни топиш бўйича кўникмалар шакиллантирилади. Интерфаол 
методлар ўқувчилар ўртасида дўстона муҳит, ўзаро ёрдам, 
ҳамкорликни юзага келтиради, улардан ўз кучи ва қобилиятига 
бўлган ишончни мустаҳкамлайди. Интерфаол методлар ёрдамида 
ташкил қилинган дарслар самарадорликни оширади, таълим 
сифатини кафолатлашга хизмат қилади.
Инновацион фаолиятни тўғри ташкил этиш таълим жараёнида 
юзага келган муаммоларни аниқлашга, уни ҳал этишга, қарор қабул 
қилишга имконият яратади.

Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   313




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish