503
Зеро, Низомий Ганжавий хазратлари таъкидлаганларидек:
“кимки ўрганишни уят, ор демас. Сувдан дур топади,
тошдан лаъл,
олмос.
1-3
синфларда мустақил китобхонликни шакллантириш
дастурини қуришга имкон берувчи хулосаларга келиш имконини
беради.
Ҳар бир тарихий даврда, биринчидан, ўқувчиларнинг
китобларни мустақил ўқишга тайёргарликларининг
объектив
ижтимоий аҳамияти, иккинчидан, ундан келиб чиқадиган ва кичик
мактаб ёшидаги ўқувчига ҳамда бошланғич синф ўқитувчисига
қўйиладиган талаблар ва учинчидан, ўқувчиларнинг китобхонлик
фаолиятларидаги мустақиллик даражасини аниқлайдиган ўқув-тарбия
жараёнининг мазмунли ва ташкилий-методик томони бизни алоҳида
қизиқтиради.
Болаларнинг
тўгаракларда,
болалар
клубларида,
уйда
китобларни синфдан ташқари мустақил ўқишлари ўқишнинг 2-
йилидан қўллаб-қувватланади. Бунда
дастурда таъкидланганидек,
ўқувчиларни керакли китобни каталогдан мустақил танлан ва унда
зарур материални топишга; китобнинг номи ва муаллифнинг исмини
дарҳол эслаб қолиш; уларни тўғри – аввал доскадан ўқитувчи
ортидан кўчириш, 4-синфдан бошлаб мустақил ёзиб олишга ўргатиш
муҳим. Болалар ўқиган китобларига қисқача шарҳ беришга
ўрганишлари мақсадга мувофиқ. 1-синфдан болалар луғат
билан
ишлашга ўргатиш тавсия этилади (содда малака – саҳифалар
рақамидан ва сарлавҳадан фойдаланиш назарда тутилмоқда – болалар
1-синфда ўзлаштирадилар).
2-синфда барча болалар сарлавҳадан фойдаланишлари, “мавзу
бўйича нима ҳақида сўз юритилишини”
билишлари, китоб бўйича
содда характердаги тавсифни келтиришлари керак.
3-синфда ўқувчиларни китобнинг тузилиши билан таништириш
кўзда тутилади, ўқилган китобдан иш учун зарур қайдларни амалга
ошириш кўникмаси шакллантирилади. 4-синфда – болани
қизиқтирган саволларга
жавоб топиш учун китоб, справочник,
газетадан фойдаланиш, ўз сўровлари ва танлови бўйича бадиий ва
ишбилармонлик адабиётларини ўқиш, алоҳида масалалар бўйича
китобларнинг кичик рўйхатини тузиш, китоблар учну кутубхонага
мурожаат этишни билишлари керак. Яъни, 1-4 синфларда мустақил
синфдан ташқари ўқишни жиддий ташкил этишсиз ўқиш малакасини
яхши ишлаб чиқиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги фикр
504
тасдиқланади. Мазкур фикр, маълумки янги эмас [5], аммо шунчалик
муҳимки, бизнинг чуқур ишончимизга кўра, у барча ва ҳар ким учун
алифбо ҳақиқатига айланмагунига қадар уни имкон қадар кўпроқ
такрорлаш керак.
Мазкур давр дастурларида сингган бошқа шубҳасиз фикр,
китобларни ўқишнинг аҳамиятини
шунчаки таъкидлаш етарли
эмаслигидан иборатдир. Шунинг учун болаларга ўқиш техникасини
эгаллаганларидан бошлаб кутубхонадаги тартиб тўғрисидаги
ғамхўрлик юкланади. Булар карточкалар тузиш, китобларни
таъмирлаш ва ўқитувчига аҳоли ўртасида маданий-маърифий
ишларда ёрдам кўрсатиш:
кутубхона карточкаларини, китобларни
жойлаштиришни ташкил этиш, гўдаклар ва ота-оналар учун
китобларни баланд овозли ўқиш, китоб бурчагида тенгдошлари
орасида нутқ сўзлаш ва ҳ.к. Ўқитувчига китобларни ўқиш билан
боғлиқ барча фаолият болаларда қандай таассурот уйғотаётганлиги
билан албатта қизиқиш туғдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: