Энг замонавий ускуналар билан жихозланган завод-автоматларда юқори сифатли, дунё стандартлари талабларига жавоб берадиган сувоқ қоришмалари, шпаклевкалар, грунтовкалар, қуйма поллар ва бошқалар ишлаб чиқарилмоқда.
29-расм. Республикамизда ишлаб чиқариладиган қуруқ қурилиш қоришмаларидан намуналар
ГОСТ 31189-2003 да қуруқ қурилиш қоришмаларининг классификацияси белгилаб қўйилган. Унга кўра қуруқ қурилиш қоришмалари асосий вазифаси, фойдаланилаётган боғловчисининг тури ва тўлдирувчисининг энг йирик ўлчамига қараб синфларга бўлинади.
Асосий вазифасига кўра улар:
текисловчи;
пардозловчи;
пол учун;
таъмирлаш учун;
ҳимояловчи;
териш учун;
монтаж учун;
декоратив;
гидроизоляция учун;
иссиқлик изоляцияси учун;
грунтлаш учун каби асосий турларга бўлинади.
Фойдаланилаётган боғловчисининг турига қараб қуруқ қурилиш қоришмалари:
цементли;
гипсли;
оҳакли;
полимерли;
мураккаб турларга бўлинади.
Қуруқ қурилиш қоришмалари автоматлаштирилган заводларда ёки ишлаб чиқариш базаларининг махсус узелларида марказлаштирилган холда ишлаб чиқарилади. Ҳозирги вақтда турли махсулдорликка эга юқори автоматлаштирилган қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқарувчи модули заводлар яратилган ва мувафаққиятлик билан фойдаланилмоқда.
Заводнинг махсулдорлиги аввало аралаштиргичнинг хажми, қадоқловчи машиналарнинг сони, материалларни сақлаш силосларининг сони ва хажми билан аниқланади.
Хорижда қуруқ қурилиш қоришмалари заводлари вертикал схема бўйича лойиҳалаштирилади.
Умумий кўринишда қуруқ қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни қуйидаги асосий операциялардан иборат (30 - расм):
Боғловчи моддалар (цемент, оҳак, гипс) силосларда сақланади. Қум штабел типидаги омбордан (1) ерости галереяси бўйлаб тасмали конвейерлар тизими (2) ва таъминлагич (3) орқали қуритиш барабанига (4) узатилади. Кварц қумини қуритиш айланувчи қуритиш барабанида 550-6000С ҳароратда қуритилади. Қуритилгандан сўнг қумнинг қолдиқ
30- расм. Кенг номенклатурадаги қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси (Баженов Ю.М. ва бошқ.):
1 - қум омбори; 2 - тасмали конвейерлар тизими; 3 - таъминлагич; 4 - қуритиш барабани; 5 - виброэлаклар; 6 - қум фракциялари учун бункерлар тизими; 7 - таъминлагичлар; 8 - боғловчилар, минерал тўлдиргичлар дозаторлари; 9 - боғловчи моддалар бункерлари; 10 - парракли конвейер; 11 - минерал тўлдиргичлар бункерлари; 12 - чанг ушлаб қолиш тизими; 13 - қуритиш барабани; 14 - минерал тўлдиргичлар омбори; 15 - минерал тўлдиргичлар оралиқ бункери; 16 - майдалагич; 17 - оралиқ бункер; 18 - элеватор; 19 - парракли конвейер; 20 - қуруқ қоришмаларни аралаштиргич; 21 - қуруқ қоришма бункери; 22 - таъминлагич; 23 - қадоқлаш қурилмаси; 24 - кимёвий қўшимчалар бункери; 25 - кимёвий қўшимчалар дозатори; 26 - қопга солинган қуруқ қоришмалар учун транспортер; 27 - қуруқ қоришма омбори; 28 - қуруқ қоришмалар учун силос типидаги омбори
намлиги 0,1-0,2 % дан кўп бўлмаслиги керак. Қум қуритилганидан сўнг вибро элакларда (5) эланиб, зарур фракцияларга ажратилади. Одатда қум қуйидаги фракцияларга ажратилади: 0,15-0,5; 0,5-1,2; 1,2-3 мм.
Келтирилган ўлчамлардан майда ва йирик фракциялар ажратиб олиниб қайта ишлашга ёки отвалга жўнатилади. Қумнинг тайёр фракциялари металлдан ясалган силосларга (6) юборилиб, ҳар бир фракция алоҳида сақланади.
Жойида тайёрланадиган майда минерал тўлдиргичлар фойдаланишдан аввал бир неча технологик операциялардан ўтади: сақлаш (14), майдалаш (16), оралиқ бункерларда (11,17) сқалаш, узатиш (элеваторларда) (18), майин қилиб туйиш (13), ўлчаш (8).
Минерал боғловчилар оралиқ бункерлар ёки омбордан бункерларга (8), кимёвий қўшимчалар эса аралаштириш бўлимининг бункерига (24) узатилади. Қуруқ қурилиш қоришмалар тайёрлаш заводларининг аралаштириш бўлимлари берилган программа бўйича ишлайдиган компонентларни автоматик равишда ўлчаш тизимлари балан таъминланган. Компьютерларнинг маълумотлар банкида қуруқ қурилиш қоришмаларининг жуда кўп рецептлари сақланиши мумкин.
Компонентларни аралаштириш валлари вертикал холда жойлаштирилган герметик ёпиқ бетонқоргичда (20) амалга оширилади.
Аралаштириш вақти қуруқ қоришмаларнинг таркибига боғлиқ бўлиб, 60 дан 180 секундгача амалга оширилади. Тайёр аралашма оралиқ бункерга (21) келиб тушади, ундан сўнг транспортерлар тизими орқали қадоқлаш машинасига (23) узатилади. Қуруқ қоришмалар қадоқлаш машинаси ёрдамида автоматик равишда керакли вазнда (20, 30 ёки 40 кг) тортилиб қоғоз қопларга жойланади. Яна шу ерда тайёр маҳсулотни яна 2, 3, 5 ёки 8 кг дан қилиб полиэтилен қопчаларга ҳам жойлаш кўзда тутилган.
Қуруқ қоришма билан тўлдирилган тайёр қоплар ёки пакетчалар манипулятор ёрдамида ёғоч тагликка ёки махсус контейнерларга (27) тахланиб тайёр маҳсулот омбори ёки истеъмолчига жўнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |