30
моделлаштиришнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида маълумотлар баён
этилган.
Калит сўзлар:
муҳандисларни тайёрлаш, касб, кўникма,
такомиллаштириш, олий таълим, ишлаб чиқариш, имитацион
моделлаштириш
.
Аннотация.
В статье описывается роль и значение
имитационного моделирования в повышении профессиональных
навыков будущих инженеров.
Ключевые
слова:
подготовка
инженеров,
профессия,
квалификация, высшее образование, производство, имитационное
моделирование.
Дунё
миқёсида
етакчи
олий
таълим
муассасаларида
мутахассисларни касбий тайёрлаш жараёнида фан,
таълим ва ишлаб
чиқариш интеграциясига асосий эътибор қаратилмокда. Хусусан,
Америка Қўшма штатидаги United Auto Workers ва General Motors
марказида, Инновацион техник таълим миллий марказида,
Австралиянинг Мелбурн Қироллик Технология Университетида
(RMIT),
Буюк
Британиянинг
ўқув
марказларида
бўлажак
муҳандисларни тайёрлашда касбий ва махсус компетенцияларини
шакллантириш ва объектив баҳолашда олий таълим ва ишлаб
чиқариш интеграцияси орқали самарали фаолият олиб борилмоқда.
Фан ва технологияларнинг жадал ривожланиши, бир технологиянинг
бошқасига тез ўзгариши, олий таълим ва ишлаб чиқариш соҳасидаги
инновацион жараёнларида касбга бўлган қизиқишини
доимий
ошириш, бўлажак муҳандисларнинг билимини доимий равишда
янгилаб туришини ва уларни тайёрлаш сифатини доимий равишда
ошириб боришни талаб қилади.
Мамлакатимизда барпо қилинаётган таълим тизими энг
замонавий талабларга жавоб берадиган таълим муассасаларини барпо
этиш билангина чекланиб қолмасдан, авваламбор, сифатга, яъни
ўқитувчилар, ўқувчилар, талабалар, имконияти чекланган ёшларни
билим олишига қаратилиб, ўқув дастурлари ва адабиётлар билимлар
сифатини оширишга асослангандир [1].
Педагогларнинг вазифаси замонавий
техник таъминотга эга
таълим муассасаларида талаблар даражасида инновацион таълим
технологиялари асосида ёшларимизга таълим - тарбия беришдан
иборат бўлмоғи лозим. Шунинг учун профессор-ўқитувчиларининг
касбий фаолиятни моделлаштириш маданиятини шакллантириш,
31
педагогик касбий билим ва кўникмаларини давлат талаблари асосида
чуқурлаштириш,
янгилаш
ва
таълим-тарбия
жараёнини
моделлаштириш
жараёнида
инновацион
технологиялардан
фойдаланиш имконини берадиган замонавий билим ва кўникмаларни
таркиб топтириш зарур.
Узоқ йиллардан буён моделлаштириш илмий тадқиқотнинг энг
долзарб методларидан бири бўлиб келмоқда. Моделлаштириш
педагогик тадқиқотларда кишининг тажрибаси,
унинг сезги
органлари орқали олган таассуротлари, яъни педагогик объектни
ўрганиш жараёнида тажриба, мантиқий боғланишларнинг тузилиши
ва илмий абстрактларни бирлаштириш имкониятини беради. Кўп
ҳолларда дарсни режалаштириш жараёнида ўқитувчилар педагогик
моделлаштириш тушунчасига дуч келишади. Аммо олимларнинг
фикрига кўра моделлаштиришга замонавий
фанда етарлича эътибор
берилмайди [2, 58]. Бу эса таълимни модернизация қилишнинг
самарадорлигини пасайтирувчи омиллардан бири бўлиб қолмоқда.
Мақсадли ёндашув нуқтаи назаридан педагогикада моделларнинг бир
қанча турлари мавжуд, улардан бири имитацион моделлардир [3,
202]. Имитацион моделлар - фақатгина реал вокеликни аниқ акс
эттиришгина эмас, унга тақлид қилиш, ўхшатиш. Бунда тажриба
қандайдир хатти ҳаракатнинг оқибатларини ўрганиш, бахолаш
мақсадида ёки кўп марта такрорланади ёки ҳар хил шароитларга
қўйилган, лекин бир бирига ўхшаш объектлар билан бирга олиб
борилади [4, 153].
Олий таълим муассасаларда мухандислик ва
касбий таълим
йўналишларида мустақил ишлаш ва жамоада ишлаш кўникмаларини
шакллантиришда имитацион моделлаштиришнинг ўрни ва аҳамияти
беқиёсдир. Хусусан, Андижон машинасозлик институтида тахсил
олаётган талабалар учун ҳам бир қанча имитацион моделлар ташкил
қилинган. Талабаларга амалий машғулотларда компьютерда
имитацион моделлар орқали дарс ўтиш сифати ошириб борилмоқда.
Ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликда талабаларни
ўқитиш самарадорлигини ошириш мақсадида корхонада учрайдиган
муаммоли вазиятлар, юзага келиши мумкин бўлган муаммолар, янги
моделлар ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш билан боғлиқ вазиятларда
оптимал ечимларни топишда имитацион моделлар орқали
ўргатилади. Автоматлаштирилган ишлаб чиқаришни ташкил қилишда
ҳам имитацион моделлар орқали дастлабки тасаввурлар юзага келади
(1-расм).
32
1-расм. Автоматлаштирилган дастгохларда ишлаш кўникмаларини
имитацион моделлаштириш.
Автомобилсозлик ва тракторсозлик йўналишида тахсил олаётган
талабаларга “Автотрактор ва қисмларини йиғишда технологиялар”
фанидан амалий машғулотларни ўтишда имитацион моделлаштириш
орқали автомобил деталлари ҳақида тушунча, уларни йиғиш кетма-
кетлиги, йиғишда кетадиган вақт мейёрларига мустақил ва
жамоада
ишлаш кўникмалари ўргатилиб келинмоқда (2-расм).
2-расм. Автомобил деталларини йиғиш жараёнини имитацион
моделлаштириш
Имитацион моделлаштириш орқали ўтилган дарсларда бўлажак
муҳандисларнинг тасаввурини кенгайтиради. Ишлаб чиқариш
цехларида моделлар устида бажариладиган жараёнларни ташкил
қилиш имкониятини беради. Замонавий таълим технологияларидан
фойдаланиш имкониятини кенгайтиради ва дарсни сифатли ўтиш
учун шароит яратилади.