Замонавий узлуксиз таълимни рақамлаштириш: педагогика соҳасида


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ



Download 5,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/313
Sana11.10.2022
Hajmi5,24 Mb.
#852407
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   313
Bog'liq
нашриётга туплам конференция Mundarijali

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ 
ЎҚУВ-БИЛИШ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ PIRLS БАҲОЛАШ 
ДАСТУРИ ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА ШАКЛЛАНТИРИШ 
Абдуллаева Н.А.- Андижон давлат университети Умумий педагогика 
кафедраси доценти, п.ф.н.;
Мадумарова Г.Қ. - Андижон давлат университетининг
Педагогика институти магистранти
 
Жаҳонда таълим муассасалари ва илмий марказларида амалга 
оширилаётган 
тадқиқотларда 
инновацион 
таълим 
муҳитини 
яратишга, шунингдек, PIRLS, PISA, TALIS (Teaching and Learning 
International Survey), TIMSS (Trends in Mathematics and Science Study), 
EGMA (Early Grade Math Assessment), EGRA (Early Grade Reading 
Assessment) каби халқаро таълим стандарти талабларининг жорий 
қилинишига алоҳида эътиборберилмоқда. Бугунги кунда замонавий 
ахборот ва педагогик технологияларни таълим жараёнига самарали 
қўллаш, мотивацион, когнитив, операцион, рефлексив ва ўз-ўзини 
баҳолаш каби индикаторларни тизимга муваффаққиятли татбиқ 
этишнинг назарий асослари ва амалга ошириш механизмларини 
ишлаб чиқиш билан боғлиқ изланишларга талаб ортиб бормоқда.
Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш ва тушуниш даражасини 
ошириш, ностандарт вазиятларда ўз билимини эркин, амалда қўллай 
олиши, ўз фикрини мустақил баён қила олиши миллий таълим 
тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни ҳамда таълим 
сифатини баҳоловчи халқаро дастурлар мезони ҳисобланади .
Креатив, эркин фикрловчи шахсни тарбиялашмуаммолари, 
аввало, бошланғич таълим тизимидан бошланади. Бу таълим 
тизимини тубдан ислоҳ қилишни тақозо этади. Мукаммал ва халқаро 
стандартларга мос таълим тизими давлатимизнинг келажакги ва ёш 
авлодни интеллектуал имкониятлари ва ривожланишини белгилаб 
беради.
Таълим соҳасидаги сифат, юқори самарадорлик уларнинг жаҳон 
таълим талаблари билан мослиги, мамлакатимиз бошланғич синф 


522 
ўқувчиларининг PIRLS халқаро баҳолаш дастурларида иштирок этиб, 
юқори 
натижага 
эришиши, 
аввало, 
уларнинг 
эгаллаган 
компетенцияларини қай даражада фаолиятига татбиқ қилаётганлигига 
боғлиқ. Таълим сифатини баҳоловчи PISA, PIRLS, EGMA, EGRA, 
TALIS, TIMSS дастурлари ўқувчиларнинг умумтаълим фанларидан 
билиш даражасини баҳолашга хизмат қилувчи лойиҳадир.
PIRLS халқаро баҳолаш дастурлари бизнинг шароитга нисбатан 
янги лойиҳа бўлганлиги учун, муҳим маълумотларни таъкидлашни 
жоиз деб билдик.
PIRLS 
(Progressin 
International 
Reading 
Literacy 
Study) 
бошланғич синф ўқувчиларнинг берилган янги матнни ўқиш ва 
тушуниш даражасини, билим сифатини таҳлил қилувчи халқаро 
баҳолаш дастуридир.
PIRLS баҳолаш дастури қуйидаги муаммоларни ҳал қилишга 
қаратилган: таълим соҳасидаги дунё миқёсида устуворликка эга 
бўлган объектив ўлчовлар ва воситаларни ишлаб чиқиш; мамлакат 
ўқув жараёнини ташкил этиш самарадорлигини қиёсий баҳолаш; 
тадқиқот натижаларига таъсир кўрсатган контекстуал омилларни 
аниқлаш; халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган далилларга 
асосланган маълумотларга эга бўлиш. 
PIRLS баҳолаш дастурида ўқувчиларнинг ўқув-билиш, тушуниш 
компетенцияларини шакллантириш жараёнларини такомиллаштириш 
стратегияларини ислоҳ қилиш ҳамда уни амалга ошириш механизм ва 
босқичларини лойиҳалаштиришни назарий-илмий-амалий жиҳатдан 
асослаш муҳим ҳисобланади. Бу давлат, жамият ва шахс 
эҳтиёжларининг ривожланиш даражаси билан ўқувчиларда ўқув-
билиш жараёни компетенцияларини шакллантириш жараёнлари 
субъектларининг касбий қобилиятларини ривожлантириш даражаси 
ва илмий, услубий таъминот ўртасидаги номувофиқликни бартараф 
этиш билан боғлиқ.
Турли компетенцияларни таҳлил қилиш натижасида уларда 
креативлик, ижодий йўналганлик тамойилларининг устунлик 
қилишини 
кўришимиз 
мумкин. 
Креатив 
компетенцияларга 
қуйидагиларни келтириш мумкин: ―тажрибадан фойдани келтириб 
чиқа олиш, муаммоларни еча олиш, ўтмиш ва ҳозирги ҳодисаларнинг 
ўзаро боғлиқлигини очиб бериш, янги ечимларни топа олиш.
Замонавий таълим тизимида PIRLS баҳолаш дастури 
таълимнинг сифатини таъминлайди. Аслида, таълим сифатини 
бошқариш ўқув жараѐнида таълим олиш натижалари сифатида 


523 
ўзлаштирилиши зарур компетенцияларни аниқлаш билан бошланади. 
PIRLS баҳолаш дастури ўқувчиларнинг фаоллигини оширади. Бу 
жараѐнда ўқитувчи фаолияти ҳам ҳал қилувчи муҳим аҳамиятга эга.
Бошланғич таълим самарадорлиги ва сифатини ошириш ҳамда 
PIRLS баҳолаш дастурида ижобий натижага эришиш учун халқаро 
баҳоловчи дастурларнинг мақсади, вазифалари ва талабларига мос 
ўқув ва дидактик материаллари, таълим технологияларини 
ўқувчиларнинг 
умумий 
билим 
савияси, 
ўзлаштириши 
ва 
қизиқишларини инобатга олиб танлаш лозим. Танланган методни 
амалга оширишда босқичма-босқич тарзда, ўқувчини фаол 
ҳамкорликка ундовчи, гуруҳлар ва якка тартибда ишлай олиш 
имкониятини ошириш учун ўқитувчидан катта маҳорат ва замонавий 
педагогик билимларга эга бўлиш талаб этилади. Шундагина 
ўқувчиларда таянч ҳамда фанга оид компетенциялар самарали 
шаклланади. 

Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   313




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish