Замонавий қурилиш материаллари, буюмлари ва технологиялари


Билимни мустаҳкамлаш учун саволлар



Download 14,42 Mb.
bet11/37
Sana08.04.2022
Hajmi14,42 Mb.
#538161
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37
Bog'liq
2 5213445090176930857

Билимни мустаҳкамлаш учун саволлар:

  1. Қуруқ қурилиш қоришмалари деб нимага айтилади?

  2. Қуруқ қурилиш қоришмалари классификациясини айтиб беринг?

  3. Қуруқ қурилиш қоришмалари қандай компонентлардан ташкил топган?

  4. Қуруқ қурилиш қоришмаларидан нима мақсадларда фойдаланилади?

  5. Қуруқ қурилиш қоришмаларини тайёрлаш технологияси асосий қандай жараёнлардан иборат?

  6. Қуруқ қурилиш қоришмаларини Ўзбекистонда қайси корхоналарда ишлаб чиқарилади?

  7. Қуруқ қурилиш қоришмаларининг афзалликлари нимада?



5. БЕТОНЛАР
Бетон ва темир-бетон асосида тайёрланган буюм ва конструкциялар XXI асрга келиб ҳам ханузгача замонавий бўлиб қолмоқда.
XX асрнинг 60 йилларнинг бошларида бетоннинг энг юқори мустаҳкамлиги - 40 МПа, етмишинчи йилларда – 50 МПа, саксонинчи йилларда - 70 МПа, тўқсонинчи йилларда эса – 100 – 150 МПа ни ташкил қилган. “Юқори функционал бетонлар” - НРС (High Performance Concrete) га бўлган қизиқиш борган сари ортиб бормоқда. Бу турдаги бетонлар имкони борича – кесишдаги ва эгилишдаги сиқилишга бўлган юқори мустаҳкамлик, кимёвий агрессив моддалар ва газлар таъсирига чидамлилик, сув ўтказмаслик каби юқори шахсий хоссаларга эга бўлишига йўналтирилгандир.
Ҳозирги вақтга келиб мустаҳкамлиги 800 МПа гача етадиган, компонентларнинг дисперслиги ва таркиби махсус танланган бетонлар RPC (Roactive Powder Concrete) бу ишларнинг чўққиси бўлиб қолди.
Қурилишдаги мавжуд тажриба ва талаблар бетон қоришмаси ва бетонларни модификация қилиш гуруҳларининг истиқболли йўналишларини ажратиб кўрсатиш имконини беради:

  • бетон ва бетон қоришмаларининг хоссаларини уларнинг таркибларига турли хусусиятларга эга сирт фаол моддалар ва электролитлар асосидаги бирга қўшиладиган, сувда эрувчи ва сув билан аралаштириладиган кўп мақсадларга йўналтирилган полифункционал модификаторларни қўшиш орқали амалга ошириш;

  • қотиш ва мустаҳкамликни ошириш жараёнларини бошқарувчилар, шу жумладан, арматурани коррозия бўлишига олиб келмайдиган органик кислоталар ва олигомер-полимер таркибли бирикмаларни яратиш;

  • хом ашё базасини кенгайтириш ва модификацияловчи қўшимчалардан фойдаланиш юқори мустаҳкамликка эга ва юқори сифатли бетонлар олишнинг имконини беради.

Қурилиш бўйича халқаро ташкилоти юқори мустаҳкам бетонлар -улардан тайёрланган цилиндрларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги 60-130 МПа бўлган ва юқори сифатли деб эса сув-цемент нисбати 0,4 дан паст ва юқори эксплуатацион хоссаларга эга бўлган бетонларни кўзда тутади. Қурилишда бундай бетонлардан Япония, Норвегия, АҚШ ва Францияда кўплаб фойдаланилмоқда.
Бундай бетонларнинг асосий қадр-қиммати сифатида уларнинг яхши жойлашувчанлиги, насослар ёрдамида осон узатиш имконининг борлиги ва мустаҳкамлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Улардан фойдаланишнинг асосий сохалари ҳозирда осмонўпар бинолар, электростанция, денгиз гидротехник иншоотлари, катта пролетли кўприклар, инженерлик иншоотлари ва йўл қурилиши бўлиб қолмоқда.
Ҳозирги вақтда халқаро ўлчоқ тизимларига кўра бетонларнинг мустаҳкамлиги уларнинг сиқилишдаги класси билан баҳоланмоқда. Норматив коэффициентлар конструкцион бетонлар учун 13,5%, иссиқлик изоляцион бетонлар учун 18% бўлганидаги, уларнинг мустаҳкамлик класси бўйича энг яқин маркаси 2-жадвалда келтирилган.
Ҳар бир классдаги бетонларнинг ўртача мустаҳкамлиги қуйидаги формула бўйича аниқланади:

бу ерда: В – бетон класси қиймати, МПа;
0,0980665 – МПа дан кг/см2 га ўтиш коэффициенти;
 - вариация ўтиш коэффициенти.
2 – жадвал. Бетонларнинг класслари ва маркалари

Бетонларнинг мустаҳкамлик бўйича класси

Ушбу классдаги бетоннинг ўртача мустаҳкамлиги R, кгс/см2

Бетоннинг мустаҳкамлик бўйича энг яқин маркаси

Сиқилишдаги

В0.35

5,01

М5

В0.75

10,85

М10

В1

14,47

М15

В1.5

20,85

М25

В2

28,94

М25

В2,5

32,74

М35

В3.5

45,8

М50

В5

65,5

М75

В7,5

98,2

М100

В10

130,97

М150

В15

196,5

М200

В20

261,9

М250

В22.5

294,5

М300

В25

327,4

М350

ВЗО

392,9

М400

В35

458,4

М450

В40

523,9

М550

В45

589,4

М600

В50

654,8

М700

В55

720,3

М700

В60

785,8

М800

В65

851,5

М900

В70

917,0

М900

В75

932,5

М1000

В80

1048,0

М1000

Ўқи бўйича чўзилиш

Bt0,4

5,2

Р5

Bt0,8

10,5

Р10

Btl,2

15,7

Р15

Btl,6

20,9

Р20

Bt2,0

26,2

Р25

Bt2,4

31,4

РЗ0

Bt2,8

36,7

Р35

Bt3,2

41,9

Р40

Bt3,6

47,2

Р45

Bt4,0

52,4

Р50



Бетон ва темир-бетондан тайёрланган конструкцияларнинг пўлатга нисбатан мустаҳкам ва ишончлигининг исботи сифатида 2010 йили Дубайда (БАА) қуриб битказилган Burj Khalifa осмонўпар минорасини келтиришимиз мумкин. Бу бино ҳозирги вақтда инсон томонидан яратилган энг баланд иншоот бўлиб, унинг баландлиги 828 метрни ташкил этади (31 –расм).
Burj Khalifa ни қуриш учун махсус маркадаги бетон ишлаб чиқилиб, узоқ вақт 500С ҳароратга чидамли қилиб яратилган.
Ушбу дунёда бошқа ўхшашлиги йўқ бу гигант иншоотнинг ноёблигини унинг асосий характеристикаларидан билиб олишимиз мумкин: металл шпилининг учигача бўлган умумий баландлик – 828 м, темир-бетон бинонинг баландлиги – 643,3 м, қаватлар сони – 164, умумий юза – 344000 м2.
Осмонўпар бинони қуриш ишлари 2004 йили бошланган бўлиб, ҳафтасига 1-2 қаватдан барпо этилган. Уни қуриш учун таҳминан 320 минг м3 бетон ва 60 минг тоннадан ортиқ пўлат арматура сарф этилган.

31 - расм. Burj Khalifa осмонўпар минораси
Бино пойдевори ва конструкциясини бетонлаш учун сиқилишдаги мустаҳкамлиги 80 МПа бўлган 170 минг м3 бетондан фойдаланилган.
Қурилиш ишлари энг илғор замонавий технологиялардан фойдаланиб кунига узлуксиз 12 соатдан 2 сменада олиб борилган. Юқори мустаҳкамликка эга бетон 611 м баландликгача бетоннасослар ёрдамида етказиб берилган. Бу эса ҳозирги вақтгача дунё рекорди бўлиб қолмоқда. Монолит конструкциялар қолипини ечиш ҳар 10 соатда амалга оширилган. Бу кўрсаткичлар замонавий бетон модификаторларидан фойдаланиш ҳисобига амалга оширилган.
Burj Khalifa меъморчилик ва мухандислик тафаккурининг буюк ютуқларидан бири бўлиб, шубхасизки жасурлик билан қабул қилинган қурилиш лойиҳалардан бири сифатида тарихда ўз ўрнини эгаллади. Шубҳасизки бу иншоот ўзининг баландлиги бўйича етакчилиги узоқ вақт сақлаб қолмаса керак, чунки хадемай у ўз ўрнини бирор бошқа дадил ва ажойиб лойиҳага бўшатиб беришига шубҳа йўқ.
Ҳозирги вақтда ана шундай лойиҳалардан баъзилари мавжуд.
Буларга келажакда қурилиши қурилиши мўлжалланаётган қуйидаги объектларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish